Аввалига гапни узоқроқдан бошламоқчи бўлдим: бугунги эстрада санъатининг манзараси, муаллифлик ҳуқуқи, сўз ҳамда ижод масъулияти ва яна бировнинг ҳақи, дегандек. Аммо, гапнинг пўсткалласини айтган маъқул кўринди… Davomini o'qish
Korrado Alvaro. Kuz bo’roni
Ёмғирнинг дарахт япроқларига шиддат билан урилиб, шошганча тоғ ёнбағирлари сари ўрлагани эшитилар, йўловчилар салт отларини силтаб, ниқтаган кўйи ҳали ҳам ярқираб турган яланг чўққи томон қараб қўйишарди. Дарахтлар бағрида эса фурсат пойлаётган кишилар издиҳомининг шовур-шувури ичра барглар ҳилпираб, титрарди. Шу он чақмоқ чақди-ю, шаффоф сув заррасидаги ғира-шира қуёш аксини чилпарчин қилиб юборди… Davomini o'qish
Baxtiyor Omon. Qalbim nidolari. Badialar
Сиёсатшунос олим Бахтиёр Омоннинг “Қалбим нидолари” тўпламидан адибнинг маърифат, тарбия, тасаввуф олами уйғунлиги ҳақида ёзилган бадиалари ўрин олган. Сизга ушбу тўпламдан ўрин олган бадиалардан айримларини тақдим этамиз. Тўпламнинг тўлиқ матнни саҳифа қуйисида мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Mushoira: Abdimurod Qodirov, Yor Muhammad, Baxtiyor Temur, Lochin Elmuhammad
Навбатдаги мушоирамизда сайтимизга ўз ижод намуналарини юборган ва турли интернет (масалан, фейсбук) саҳифаларида шеърларини эълон қилган шоирлар асарларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Kibriyo Qahhorova: “Men dardimni kimga aytaman?” & Chorak asr hamnafas. Abdulla Qahhor haqida xotiralar kitobi
Кибриё Қаҳҳорова 1914 йил 14 апрелда Самарқандда ўз даврининг маърифатли кишиларидан бўлган Лутфулло Махсум Файзуллоев оиласида дунёга келган. Болалик чоғларида отаси ёрдамида қобилияти ўткир Кибриёхоним араб ва форс тилларини мукаммал ўрганиб олди, эски қўлёзмаларни ўқишгина эмас, шарҳлаш санъатини ҳам пухта эгаллади (Хуршид Давроннинг «Кибриё опани эслаб» мақоласидан. Унинг тўлиқ матнини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Abdulla Qahhor. Xolis gap kitobxonning ko’nglida bo’ladi
17 сентябр — Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган кун
Бу кунги суҳбатимизнинг мавзуи гарчи ижодий тажрибалар бўлса ҳам, гап кўпроқ ижодий тажрибалар эмас, ижодий уринишлар тўғрисида борилар деб ўйлайман… Davomini o'qish
Xoja Bahouddin Naqshband. Hikmatlar
16 сентабр – Баҳоуддин Нақшбанд куни
Нақл қилурларки, Ҳазрат Нақшбанд эгниларида эски пўстин Бухоро шаҳридаги Саррофон бозоридан ўтиб кетаётганларида бир дарвеш йўлларини тўсиб сўрабдики: «Аё Ҳазрат, фақат рост айтинг, оз муддат бадалида бу қадар баланд мартабага қай бир хизматингиз туфайли муяссар бўлдингиз?» Ҳазрат унга жавоб бериб дедиларки… Davomini o'qish
Atoqli rejissyor Nabi G’aniev haqida xotiralar.
15 cентябрь – Атоқли режиссёр Наби Ғаниев таваллуд топган кун.
Отаси унинг касбини давом этдиришини истар эди. Аввалига диний, кейин шўро мактабида таҳсил олган ўғли эса киночи бўлишни истаб қолди. Табиийки, умрини қассоблик қилиб ўтказган Ғани акага бу фикр ёқмади. Аммо ўғли ўз сўзида қаътий туриб олгач, ноилож уни Москвага кузатди.Шу тариқа Ғани қассобнинг ўғли 1921-25 йилларда Москвада ўқиб, Тошкентга киночи бўлиб қайтди.Қассоб бўлишни истамаган бу ўжар ўғил буюк ўзбек кинорежисёри Наби Ғаниев эди… Davomini o'qish
Zulfiya Qurolboy qizi. Ikki hikoya: Quyosh nega chiqaveradi? & Ikki manzil
Ёзувчи Зулфия Қуролбой қизини таваллуд топган куни билан чин юракдан қутлаймиз
Адибанинг “Ёзсиз йил”, шунингдек, “Қуёш нега чиқаверади?”, “Бахтсизлик маликаси” ҳикояларида персонажлар тушиб қолган чигал вазият, ўша кезлари улар қисмати, табиати, руҳиятида юз берган эврилишлар, қабоҳат ва эзгу туйғулар маҳорабаси ифодаси “Машаққатлар гирдоби”, “Армон асираси” романларидагидан бутунлай ўзгача (Умарали Норматовнинг «Қалбдаги беназир зиё» мақоласидан). Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Abulg’oziyxon taqdirining noma’lum sahifasi.
Абулғозийхон даврида ёзилган бошқа бир ёзма манбада Абулғозийхоннинг сафавийлар қўлига гаров сифатида топширилишининг бошқа бир сабаби ҳам борлиги айтилган: унинг Ҳамадонда шоҳ Сафий билан учрашиши тасвирланган ва Исфаҳондаги ҳаётига доир кичик бир лавҳа ҳавола қилинган экан. Davomini o'qish
Anvar Suyun. «G’o’bdintog’ hikoyalari» & Jasur Kengboyev. Har bir avlodning o’z mavzusi bo’ladi
Ёш ёзувчи Анвар Суюннинг «Ғўбдинтоғ ҳикоялари» тўпламига сўнгги йилларда матбуот саҳифаларида чоп этилиб, устоз адиблар назарига тушган ҳикоялари ҳамда ўзига хос услубда ёзилган бошқа асарлари ўрин олган. Уларда диний, адабий, тарихий, фалсафий анъаналар муаллиф қиёфасидаги миллий маънавиятнинг бир улуши сифатида умумлашган. Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Oyni otga taqa qilgan tunlarim
Шеърнинг тузилиши ақлни, рационал тафаккурни чилпарчин қилиб, гўёки буткул янги олам очишга бемаъни уринишда эмас, аксинча, тахайюл кенгликларида ҳам мутаносибликни, фикрлар, туйғулар аро боғланишни маҳкам тутишда намоён бўлади. Эътироф этиш керакки, бундай яхлитлик шоир шуурининг эмас, ғайришуурининг маҳсули – атайлаб, ўйлаб, ҳисоблаб бундай шеър ёзиб бўлмайди. – Шодмонқул Саломнинг ўқувчиларга манзур, эътирофларга ноил шеърларида ана шундай хусусият бор. Davomini o'qish
