Roziya Tujjor. Sog’inch qobig’i

07    Ҳозирги замон Эрон адабиётининг йирик намояндаларидан бири Розия Тужжор ўзига хос услубда ёзади. Асосан ҳикоя жанрида қалам тебратиб келаётган адибанинг бир неча ҳикоялар тўплами дунё юзини кўрган, айрим ҳикоялари эса турли тилларга таржима қилинган. Унинг ёзганлари фалсафий мушоҳадалар билан бойлиги, тил ва услуб гўзаллиги ва ижтимоий муаммоларнинг ўртага қўйилиши жиҳатидан бошқа ёзувчиларнинг асарларидан ажралиб туради. Davomini o'qish

Jahon shoiralari ijodidan

Ashampoo_Snap_2016.10.21_15h27m56s_004_.png     Шеърият – туйғулар гулистони , сирли ва сеҳрли изҳорлар уммони, мўъжизалар ғаладони. Агар шугина эътирофдан келиб чиқиб ёндашадиган бўлсак, аёл қўли ила битилган шеър юқоридаги ҳикматнинг қадрини янада ортдиради. Негаки, аёл қўлидаги қаламдан тўкилган сўз – бу энди мўъжизалар мўъжизаси, сирлар сири, туйғуларнинг энг покизаси деб саналишга лойиқ. Ана шундай эзгу ният билан жаҳон халқлари шоиралари ижодидан саралаб тузилган ушбу мушоирамизни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Oliviya Darnell. Janrlar aralashmasi

Ashampoo_Snap_2016.12.10_23h11m54s_001_.png    Ҳорғин бир ҳолатда ўзини курсига ташлаган Рейчел фикрини жамлашга уринарди. Нима бўлгандаям, Эннинг нарсаларини йиғиштириб, хонани бўшатиб бериш керак. Унинг синглиси икки ой аввал бедарак йўқолган. Кечки соат олтида ишхонасидан – «Амброзия» нашриётидан чиқиб, Лондон туманига сингиб кетгандек гўё. Davomini o'qish

Shavkat Jo‘rabek. Ortimdan ergashar o‘ttiz uch kuzak…& Ikkimizdan qolgan xotira

Ashampoo_Snap_2017.03.02_15h46m55s_001_.png    Шавкат Жўрабек 1983 йил Бухоро вилояти Когон туманида туғилган. Унинг «Иккимиздан қолган хотира» номли илк шеърий тўплами нашрдан чиққан. Шеърлари Республика газета ва журналларида чоп этилиб келинмоқда.Ёш шоирнинг шеърлари «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти саҳифасида олдин ҳам эълон қилинган. Davomini o'qish

Behzod Biybolayev. Yur, muhabbat, ketdik bu yerdan & Ishq vasfi. She’rlar to’plami

Ashampoo_Snap_2017.03.04_15h52m34s_001_.png    Ўзимни қушдек енгил ҳис қилардим. Ботаётган қуёшнинг сўнгги нурларига қиши билан соғиниб чиққанимиз – офтобнинг илиқлиги эниб, у юзимга теккани сари қандайдир меҳрга ўхшаш бир тафтни ҳис қилардим. Аста ойна ёнига бордим ва дераза рахига таянганча ташқаридаги кўкламнинг овозига қулоқ тутдим. Шу дамда олис-олисдан бир куй саси кела бошлади. Бу куй менинг қалбимга шу қадар сингиб кетган эдики, худди менинг ичимдан чиқаётгандек. Бу наво бундан анчагина вақт олдин бўлиб ўтган, юракнинг туб-тубида ётган бир хотирани уйғотиб юборди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Muloqot — hamjihatlikka chorlov

Ashampoo_Snap_2017.03.03_14h38m51s_004_a.png    Жаҳон саҳнасида нима кўп – мураккаб ва қалтис ижтимоий-ахлоқий, мафкуравий муаммо кўп. Ақл, журъат, тадбир билан уларнинг ҳаммаси ҳал бўлади. Шу маънода ҳам Президентнинг ғайраткорлик тажрибаси катта-кичикка ибратдир. Юртим, элим дея оладиган киши ич-ичдан фаол бўлмоғи, қатъият билан яхшини – яхши, ёмонни – ёмон, оқни – оқ, қорани – қора дейиш даражасида холис сўзлашга етишмоғи жоиз. Бунинг учун шак-шубҳасизки, ҳар бир фуқаро фикр ва савия қолоқлиги, қуллик ва мутелик таҳликаси, амалпарастлик ва сохта ватанпарварлик ҳийла-найрангларидан қутулиш керак. Davomini o'qish

Malak Vorisova. She’rlar va tajimalar

Ashampoo_Snap_2017.03.02_16h57m10s_002_.png    Малак Ворисова (Машҳура) – Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. 2010-2014 йилларда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети Роман-герман филологияси факультетида таҳсил олган. Ҳозирда Оқдарё туманидаги “Оқдарё овози” газетасида муҳаррир ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Сайтда унинг ижод намуналарини эълон қилишдан муродимиз, энг аввало, Малакнинг таржимонлик ишларини қўллаш истагидан келиб чиққанини таъкидлашдан иборат. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. Kutganimga juda o’xshaysan,bahor! & Sen qachon gullaysan. She’rlar to’plami

Ashampoo_Snap_2017.01.05_17h31m37s_001_.png     Қиш қиличини астойдил қайраган кўринади. Аёз ўз ишига қаттиқ киришган. Тинимсиз ёғаётган қор завқ-шавқдан ҳам кўра кўпроқ хавотир уйғотаётгандек… Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Zulfiya siymosi & Shoiraga bag’ishlan ko’rsatuv va film

Ashampoo_Snap_2017.03.01_02h35m16s_001_.png      1 март– Атоқли шоира Зулфия таваллуд топган кун

   Менга Зулфия шеърияти бошдан оёқ қиррадор бўлиб туюлади. Бунда ҳар бир сўз, қофия, ибора, жумла қиррадор. Зулфия чақмоқ ташбеҳига тез-тез мурожаат этади. Нега? Чунки унинг шеъри интиутив тарзда қиррадорликка интилади. Чақмоқ қиррадор. Олмос қиррадор. Илдиз қиррадор. Булар қиррадор бўлмасайди ҳаёт деган нарсани яратмасди. Davomini o'qish

Fozil Farhod. Ko’klam kuyi

Ashampoo_Snap_2017.02.27_17h22m44s_003_.png    Шумхабар бемаҳал овул оралаган бўридай хаёлим ва ҳаётимни остин-устун қилиб юборди. Қўрада ҳуркиган қўйлар орасида совлиқни йўқотган қўзидай нима қиларимни билмай қолгандим. Ер ўқидан чиқиб кетгандай эди. Ҳаммаси эрталабки соат саккизда дўхтирлар қўлимга қандайдир қоғоз тутқазганидан кейин бошланди… Davomini o'qish