Тамерлановская библиотека. Очерк Григория Соколова.

Ashampoo_Snap_2017.11.02_20h38m48s_001_.png    Буюк бобомиз Соҳибқирон Амир Темур ҳақида жуда кўп халқларда афсоналар тўқилган. Бу афсоналарда у гоҳ донишманд ҳукмдор,гоҳ жанг тақдирини майдонга тушишдан олдин ҳал қила олишга қодир саркарда,гоҳ беаёв босқинчи,гоҳ… хуллас,минг бир қиёфада тасвирланади. Мана шундай афсоналарнинг бири чор Россияси даврида жуда машҳур бўлган «Нива» журналида Самарқандга сафар қилиб қайтган журналист Григорий Соколов томонидан ёзилган очеркда ҳам қайд этилган. Бундан 4-5 йил аввал мен ёзувчи Набижон Боқийга бериб,таржима қилиб бирон бир нашрда эълон қилишни илтимос қилган эдим. Набижон сўзимни қайтармай,илтимосимни бажарган ва афсона ўзбек нашрларидан бирида босилган эди. Ўша таржимани топиб,сизга ўзбек тилида тақдим этгунга қадар афсонани рус тилида ўқиб кўрарсиз,деб ўйладим. Davomini o'qish

Ismoil Bekjonov. Labi hovuzdagi o’ylar. Ikki maqola

Ashampoo_Snap_2018.02.14_15h37m01s_003_.png  Надр девонбеги яшаган даврдаги яна юзлаб кишиларнинг исмлари “Надр” бўлган ва ҳатто, улардан кўпининг исми тарихга оид асарларда қайд этилган: Надр чуҳра оғоси; Надр бий Отолиқ ёбу; Надр Муҳаммадхон аштархоний…(Кези келганида айтиб ўтиш керакки, юртимиз тарихида ҳукмдор сифатида фаолият кўрсатган аштархоний “Надр Муҳаммадхон бин Динмуҳаммадхон”нинг (Бухорода бош хонлиги 1642 – 1651) исми ҳам тарих дарсликларимизда нотўғри равишда “Нодирмуҳаммадхон” шаклида ҳавола этилган. Davomini o'qish

Baxtiyor Nazarov, Naim Karimov, To‘ra Mirzayev: Befarq qarab turishga haqli emasmiz & Alisher Navoiy nomidagi Davlat adabiyot muzeyi. Videofilm

Ashampoo_Snap_2018.01.31_12h13m43s_001_.pngАкадемик Азиз Қаюмовнинг Тошкент шаҳар ҳокимига “Очиқ хат”и эълон қилинганига ҳам мана икки ҳафтадан ошиқ вақт ўтди. Бироқ, шу вақтга қадар шаҳар ҳокимияти раҳбарлари томонидан бу хатга бир оғиз ҳам муносабат билдирилмагани одамни ўйлантириб ва ташвишга солиб қўяди. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. Hikoyalar

Ashampoo_Snap_2016.12.06_21h13m18s_001_.png    17 феврал — Мақсуда Эргашева таваллуд топган кун

Мақсуда Эргашева  истеъдодли ва, том маънода, миллат дарди билан яшаган асл ижодкор эди. Адиба таваллуд куни муносабати билан  сизга тақдим этилаётган ҳикоялар, кимнингдир назарида, ҳикоя жанрининг юксак мезонларига жавоб бермас. Аммо, уларда тоталитар тузум шароитида яшаб, бугун арзимасдай туюлган, яъни оддий одамнинг кундалик ҳаётини ўз ижодида акс эттиришга уринган бу  фидойи инсоннинг юксак ҳаётий матлаблари мужассам бўлганини ҳеч ким рад этолмайди. Davomini o'qish

Nozima Habibullayeva. She’rlar

Ashampoo_Snap_2018.02.15_22h05m10s_001_.png   Ўтган йил охирларида Нозиманинг шеърлари билан танишдим.  Йўл бошида турган навқирон қаламкашларга хос барча камчилигу тажрибасизликлари ортида ўз сўзини излаётган, адабиёт майдонини чигиртка галасидай босган давлат мукофоти нишонли ўсмир «шоира»ларнинг умумий хорига қўшилмай, ўз овозини созлаётган баланд руҳни,  ўзлигини истаган  юракни кўрганим учун унинг  шеърларини веб-саҳифамизда тақдим этиш учун тайёрлай бошладим. Davomini o'qish

Luqmon Bo’rixon. Ko’ngil sezib turibdi & Kutilgan kun

Ashampoo_Snap_2016.12.22_21h51m21s_006_.png   Бойхон танаси тарам-тарам бўлиб кетган дарахтга беҳол суяниб, чуқур-чуқур нафас олди. Кулранг қоронғуликка чўмиб бораётган катта-кичик дарахтлар, баланд-у паст иморатлар, кенг йўлда ғиз-ғиз ўтиб қайтаётган машиналар кўз ўнгида бетиним чайқаларди. Оёқлари остида бўш-бўш ароқ шишалари, колбаса бурдалари-ю ғижимланган қоғоз парчалари сочилиб ётарди… Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (5). Ikkinchi muallim saboqlari.

0_167343_7cb3fc89_orig - копия - копия (3).png Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан

Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобида Шарқ мумтоз адабиётининг бетимсол сиймолари ижоди, адабий ва абадий ёдгорликлар моҳияти, тасаввуфда акс этган фалсафа табиати ҳақида мутаржимнинг қалб дафтарида қайд этилган кузатишлар, мулоҳазалар жамул жам бўлган.
Шу пайтгача китобнинг «Иймон туҳфаси» ва, «Ялдони ёритган нур» бобларини ёритган эдик. Бугун китобнинг «Иккинчи муаллим сабоқлари» деб номланган қисмининг  иккинчи бўлагини тақдим этамиз.
Davomini o'qish

Munavvar Pardayev. Bir she’r tarixi.

Ashampoo_Snap_2017.10.13_19h32m33s_002_a.png   Кунлардан бир куни қизим Юлдуз уйга меҳмон бошлаб келди. У меҳмони билан бирга мен доим ишлаб турадиган хонага кириб, одатига кўра сўрашди. Шунда меҳмон қиз ҳам унга қўшилиб: «Ассалому алайкум, дадажон!»-деб саломлашди. Меҳмон қизимнинг ҳамкурси, асли қўқонлик бўлиб, исми Коммуна экан. Қизнинг одоби, бўёқлардан холи табиий гўзаллиги, фарғоналикларга хос ширин тилда «дадажон!» деб сўрашиши оталик меҳримни жўш урдириб юборди. Ижодкор сифатида шу қизнинг олдида ўзимни қарздор ҳис қилдим-да сиз тилга олган шеърни ёздим. Davomini o'qish