Шоира Раъно Узоқова таваллудининг 100 йиллиги олдидан
1916 йилнинг баҳорида Сурхондарёнинг Жарқўрғон райони, Оққўрғон қишлоғида туғилган истеъдодли шоира Раъно Узоқова жуда оз яшади: 31 ёшида уни юрак хасталиги олиб кетди. Шоиранинг ҳаётлигида фақатгина «Мардона юринг» шеърлар тўплами нашр этилган ва бу мўъжаз китобчада асосан, шоиранинг уруш мавзусига оид шеърлари тўпланган эди. Ёш кетган эсада, Раъно Узоқовадан бой мерос: жуда кўп шеърлар, ўнлаб ажойиб ҳикоялар, пьесалар қолди. Davomini o'qish






