Ялова, бир пайтлар Истанбулга тегишли бўлиб, кейинчалик турк сиёсатчилари томонидан кўпроқ овоз олиш учун алоҳида вилоятга айлантирилганди. Истанбулнинг биқинида, Қўжаелига қўшни, уч томони Мармара денгизи билан ўралган бу жимитдек вилоят менга Сирдарёни эслатади. Davomini o'qish
Luiji Pirandello. Ikki hikoya
27 июнь — Италиялик таниқли ёзувчи, Нобель мукофоти соҳиби Луижи Пиранделло таваллуд топган кун
Бугун Голишнинг хаёлига ажойиб бир фикр келди. У дўсти Ленци билан фикрини ўртоқлашиш учун ошиқа бошлади. Икки дўст – кўча чироғининг устунига суянганча нигоҳларини бир-бирларига қадаб, нима демоқчи бўлганларини тушунар ва кулгидан оғзиларининг таноби қочарди. Улар гапираётган сўзларини бузиб талаффуз қилганча бир тўхтамга келдилар, Голиш ҳассасини кўтариб кўчадаги извошчини имо билан чақирди. Извошчи аввал биттасини, сўнг иккинчисини аравага чиқарди, мана энди улар Испания майдонида истиқомат қилаётган Надинаникига меҳмонга кетмоқда эдилар. Davomini o'qish
Jan-Jak Russo. Xalq baxti va boylik haqida. Falsafiy risola.
28 июнь — француз маърифатпарвар-файласуфи, ёзувчи Жан-Жак Руссо (1712-1778) таваллуд топган кун
Уч юз йил аввал яшаган инсоннинг фикру мулоҳазаси шунчалик ҳам замонавий жаранглайдими? Рисоланинг ҳар бир сатри кеча эмас, бугун ва ҳозир ёзилгандек. Ҳар сатрини ўқиганимда «Жан-Жак Руссо 300 йил аввал яшагани ёлғон, у менинг замондошим, у менинг ватандошим, у бугун ва ҳозир орамизда яшаётган бўлса керак, бўлмаса, кўзим кўриб турганини. шуурим англаб турганини у 300 аввал қаердан билсин?» деб ўйлайман ичимда. Davomini o'qish
Jorj OruelI. Ijod ehtiyoji & Nazar Eshonqul. Jorj Oruell & Jorj Oruell. Hayvonlar xo’jaligi haqida g’aroyib qissa
25 июнь — Жорж Оруэлл таваллуд топган кун
Сўнгги мисраларимга тикилиб, ёзиш, мен учун кўнгил иши эканини тушуняпман. Буни ҳозирча охирги хулосам, деб айтолмайман. Барча ёзувчилар шуҳратпараст, худбин ва дангаса бўладилар. Сабабларининг интиҳосидагина сир ётади. Китоб ёзиш — узоқ давом этувчи тузалмас дард, ҳолдан тойдирувчи жанг… Davomini o'qish
Farhod Bobojonov. Orzuga eltuvchi yo‘l & Yulduzlar yurgan yo`l
25 июнь — узоқ йиллик қадрдоним, таниқли ижодкор Фарҳод Бобожоновнинг туғилган куни. Чин юракдан қутлаймиз.
“Йилларни осон ўтказмай, тиниб тинчимай, азият, заҳматлар чекиб, орзулар ичра яша… Дардкаш бўл. Катта халқона йўллардан ўтиб, кўзни каттароқ очиб, нотинч дунёнинг уфқларига тикила билиш, тириклик қуёшининг қувончи нурларини ҳам танага, ҳисларга, фикрларга кенгроқ яйратиш керак. Шундай кенглик, кичик йўлларни ҳам катта йўлга олиб чиқади”, – деб уқтирарди устозим Асқад Мухтор. Davomini o'qish
Anvar Jo’raboev. Markes bilan uchrashuv
Габриель (Габриэль) Гарсиа Маркес ижоди билан танишганимдан ва, айниқса, «Юз йил танҳоликда» романини ўзбекчага ўгирганимдан сўнг бу улкан сўз санъаткорига, адабиётшунослар таъбири билан айтганда, замонамиз адабиёти маршали бўлмиш аллома адибга нисбатан юрагимда чексиз эҳтиром туғилди. Адибнинг янги асарларию ижоди тадқиқ этилган рисолалар ундаги янги-янги хислатларни намоён этгани сари бу туйғу тағин зўрайди. Ахийри, у билан учрашиш, суҳбатлашиш орзуси кўнглимни банд этди. Davomini o'qish
Erix Mariya Remark. Uch og‘ayni & Asarlaridan iqtiboslar & Ya.Egamova, D.Ayupova. Remark uslubi va uni tarjimada berish
22 июнь — машҳур немис адиби Эрих Мария Ремарк таваллуд топган кун
Бахт нималигини фақатгина бахтсиз билади. Бахтли инсон худди маникен каби ҳаёт қувончлари қуршовида бўлади: у фақатгина бу қувончларни намойиш этади холос. Лекин бу қувончлар унга берилмаган. Чироқлар ёруғликда нур таратмайди, у фақат ёруғликда зиё сочади. Davomini o'qish
Jan Pol Sartr. Devor. Bir hikoyaning ikki tarjimasi & Nazar Eshonqul. Jan-Pol Sartr
21 июнь — француз адиби ва файласуфи Жан-Поль Сартр таваллуд топган кун
Жан-Поль Сартрнинг машҳур асарларидан бири — «Le Mur» (Девор) ҳикояси 30-йилларда Испанияда рўй берган ғалаёнли воқеаларга бағишланади. Адиб фавқулодда вазиятларда инсон ўзини қандай тутиши билан боғлиқ драматик ҳолатларни юксак маҳорат билан ёритади. Мазкур ҳикоянинг ўзбек тилидаги икки таржимасини тақдим этамиз. Иброҳим Ғафуров ҳикоянинг аслиятдаги сарлавҳасини сақлаб «Девор» деб номлаган бўлса, Аҳмад Отабой таржимасини «Маҳбус» деб номлаган. Davomini o'qish
Abduvali Qutbiddin. Shoirning o’zi o’qigan she’rlar & Ibrohim G‘afurov. Tafakkur shakllari
20 июнь — Шоир Абдували Қутбиддин таваллуд топган кун
Абдували сўзни чин бозингар каби ўйнатади. Сўз шеърнинг тасвир предметига айланади. Сўз бадиий тасвирнинг чинакам манбаи. Сўз — образ. Бу имажинизм-ку дейишингиз мумкин. Ҳа, таъбир кўтарса, имажинизм. Davomini o'qish
Anor. Adabiyot haqida & So‘ngan yulduz shu’lasi. Ozarbayjon adibi Anor asari asosida radioteatr
Атоқли озарбайжон адиби Анорнинг энг севимли адабий жанри қиссадир. Унинг «Дантенинг юбилейи», «Мен, Сен, У ва телефон», «Отелдаги хона» қиссалари, «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати» номли романи, айниқса, машҳур. Анор, шунингдек, «Қўрқут бобомнинг китоби» номли ўғуз қаҳрамонлик эпосини насрий қисса шаклида чоп қилдирган. Бугун адибнинг адабиёт ҳақидаги фикрлари билан бирга унинг «Сўнган юлдуз шуъласми» асари асосида тайёрланган радиотеатрни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bu voqea olis 1956 yilda bo’lib o’tgan edi
* ШАЙХ НАДИМ АЛ-ЖИСР КИМ ЭДИ? * ШАЙХ НАДИМНИНГ ҚАТЪИЙ ТАЛАБИ * АЛ-БУХОРИЙ ҚАБРИ ҚАЕРДА? * САМАРҚАНДДА ЁТГАН УЧ БУЮК ЗОТ ВА ЧОКАРДИЗА ҚИСМАТИ * МИРШАРИФ ХЎЖАЕВНИНГ «ҲОДАРВЕШ ШАМОЛИ» АСАРИДАН * НИШОПУРДАГИ МАЛОМАТ * ВАТАНГА ҚАЙТИШ * НЕГА ХАРТАНГДА? * 1956 ЙИЛ. САМАРҚАНД * ЙИЛЛАР ЎТИБ…
Shahodat Ulug’. Ada de Braun
Одам боласи қаерда бўлмасин, ёлғизланиб қолмаскан, унга мусофир юртда кўнгил етар бир меҳрибон топиларкан. Йўқса, у кимсасиз, кўнгли сағир қолиб кетмасмиди? Ўша куни у ҳам ўзининг ҳаёти ҳақида менга сўзлаб берди… Davomini o'qish

