“Хўроз уч қичқиргунча”ни эса қайта-қайта ўқигинг келаверади. Асар нуқул диалоглар асосига қурилган. Диалоглар орқали қаҳрамонлар характери шундай қойилмақом тасвирланганки, ҳатто ўша образга прототип бўлиб чиқадиган киши: “Ёпирим-эй, менга худди қуйиб қўйгандек ўхшар экан”, дея ҳайратланиши турган гап (Жовли Хушбоқовнинг «Ахлоқ — бу ҳақиқатдир» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Uch hikoya.
7 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун
Аёл тунда зийрак ётди, алланимани кутгандай, илҳақ ётди. Қани энди, хокисор нигоҳли эркак яна бир тунгина даҳлизида тунаса, яланг шолча устида эмас, қалин тўшакда ухласа, уйини эркак ҳидига тўлдирса! У шуни истади. Бундан ортиғини хаёлига келтирмади. Davomini o'qish
Anton Chexov. Ko’ngilsizlik

Доктор касалларни энди кўра бошлаган эдики, бемаъни бир нарса жуда шубҳали бўлиб кўринди, масалан: фелдшернинг нимчаси қат-қат букланиб қолган бўлиб, қайта-қайта тортиб, силаб қўйса ҳам, диккайиб тураверди. Унинг ғижимланган сарочкаси ҳам шунақа диккайиб тирарди; узун қора камзулида, чалворида ва ҳатто галстугининг у ер бу ерида оқ пар кўриниб турарди… Davomini o'qish
Anton Chexov. Xameleon

Бозор майдонидан янги шинел кийган, тугунча кўтарган политсия назоратчиси Очумелов ўтиб борарди. Унинг орқасидан мусодара килинган крижовник тўла ғалвирни кўтарганча малла городовой келмоқда. Теварак-атроф жимжит…Майдонда жон асари кўринмайди… Дўконлар ва қовоқхоналарнинг ҳувиллаган эшиклари ёруғ дунёга очиққандек оғиз очиб турибди; уларнинг яқинида ҳатто гадойлар ҳам йўқ. Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Cho’lpon muzasi

Бир зумда қўлларим Чўлпон оёқлари изларининг ҳароратини туйдилар. Одамнинг ҳарорати унинг руҳи каби ҳеч қачон ўлмас экан. Эй ўлмас руҳ, халқинг қалбини кундай равшан қил! Сенинг офтобинг ҳамиша йўлларни ёритгувчи офтобдир! Сенинг илҳомингдан шу мисра туғилди: Халқим – мангу баҳорим, Юртим – сўнмас мадорим… Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Uch hikoya: Muqaddima & Yashil alanga
Илҳом қизни яхши кўришини ҳаммадан яширарди. Бу унинг ҳеч кимга ошкор этиб бўлмайдиган сири бўлиб, маълум қилиб қўйишларидан қаттиқ чўчир эди. Носир эса ана шу малагини ҳақоратлади, гарчи ўзи ҳам Раънонинг олдида оғзидан бол томиб-этти букилиб, турса-да, атайин шу гапни айтди. Наинки, Раъно унга рўйхушлик бермай буни ёқтирса… Davomini o'qish
Mutavakkil Burhonov. Fitrat haqida xotiralar.
Тақдир менга Абдурауф Фитратдай улуғ инсонни таниш бахтини раво кўрганидан мамнунман. Мен Фитратни анча яқиндан билганмаи, унинг уйига тез-тез бориб турардим. Фитратнинг уйида кўпгина санъаткорларни, шоирларни, олимларни учратганман. Бу қутлуғ хонадондаги суҳбатлар менинг ҳаётимда чуқур из қолдирган, фикрим уйғонган, савиям кенгайган, санъат ва ижод ҳақидаги тасаввурларим анча тўлишган. Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Ikki hikoya: Ertakning yarmi & Qushlar bayrami
Илкис тепамизга келиб бизни кузатиб турган қизни кўриб биз анграйиб қолдик. Бундай ажабтовур кийинган, ёқимтой қизни умримда биринчи маротаба кўриб туришим эди. Оппоқ кўйлак, оппоқ фартук, оппоқ пайпоқ кийган, ҳатто тим қора сочларига-да оппоқ лента тақилган, шу туришида у боғимиздаги печакгулларга қўниб ўйнайдиган оқ капалакдан сира фарқ қилмасди. У бир афт-ангоримизга, бир қушларга ажабланиб қарар, қўнғир кўзларида самимий учқун йилтираб, биздан бегонасирамаётгани сезилиб турарди…
Xusrav Shohoniy. Bedarak yo’qolgan kishi
Хисрав Шоҳоний 1968 йили «Амири Кабир» нашриёти сўровномасида ўзи ҳақида шундай ёзган эди: Ўйлашимча, мен жуда бой ва мураккаб ҳаёт йўлига эга инсонман…Келажак биографлари мен ҳақимда нима ёзишни билмай қолмасин деган мақсадда, менинг ижодимни келгусида ўрганишни истаган тадқиқотчиларнинг вазифаларини осонлаштириш мақсадида қуйидаги маълумотларни маълум қилишни маъқул кўрдим: Davomini o'qish
Isajon Sulton. Mening gulim
Бир куни кеч маҳали…. гулимнинг мени чорлаётганини эшитдим. Оҳ, бу овоз!.. Ундаги илтижо, умид, илинж, муҳаббат!.. Ғаму хавотир ичра чақноқ бир зарра каби бўлиб, отилиб қошига бордим. Сайёд, бу маккор, доғули Сайёд ўзининг азалий ишини адо этган, нигорим бу баттол қўшинининг қутқусига дош бера олмаган эди. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Ikki hikoya
Биз нима учун қуёш чиққанида хурсанд бўламиз? Нега унинг ерни ялаётган нурлари бизга бахт улашади? Мовий осмон, атроф ям-яшил, кўзларимиз бу рангларни симириб юрагимизни бўяйди. Бахтинг ичингга сиғмасдан югуриб, сакраб, куйлагинг келади. Лекин умрбод зимистонга маҳкум қилинган кўзи ожизлар атроф борлиққа ўзгача сурур бахш этувчи ёрқин ранглар ва ажиб жилоларни кўра олишмайди. Davomini o'qish
Sherali Turdiyev. Ular Germaniyada o’qigan edilar & Hujjatli film
Шерали Турдиевнинг мақоласи ва ҳужжатли фильм 30 – йилларда Германияда ўқишга юборилган маърифат қалдирғочларининг фожиали ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Davomini o'qish
