Dilorom Karimovadan yetti haqiqat & Dilorom Karimova «Anor» teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2018.02.09_14h39m17s_001_.pngДилором Каримова 70 ёшда! Чин юракдан қутлаймиз!

 9 феврал актриса Дилором Каримова таваллуд топган кун. Дилором опа шахс сифатида мени ҳамиша хайратга солган, ҳавас уйғотган. Лекин у кишидай бўлиш учун менга жасорат, қатьият етишмайди. Опага бутун характери, ўз фикри борлиги учун ҳавас қиламан… (Фейсбукдаги ёзувлардан). Davomini o'qish

Abdulhamid Cho’lpon. 500 yil.

Ashampoo_Snap_2018.02.05_22h00m41s_002_.png      Тарихларнинг кўрсатишиға қарағонда шу бир йил — бир ярим йил орасида улуғ Навоийнинг вафотиға 500 йил тўладир… 500 йил ўзбек-чиғатой адабиёти тарихига аллақанча нарсалар берган, унда қанча ўзгаришлар ясағон, жуда узун бир муддатдир. Ўз адибларига 5—6 асрлик бир тарих яшата билган халқлар унча кўб эмасдир. Демак, бизга ҳам шу бир йил орасида шундай катта бир шодлиқ, катта бир байрам ўтказишга тўғри келадир. Davomini o'qish

Bahodir Sarimsoqov. Alisher Navoiy poetik sintaksisidagi bir usul xususida & Nodira Afoqova. Hayot barqarorligining asosi

Ashampoo_Snap_2018.02.06_20h38m12s_003_.png   Бугунги саҳифамизда Алишер Навоий ижодига оид иккита мақолани тақдим этмоқдамиз. Бири устоз олим, профессор Баҳодир Саримсоқов қаламига мансуб. Иккинчиси шоира ва адабиётшунос олима Нодира Афоқованинг “Хазойин ул-маоний”нинг илк девонидан жой олган 288-ғазалга ёзган шарҳидир. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Junun vodiysig’a…(«G’aroyib us-sig’ar» devonidan) & Erkin Vohidov. G’azalga sharh.

Ashampoo_Snap_2017.12.21_22h28m33s_002_.png    Навоий байтлари бизнинг ҳаётимизга болаликдан, дастлабки ўқиш китоблари билан кириб келади. Биз илк бор буюк шоирни донишманд муаллим сифатида таниймиз, «олим бўлсанг, олам сеники» деб айтган устоз сифатида ўрганамиз. Сўнг ўсмирлик, йигитлик фаслида бизга Навоий муҳаббат, вафо дарсини беради. Davomini o'qish

Halima Ahmedova. Jigarrang kitob

8dac6660498305e75ba43ae662398549.png  Бобом ғазални ўқиб тугатади. Дераза ортида менинг рангин тугмачалар қадалган калишчам қорга тўлади. Аммо совуқ қотмайман. Бобом қироат билан ўқиган ғазалнинг қуёши бутун вужудимни қиздиради. Шу дамда ичкарида ўтирган бобомни қаттиқ соғинаман. Davomini o'qish

Charlz Dikkens. Asarlaridan iqtiboslar & Nodirabegim Ibrohimova. Irimchi adib

Ashampoo_Snap_2018.02.03_21h28m19s_005_.png   7 февраль — инглиз тилидаги бир қанча романлар муаллифи, танқидчи, комик қаҳрамонларни моҳирлик ила тасвирлаб бериш устаси, ижтимоий мавқега эга машҳур ёзувчи Чарльз Диккенс таваллуд топган кун. Davomini o'qish

Nosir Fozilovni yodlab. Uch bag’ishlov

Ashampoo_Snap_2018.02.05_17h52m34s_001_.png     Шу йилнинг 7 феврал куни ўтган ойда вафот этган оқсоқолёзувчи Носир Фозиловнинг туғилган юрти Туркистонда ёдлов тадбирлари бўлади. Унда Ўзбекистондан ҳам ижодкорлар иштирок этади, деб эшитяпмиз. Устоз адиб хотираси унинг асарлари орқали келгуси авлодларгача етиб боришига ишончимиз комил. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (3). Yaldoni yoritgan nur. Ikkinchi bo’lak.

0_167343_7cb3fc89_orig - копия - копия.pngАллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан

   Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш,  рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Бундан  аввал сизга китобнинг «Иймон туҳфаси» бобини, кейинчалик «Ялдони ёритган нур» бобининг биринчи бўлагини диққатингизга ҳавола этган эдик. Бугун «Ялдони ёритган нур»нинг иккинчи бўлагини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Abdulazizxon Akramov. Jallodlik falsafasi. 8- eshik. Musiqachi (Qissadan parcha)

Ashampoo_Snap_2018.01.31_22h37m25s_003_.png   Адабиёт тарихи  тажрибалардан иборат. Тажриба йўқ жойда ҳаракат бир тарзда, мактабдаги бадантарбия ёки ҳарбий тайёргарлик дарсларида (биз ўқиганда бор эди, ҳозир борми билмайман) «Турган жойингда, бир, икки, уч» (русчаси аниқроқ: На месте шагом марш!) машқига ўхшайди. Баъзи тажрибалар тажрибалигича қолиб кетади, Davomini o'qish

Xoja Bahouddin Naqshband. «Al Avrod al Bahoiyya va Virdi Nahshband»dan & Buxoro pirlariga bag’ishlov

Ashampoo_Snap_2017.10.17_21h31m57s_002_.png      Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд бобомиздан «Аврод» номли асар мерос қолган. У «Ал Аврод ал Баҳоийя ва Вирди Нақшбанд» ёки «Вирди Кабир” номи билан маълум ва ҳозирги кунгача тариқат аҳли орасида машҳур. “Аврод» — раббоний илмга эришиш, ҳақиқатга етишишнинг йўллари, илоҳий файзни қабул қилиш воситалари, умуман, инсон ҳақида таълим бергувчи тасаввуфий қўлланмадир. Қуйида ушбу рисоладан олинган бир парчани ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish

Bibi Robia Saidova. Tog‘ay Murodning “Bu dunyoda o‘lib bo‘lmaydi” romanida dunyo va qalb murosasizligi

Ashampoo_Snap_2018.02.03_15h28m55s_001_.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллиги

Тоғай Муроднинг ушбу романи Кафка ва Камю асарлари сингари ўқувчини охир-оқибат “ҳаёт маънисизлиги” ҳақидаги ақиданинг қора чоҳига тушириб юбормайди. Шўро тузумининг ғайриинсоний қиёфасини очиб бериш билан бирга ўқувчини ҳар қандай шароитда ўз қалбига қулоқ солиб яшашга даъват этади. Davomini o'qish

Qur’on musobaqasida ro‘y bergan voqea ko‘pchilikning ko‘ziga yosh keltirdi

11951339_478604425641533_9176698879058075558_n.jpg  Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақаларининг ҳудудий босқичини kun.uz  сайтида ёритиш мақсадида “Олтинкўл” жоме масжидида бўлганимда, жуда қизиқ воқеага гувоҳ бўлдим. Davomini o'qish