2016 йил декабрь ойида АҚШнинг «Cervena Barva Press» нашриётида чоп этилган “Twenty one Ghazals by Alisher Navoiy” («Алишер Навоийнинг йигирма бир ғазали») деб номланган китоб катта қизиқиш уйғотди. 2017 йил 15 февралда АҚШдаги «Somerville times» рўзномасида масачусетслик сиёсатшунос олима Денайс Провост хоним томонидан мазкур китобга берилган тақриз бунинг ёрқин мисолидир.
Davomini o'qish
Tog’ay Murod. Tanlangan asarlar. 1-jild & Yozuvchi haqida xotiralar
3 феврал — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллиги
Баъзан ўйлаб қоламан: Тоғай ўзи учун муқаддас деб билган ва ўзидан бошқаларга сирлилигича қолган ички дунёсини асарларига, асарларидаги қаҳрамонлари дунёсига кўчириб улгурдими-йўқми?.. Бир нарса дейиш қийин… Ҳар қалай у ўзини ҳеч кимникига ўхшамаган асарлар яратиб қўйган ва яна шундай асарлар ёзишга қодир ёзувчи деб ҳисоблар, бунга заррача шак-шубҳаси йўқ эди… Davomini o'qish
Jeyms Joys jahon adiblari haqida
2 феврал – Жеймс Жойс таваллуд топган кун
Жеймс Жойснинг асарлари ўзига хос услуби ва матндаги бошқотирмалари, адабий мураккаблиги билан бошқа адиблар ижодидан кескин фарқ қилади. Унинг ижоди юзасидан баҳс-мунозаралар салкам юз йилдан буён тўхтовсиз давом этаётгани сабаби ҳам шунда. Davomini o'qish
Jumagul Suvonova. «Muzaffar yog’dular» kitobidan she’rlar
Яқинда шоиранинг «Музаффар ёғдулар» деб номланган янги шеърий китоби нашрдан чиқди. Сизга тақдим этилаётган шеърлар айни шу тўплам саҳифаларидан ўрин олган. Davomini o'qish
Ne’mat Arslon. Ashirit
Бу мўъжизавий бир тош. Ўзи зумраддай яшил ёки кўк. Ичи кўринади. Ҳамма гап ана шунда. Уни Бухоро деган аллақандай мамлакатдан бир киши олиб келган. Жуда бой савдогар одам. Шаҳарнинг бадавлат хонимлари шу тошдан ясалган тақинчоқларни савдолашиб ҳам ўтирмай сотиб олишяпти. Тошнинг ичига қараган киши нималарни кўришини айтиб ўтирмайман… Davomini o'qish
Mahatma Gandi. Hikmatlar & Mening hayotim
Роппа-роса 70 йил аввал Ҳинд халқининг буюк фарзанди Маҳатма Ганди ўлдирилган эди
Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди. Davomini o'qish
Farrux Jabborov. Almisoqdan qolgan qo’rquv
…мутеларми, манқуртларми ёки худди суюқликдек турли шаклга кирадиган олчоқлару енгилнинг устидан, оғирнинг остидан юрадиган “қочоқ”ларми? Ҳарҳолда, айтганидан қайтмайдиган ўр, эътиқодда собит гажирларга тоби-тоқатимиз йўқлиги аниқ. Davomini o'qish
Nosir Fozilov. Besh barmoq tugilsa musht bo’lur & Farrux Jabbor. O’lmaydigan odam & Nosir Fozilov. Saylanma. 1-jild.
Ўзбек адабиётининг азим чинорларидан бири, салкам бир асрлик тарихимиз гувоҳи, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Миртемирлар нафасини бугунги авлодларгача етказган улуғ зот Носир Фозилов вафоти ва бу машъум воқеадан бир неча кун олдинги гурунгимизни ўйласам, тириклик моҳияти тўғрисидаги уч-қуйруқсиз саволлар ёғилиб келаверади. Davomini o'qish
Akbar Ergashev. Ikki hikoya: Bir kaft jiyda & Yaxshi kun
Соли палатада узоқ қолиб кетди. Бошида унга бошқача – қирқкунлик муолажадан кейин операцияга тайёр бўласиз дейишганди. Бироқ мана учинчи ой тугаяптики докторларнинг “Ҳали вақти етмади. Тайёрмассиз” деган важлари-ю, бу важларнинг айримларини унинг ўзига ағдаришининг охири кўринмайди. Бу тўрт девор, узун коридор ва кичик боғнинг чегараси бузилмайди… Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (2). Yaldoni yoritgan nur. Birinchi bo’lak.
Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш, рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Бундан аввал сизга китобнинг «Иймон туҳфаси» бобини тақдим этган эдик. Бугун эса «Ялдони ёритган нур» номланган бобнинг биринчи бўлагини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish
Said-Abdulaziz Yusupov. Televizor ko‘rayotganlarni kitob o‘qiydiganlar boshqaradi(mi?)!
Тасаввур қилайлик: боғ ичида китоб варақлаётган қиз ёки унинг телефон ўйнаётган тенгқури. Метрода бирор қизга тегажоқлик қилаётган ё-да китоб ўқиб кетаётган йигит. Хўш, сизнингча, қай бири гўзалроқ? Қай бири маънан соғломроқ? Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (3)
Бирданига келди-кетди кўпайиб кетди. Тушликка яқин Комилжоннинг аёли келди. Келин тайёрлаб келган тугмадек-тугмадек чучварадан ҳамхонаси билан тўртта-тўрттадан еб, устидан чой ичиб ўтирган эди, ҳамхонасининг изидан келиб қолишди. Кечга яқин яна Комилжон келди. Кун бўйи йўқловчиларнинг бирини кутиб, иккинчисини кузатиб ўтиришган бўлса ҳам икки кўзи эшикда бўлди… Davomini o'qish
