Respublika yosh ijodkorlar kengashida ustoz Ibrohim Haqqul bilan suhbat!

055Республика ёш ижодкорлар кенгашида устоз Иброҳим Ҳаққул билан суҳбат!

Таниқли адабиётшунос билан суҳбат 24-февраль соат 11:00 да ёш ижодкорлар кенгаши биносида бўлиб ўтади. Барчангизни суҳбатга таклиф этамиз.
Манзил: Қатортол кўчаси 60-А уй. «Китоб олами» савдо мажмуаси.
Телефон рақам: +99895 475 75 72 Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 2.Tariqat

033    Профессор Нажмиддин Комиловнинг «Тасаввуф» рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган. Бугун ушбу асарнинг иккинчи мақоласини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Uilyam Saroyan. Ikki hikoya: Soatiga 60 mil & Pianino

05    Дўконга кириб ўша бурчакдаги кичик пианино тепасига бордилар. Эмма унинг чеҳрасида табассум ёйилганини кўрди ва тўсатдан кўнглини аллақандай ишончсизлик чулғаб олди: қачондир уни тушуна олармикан? Ёки ҳозиргидек у билан елкама-елка юриб, уни ҳаммадан ҳам яхши тушунаман деб дафъатан уни ҳечам билмаслигини англаб қолармикан? У кичик пианино қаршисида туриб олганча унга меҳр билан боқарди. Davomini o'qish

O’rxon Kamol. Kitob savdosi & «Turk hikoyalari» to’plami (1979)

033   Одам, китобларини сотишга аҳд қилди. Бутун кеча кроватида ағанаб чиқди. Ҳеч уйқуси келмади. «Китоб сотиш!» Кўнгли ғаш бўлиб, ниҳоят соат учларга бориб ухлай олди. Эрталаб турганда икки чаккаси зирқирарди. Ташқарига чиқди. Юз-қўлини ювди. «Лекин китоб сотиш!..» Davomini o'qish

Mahfuza Imomova. She’rlar

011   Маҳфуза Имомованинг шеърлари сайтимизга шоир Сирожиддин Иброҳим томонидан тавсия қилинди. Шоиранинг ўзига хос изланишлари акс этган ижод намуналарини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Lev Tolstoy hikoyasining ikki tarjimasi

05    Улуғ рус ёзувчиси, мутафаккири Лев Николаевич Толстойнинг ижодининг гултожларидан бири сифатида тан олинган «После бала» ҳикоясини икки атоқли ўзбек мутаржими Наби Алимуҳаммедов ва Ваҳоб Рўзиматов таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ayriliq. «Sohibqiron nabirasi» qissasidan & Temur tuzuklari. Hujjatli film va 1-bob audio matni

0818 февраль – Соҳибқирон Амир Темур хотираси куни

   Амир Темур минг бир машаққат билан Ўтрорга етиб, шаҳар ҳокими Бердибек саройига қўнди. У қишни Ўтрорда ўтказиб, баҳорда Хитойга ҳамла қилиш учун тайёргарлик кўра бошлади. Аммо унга баҳорни кўриш насиб этмади. Ўтрорга етган кундан икки ҳафта ўтиб, Соҳибқирон бетоб бўлиб қолди… Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. She’rlar

066   Ростини айтсам, нафратсиз, ғафлатсиз, қўрқув ва кибрдан холи, меҳрибон дарахтларга ҳаваси келган Муслимбекка бир мухлис сифатида ҳавас қиламан ва Худога оналар кўнглидан ўтиб бораётганига ишонтиролган бир ўзбек шоири юрагининг қақроқ ерида унган Ватан деган табаррук гиёҳ нафаси, атри, сабри Сўз билан қадрдон кўнгилларга етишидан, иншаоллоҳ, умидворман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish

Abdunabi Abdiyev. Kandata ipi yoxud Akutagavaning ilk kashfiyoti

02Келинг, эслаб кўрайлик, адабиётда «Кандата ипи» ибораси қачон пайдо бўлганди? Албатта, қисқа ҳаёти давомида нафақат япон насрида, балки жаҳоний адабиёт бўстонида ўзига хос портлаш содир этган буюк ҳикоянавис Рюноскэ Акутагава ижоди мухлислари учун мазкур ибора сирини англаб етиш ортиқча қийинчилик юзага келтирмайди. Ҳа, ҳа, бу ерда унинг қаламига мансуб «Ўргимчак тўри» ҳикояси қаҳрамони Кандата онгида шак-шубҳасиз ҳалокат жаридан қутулиб қолиш илинжини уйғотган, ўргимчак тўқиган, кумушдек товланиб турувчи ип назарда тутилаяпти. Davomini o'qish

Zulxumor Orifjonova. She’rlar

003    Зулхуморнинг шеърларини кутубхонамизга тақдим этган Жонтемир мухтасар қўшимча ёзибди: «Менда бир ғалати одат бор: Бирор ёзарманнинг ижодини ёқтириб қолсам, аввал унинг феълу атвори, суратию сийратини билишга уринаман. Ана кейин шеърларини тушуниш, руҳиятига кириш силлиқ кечади. Зулхумор ичу-таши ҳаёга ўралган, ҳисларини ҳеч кимга – ҳатто қоғозга ҳам – ёйинламайдиган сирли шоира. Билмадим буни қандай эплайди?..» Davomini o'qish

Javaharla’l Neru. «Dunyo tarixiga nazar» kitobidan. Bobur. Akbar.

Ashampoo_Snap_2016.10.12_01h02m10s_001_.png        Буюк сиёсат ва давлат арбоби, Ҳиндистон мустақиллиги учун кураш раҳбарларидан бири ва унинг биринчи бош вазири Жавоҳарлаъл Неру қаламига мансуб “Дунё тарихига назар” асари унинг “Ҳиндистоннинг кашф қилиниши”, “Таржимаи ҳолим” каби асосий китоблари сирасига киради…Жавоҳарлаъл Неру асарида табиийки ўз мамлакати тарихини кенгроқ кўламда ҳикоя қилишга интилади, хусусан Бобурийлар сулоласи ҳукм сурган даврлар баёнига алоҳида урғу беради, Бобур ва Акбар каби улуғ зотлар фаолиятига, уларнинг Ҳиндистон тарихида тутган ўрнини муносиб баҳолайди. Davomini o'qish