Erkin A’zam. Ishq xazoni. «Navoiyni o’qigan bolalar» hikoyasi asosida radiospektakl

3210 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам туғилган кун

    Акажўрамни 72 ёшга тўлгани билан даврадошларим, «Хуршид Даврон кутубхонаси» номидан чин дилдан қутлаймиз! / Akajo’ramni Erkin A’zamni 72 yoshga to’lgani bilan davradoshlarim, «Xurshid Davron kutubxonasi» nomidan chin dildan qutlaymiz! Davomini o'qish

Erkin A’zam. Soy bo’yi, chimzor… & Erkin A’zam “Dildagi gaplar” teledasturida & Ertak bilan xayrlashuv (qissalar va hikoyalar)

098Таниқли ёзувчи Эркин Аъзамни 72 ёшга тўлгани билан саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз!

   …Умримнинг салкам 40 йили давомида Эркин Аъзамдек меҳрли инсон ва қувватли қалам соҳиби бўлган ёзувчига ука, жўра, фикрдош ва замондош бўлганимдан қувониб юраман. Ўша олис 80-йиллар: янгамиз Юлдуз опа ҳовлисидаги шинам  болохонада ўтириб суҳбат қурганларимиз, Эркин аканинг янги квартира олганидан қувониб, дунёга сиғмасдан квартира полини лаклаганимиз, лакнинг кучли ҳидидан бўғилиб, югуриб бориб, очиқ турган деразадан бош чиқариб тўйиб  нафас олганларимиз, вақт ўтиб, ўша янги уйда биринчи китобимнинг корректурасини таҳрир қилганмиз, ҳар варақда аканинг «Қачон нуқта, вергульни тўғри қўйишни ўрганасиз?» деган дашномларни эшитганларим, Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларига бирга боришларимиз, Туркманистону Юнонистонга қилган сафарларимизни эсимдан чиқаргим келмайди. Davomini o'qish

Yuriy Kazakov. Yozuvchining matonati haqida & Teddi

Ashampoo_Snap_2017.06.28_14h02m48s_003_.png 8 август — Атоқли адиб Юрий Казаков таваллудининг 95 йиллиги

 Ажойиб рус ёзувчиси Юрий Казаков ҳикояларини жуда яхши кўраман. Уларни ўқиганимда,юрагим юмшагандай,тиниқлашгандай бўлади. Айниқса, «Тушларингда маҳзун йиғладинг», «Ана, кучук югуриб ўтди», «Мовий ва яшил», «Йиғлайман ва бўзлайман»,  «Икковлон декабрда»   ҳикояларини соғиниб қайта- қайта ўқийман. Бу ҳикояларда инсон дарди, ёлғизлиги шундай самимий ифодасини топганки, ҳар гал юрак танҳоликдан азоб чекканда бу ҳикоялар мутолааси бамисоли малҳамдай ёрдамга келади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bir portret va uch she’r

0_16313a_fcc9309e_orig.png   7 август — «Рассомларнинг шоири, шоирларнинг рассоми” деб таърифланган бетакрор мусаввир Шуҳрат Абдурашидов таваллуд топган кун

Ўтган асрнинг 70-80 йиллари ёш ўзбек шоирлари билан мусаввирлари ўртасидаги яқинлик шу даражада яқин ва самимий эдики, ҳозир эслаганда юрагим қалқиб кетгудай бўлади. Шуҳрат Абдурашидов ана шу икки санъатни ўзаро бирлаштириб турган кўприк эди десам хато қилмайман. Уйсиз-жойсиз ёш шоирлар ўша пайтдаёқ икки-уч мусаввирларга давлат томонидан ажратилган устахоналарда яшашар, оҳанг ва ранг ҳақидаги суҳбатлар узлуксиз давом этар,бир пайтлар шеър ёзган Шуҳрат эса давранинг гули эди... Davomini o'qish

Gi de Mopassan. Alivido

003 5 август — Машҳур француз адиби Ги де Мопассан таваллуд топган кун

  Уни нақадар севар эдим! У шунчалар гўзал, латофатли ва навқирон эди-ки! У ёшлик, нафислик ва софликнинг тимсоли эди. Авваллари аёл зотининг бу қадар зебо, нозик, мафтункор, жозибали ва ҳурмат-эъзозга сазоворлигини ҳис этмаган эканман. Ёноқлардаги бурумлар, лаблар ҳаракати, қулоқдаги қизғишликлар, аҳмоқона шаклдаги тана аъзоси бўлмиш бурундаги ажиб гўзаллик олдинлари мени ҳеч қачон ўзига жалб этмаганди. Davomini o'qish

Knut Hamsun. Qazo

maxresdefault.jpg     4 август — Таниқли норвеж адиби Кнут Ҳамсун таваллуд топган кун 

   Гланлар оиласи бедарак кетган лейтенант Томас Глан хусусида рўзномаларда кўп эълон бериб, сўраб-суриштиришларига қарамай, ундан бирон-бир хабар бўлмади; у қазо қилгани, ҳатто қандай аҳволда ўлганидан ҳам мен яхшигина воқиф эдим… Davomini o'qish

Matsuo Basyo. Xokkular. Rauf Parfi tarjimasi

Ashampoo_Snap_2017.01.17_17h59m02s_001_.png    Басё (аслида Башо десак тўғрироқ бўлади) Эдо шаҳри атрофидаги Фурукаве деган жойда шогирди туҳфа қилган кулбада яшаган. Кулба ёнида банан дарахти ( япон тилида бананни “басё” дейишади ) ўсгани сабаб дастлаб ана шу кулба, кейинчалик эса шоир тахаллуси ҳам Басё деб атала бошланади… Davomini o'qish

Betakror shoira Farog’at Kamol vafot etdi

032Бугун ўзбекнинг чинакам бетакрор Шоираси, мен мансуб авлоднинг кенжа вакиласи, синглимдай азиз Инсон, акажўрам Аҳмад Аъзамнинг Умр йўлдоши Фароғат Камол дунёдан кўз юмди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи роъжиун. Биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтгувчимиз! Аллоҳи Карим синглимни раҳматига олсин! Унинг фарзанду набираларига сабр берсин.
Марҳума эртага бомдод намозидан кейин Камолон мозорига қўйилади.
Davomini o'qish

Attila Ilxan. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

002

   Нозим Ҳикмат бир нутқида: «Бизнинг адабиётимиз ҳеч қачон бу қадар гўзал, бу қадар чуқур, бу қадар ватанпарвар, бу қадар халқчил ва юксак даражага кўтарилган эмас. Бизда жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўладиган шоирлар,ёзувчилар бор деб ўйлайман», деган эди.  Нозим Ҳикмат бу фикрини ХХ аср турк адабиётининг ёрқин вакиллари бўлмиш Ўрхон Вали, Мелих Жавдат Ондай, Ўқтой Рифат, Фозил Ҳусни Доғларжа, Рифат Илгаз, Невзат Устюн каби шоирлар ва Камол Тоҳир, Саид Фоиқ, Сабоҳиддин Али, Яшар Камол, Ўрхон Камол, Азиз Несин, Ўқтой Оқбол, Фақир Бойқурт сингари носирлар ижодини кўзда тутган ҳолда айтган эди. Бу сафда Нозим Ҳикматнинг ғоявий издоши бўлган Аттила Илханнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Davomini o'qish

Mudzu. «101 Dzen hikmati» kitobidan rivoyatlar

Ashampoo_Snap_2017.02.27_22h58m07s_011_.png «101 дзен ҳикмати» менинг энг севимли китобларимдан бири. Қарайиб 30 йилдан буён ҳаётдаги йўлдошларимдан бирига айланган бу тўплам буддавийликнинг асосларидан бўлмиш Дзен таълимоти мутафаккири Мудзу (Мудзю) Итиэннинг «Тош ва қум тўплами» асари асосида тартиб берилган. Davomini o'qish

Muhabbatli dunyoning bir fidoyisi

Ashampoo_Snap_2017.12.10_22h22m30s_001_.pngИлк танишиб, учрашганимизда: “Мен — шоирман, Сиз-чи?”, деди у… Бу шоир дўстимиз Оқтошдан, Нарпайдан, Ислом шоир Назар ўғлининг ҳамюрти. Жанубида Қоратоғ, шимолида Оқтоғ қўр тўкиб турган Оқтош элимизга қанча-қанча достончилар, шоирлар, олимларни берган. Davomini o'qish

Vislava Shimborska. She’rlar & Shoir va dunyo. Nobel ma’ruzasi

Ashampoo_Snap_2017.11.28_12h13m33s_001_.png  Бугунги шоир ниҳоятда эҳтиёткор ва шубҳаланувчи шахс, у ҳатто ўз-ўзи билан бўлувчи муносабатларда ҳам шундай йўл тутади. У истар-истамас ўзини шоир деб атайди, баайни шуни ошкора айтишдан хижолатпазлик туяди… Davomini o'qish