21 ОКТАБР — ЎЗБЕК ТИЛИ КУНИ
Она тилимизнинг аҳамияти, унинг тарихи ва ривожига таъсир кўрсатган буюк аллома боболаримиз, ўлмас асарларга бағишланган шеърларимни сизга тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish
21 ОКТАБР — ЎЗБЕК ТИЛИ КУНИОна тилимизнинг аҳамияти, унинг тарихи ва ривожига таъсир кўрсатган буюк аллома боболаримиз, ўлмас асарларга бағишланган шеърларимни сизга тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish
21 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУННИНГ 34 ЙИЛЛИГИБизнинг миллатимиз буғдой донаси кабидир, тупроқ орасида кичкина бир уруғи қолса ҳам янгидан уйғониб, бутун боққа таралур… Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур. Davomini o'qish
Бизнинг жуда бой, чиройли тилимиз бор, бу тилда ифода этиб бўлмайдиган фикр-туйғу, ҳолат йўқ. Хақиқатан ҳам ўзбек тили ўзининг сўзга бойлиги, мусиқийлиги, оҳангдорлиги, сўз бирикмаларининг қулайлиги, мақол, матал ва ибораларнинг кўплиги, сўзларининг сермаънолиги билан бошқа тиллардан ажралиб туради. Шу маънода учун бой ва катта тарихга эга бўлган тилимизни ва ундаги бебаҳо асарларни авайлаб-асраб кейинги авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Davomini o'qish
Фахриёр шеърияти деганда аксарият ҳолларда истиқлол даври адабиётида ўзгача шакл ва мазмуний янгиликлар киритиб модернистик шеърият намуналарини яратган шоир тушунилади. Davomini o'qish
Фахриёрнинг лирик қаҳрамони интеллекти баланд, шахс сифатида шаклланган. Оламга ва одамга очиқ кўз билан қарайди. Ҳар бир масалада унинг шахсий қарашлари ва нуқтаи назари бор, даврнинг ўткинчи шамолларига қараб йўналишниўзгартиравермайди. Davomini o'qish
Европа ва Лотин Америкаси адабиёти билан «оғриган» пайтларим бўлган. Устозим Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Лолазор» романи қаҳрамони гапини ўзгартириб айтганда, саксонинчи йиллар авлоди бизга соҳир реализмнинг «чангалзору» «сильвалари»ни кашф қилиб берди. Унгача ўзбек адабий интеллигенцияси дунёга Чеховнинг пенснеси орқали қарар, яъниким, асосан, рус адабиётидан улги олар эди. Davomini o'qish
Баъзан-баъзан интернет тармоғида ёшларнинг «Ўзбек адабиёти қачон дунё майдонига чиқади, ўзбек шоирлари қачон халқаро миқёсдаги мукофотлар олади?» дея баҳсу мунозара қилганининг гувоҳи бўламан. Ана шундай пайтда мен «Ўзбек адабиётини аввалан ўзбекларнинг ўзи билганда, идрок этганда, Тилак Жўрадай шоирлари борлигини, унинг шеърларини юрагида ҳис эта билгандагина бу адабиёт дунёга чиқади» деб айтгим келади. Davomini o'qish
Таниқли шоир ва таржимон Абдуҳамид Пардаевнинг тўртлик ва рубоийларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Чинакам ёзувчи ҳаётни теран мушоҳада этади, зиммасидаги вазифа моҳиятини англашга интилади. Ҳақиқат йўлидаги саъй-ҳаракатлар, пировардида, унинг яшаш тарзига, умр мазмунига айланиб кетади. Санъаткор қалби халқнинг аҳвол-руҳияси, кечмишу тақдири акс этадиган кўзгу экани-да рост. Йиллар ўтгани сайин ўқувчи кўнглига янада яқинроқ бўлиб борадиган китобларнинг умрбоқийлик сири, эҳтимол, шундадир?.. Davomini o'qish
27 сентябр — Устоз Рауф Парфи таваллуд топган куннинг 80 йиллигиСизга тақдим этаётган хотира-эссе шу пайтгача Рауф Парфи ҳақида ёзилган хотиралардан фарқ қилади деб ўйлайман.Чунки у Рауф Парфини жуда яхши билган, узоқ йиллар у билан ҳаммаслак, ҳам дўст, ҳам шогирд бўлган Сулаймон Раҳмон томонидан ёзилган. Davomini o'qish
«Адабиёт газетаси»нинг Устоз Рауф Парфининг 80 йиллигига бағишланган махсус сони билан танишинг / «Адабиёт газетаси»нинг Устоз Рауф Парфининг 80 йиллигига бағишланган махсус сони билан танишинг (Саҳифамизнинг пастида газетанинг PDF форматида мутолаа қилинг ёки юклаб олинг. Davomini o'qish
Бугун — 25 сентябр Устоз Бегали Қосимов хотираси куни“Миллий уйғониш” китоби том маънода Бегали Қосимов илмий-ижодий фаолиятининг энг юксак чўққиси сифатида баҳоланиши керак…Бу китоб фақат олис ўтмиш ҳодисоти ҳақида эмас, бугунги кунда ҳам ўзбек зиёлисини қийнаётган саволларга жавоб топишга ёрдам ва йўлланма берадиган, маърифатпарвар боболаримиз тажрибаларидан, уларнинг хато ва адашувларидан огоҳлантирадиган, ютуқ ва камчиликларидан хулоса чиқарадиган дастуриламалдир. Davomini o'qish