Матназар Абдулҳаким “пойтахтдагина ижодий муҳит бўлади, вилоятларда эса “чекка шоирлар” яшашади деган ақиданинг нотўғрилигини ўзининг ижоди орқали исботлабгина қолмай, шогирдлари ижодиниям , пойтахтда туриб ижод қилгандан ҳам ортиқ даражада ўзбек шеърияти бўстонига олиб кираолди. Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. Yangi she’rlar

Ибодат Ражабова шеърларида тарих, қадим Бухоро қадамжолари, жинкўчалари, асрорлари тилга киради гўё. Уларни ўқишга қодир саводингиз бўлмаса, англолмай хижолат тортасиз. «Бухоро кўчалари», «Варахша», «Эски қалъа манзаралари», «Рўдакийни соғиниб», «Афросиёб сўзи», «Наршахий туғилган қалъада», «Чўли Ироқ», «Кумушкент» «Вардонзе қалъаси ҳақида кичик бир достон», «Чорминор», «Чорбакр бораман» каби шеърлари сизни Бухорои шариф бўйлаб кездиради, юрагингизда юрт меҳрини ғулувга келтиради. Davomini o'qish
Фехми Кору. Разве Америку открыли не мусульмане?

Cumhurbaşkanı Erdoğan’ın söylediği şu: “Latin Amerika’nın İslâm’la tanışması 12. yüzyıla dayanır. Amerika’yı Kolomb değil, 1178’de Müslümanlar keşfetti. Kristof Kolomb anılarında Küba kıyılarında dağın tepesinde bir caminin varlığından bahseder. Yani Kolomb daha Amerika kıtasını keşfetmeden İslâm dini kıtada inkişaf etmiş, yayılmıştı.”
Президент Эрдоган произнес буквально следующее: «Знакомство Латинской Америки с исламом восходит к XII веку. Америку открыл не Колумб, а мусульмане в 1178 году. В своих мемуарах Христофор Колумб упоминает о существовании мечети на вершине холма на побережье Кубы. А, значит, еще до того, как Колумб открыл американский материк, там развивалась и распространялась исламская религия». Davomini o'qish
Baxtiyor Nuriddinov. Ikki hikoya

Ўша йил баҳор серёғин келди. Ҳаммёқ сувга бўкди. Туну кун, ҳафталаб ёмғир ёғди. Лой, ботқоқдан одамнинг эси кетди. Ёмғир ортидаги шамолни айтмайсизми?.. Қанчалик ёқимли бўлмасин, барибир, безор қилиб юборди. Ҳаммаси майли-я, дарахт гулларини тўкиб юборгани ёмон бўлди-да. Бу йил ўрик кам бўлса керак. Олча ҳам шундай. Анор энди гуллайди. Қимматчилик бўлмаса гўргайди. Ҳаётнинг тўкинлиги йилнинг келишига боғлиқ экан-да… Davomini o'qish
Donishmandlar hokimiyat haqida

* Фиръавнлар аллақачонларданоқ халқни итоатда сақлаш сирларини билганлар: айбдорни жазоласанг, юртдаги айбдорлар қўрқади, айбсизларни жазоласанг бутун халқ қўрқади. * Ҳокимият аёлга ўхшайди, доимий хушомад қилиб, итоатда туришингизни ёқтиради. * Ҳокимият инсонни айнитади, мутлоқ ҳокимият инсонни мутлоқо айнитади. Davomini o'qish
Shavkat Odiljon. She’rlar
Шавкатжоннинг шеърларида ҳам мана шундай ярим ошкоралик бор. У ҳаммага маълум ва зерикарли гапларни айтишдан қочади. Муҳими, укамиз ўзи таъсирланган, кўрган-билган, ақли етган нарсаларни қаламга оляпти. Мен унга келгусида қоятошлардан, дарахтлардан, энг муҳими кўнгиллардан ўчиб кетмайдиган ижод намуналарини яратишида куч-қувват тилайман. Рост ва самимий шеърларининг умри узоқ бўлсин дейман. (Иқбол Мирзонинг оқ йўлидан). Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Uch ko’za xazina

Йўлда менга бир йўловчи ҳамроҳ бўлди. Гурунг яхши-да, дунёнинг бу буржидан кириб, нариги буржидан чиқдик. Лекин шунча гурунглар ичида ҳамроҳимнинг битта ҳикояси хотирамга ўрнашиб қолди. Келинг, бу воқеани сизга унинг ўз тилидан сўзлаб берай. Ахир, сўз тилдан тилга кўчади, меҳр дилдан дилга. Davomini o'qish
Marina Svetayeva. Ikki she’r.
Шоир Беназир Муҳаммад бетакрор рус шоираси Марина Цветаева шеърларини таржима қилар экан, ўз «ёзуви»га содиқ қолади ва таржимада ҳам ўзи шеър ёзишда амал қилган усулларни қўллайди, яъни сўзларни адабий тил нормаларига мос келмаган шаклда ишлатади, ҳатто модерн шеър унсурларидан фойдаланади. Албатта, бу ҳолат қанчалик ўзини оқлагани ё оқламаганини жиддий мушоҳада қилиш керак. Мен Беназир шеърлари ҳақида ёзганимда бу ҳақда қисман тўхталиб ўтган эдим (Мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Jasur Kengboyev. Havochin

Жасур Кенгбоевнинг “Ҳавочин” деган ҳикоясини ўқидим. Тушунолганим: ҳаётда рўй бермайдиган, қўл билан ушлаб бўлмайдиган гап, аммо чин гап. Бу миқти, рамзий ҳикоядаги кўнгил оғриқларини, юрак забтини, ғуссали истеҳзони, ўкинчу умидни қайси тилда ўқисак ҳам ўз изини қолдиради. Кўнгилнинг таржимаси кўнгил бўлади. Шакл топган тили, равон ифодаси, бадиий нияти таралган сочдай тўкис, тугал.Бу шахсий фикрим, албатта. Бор-ку, бўляпти-ку, демоқчиман (Шодмонқул Саломнинг «Кўнгил обидасига йўл» мақоласидан) . Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Ko’ngil obidasiga yo’l

Боботоғда “Борми-йўқ”, деб аталувчи манзил бор. Бу манзилнинг ҳам ўзига хос муқаддаслиги, азизлиги ва шу азизлигини асословчи яловдор шаҳид-қабрлари, қадамжо мақомидаги айрим белгиларию хос ривоятлари мавжуд. Энг яқин аҳоли манзилидан икки кунлик йўл бўлган бу гўшага кишиларни чорлаб турувчи алоҳида жиҳатлари ҳам бордирки, “Борми-йўқ” сафари ҳануз давомлидир. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. She’rlar

Ўзбекистон пойтахтида ўқиш орзусига эриша олмаган Шавкат Ўш вилояти газетасида ҳарф терувчи, сўнг мусаҳҳиҳ бўлиб ишлайди. Бу газетада ўша пайтлар анча танилиб қолган шоир, дилкаш ва самимий инсон Турсунбой Адашбой ишларди. Шавкат Раҳмон у билан танишиб қолади ва битганларини кўрсатади. Тортинчоқ, қайсар, индамас бу истеъдодли йигитчанинг шеърлари шу тариқа вилоят газетаси саҳифаларида бирин — кетин босила бошлайди. Шундай кунларнинг бирида матбуотда Москвадаги Адабиёт институтига ижодий танлов эълон қилинади. Davomini o'qish
Zikir Muhammadjonov. Sanog’i ko’p, salmog’i baland rollar

Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигига
Бухоро шаҳрида туғилиб ўсган Саъдихон Табибуллаев ҳам 1924 йили Москвага ўқишга борган бўйини кичик деб студияга олишмаган экан. У талабаликка қабул қилинмаган бўлса-да, дарсларга қатнашаверган. Ўқитувчиларнинг талабаларга топширган вазифаларини — этюдларни ҳаммадан кўра яхшироқ бажаргани учун у студияга қабул қилинади. Талабалик йилларидаёқ Сара Бернар ҳақида кўп ўқиганлиги учунми, Ҳамлет ролини тайёрлай бошлайди. У бу ролга астойдил берилиб кетганидан талабалар ичида Ҳамлет монологини ўқиганда ҳаммани ҳаяжонга солган экан. Davomini o'qish
