1 март — Утоз шоира Зулфия таваллуд топган кун
“Яшириб ўтирмайман… — деб ёзади Зулфия, — Ҳамид Олимжон илк кўришувларданоқ кўзимдан кўнглимга ўтди. Мен жуда ёш ҳиссиётим билан унинг кенг қалби, улкан иқтидорини туйдим” (Наим Каримовнинг «Зулфия опа ҳақида» мақоласидан). Davomini o'qish

Таниқли журналист дўстим Анвар Номозов телеграм каналида мана бу постни қолдирибди: 
Хуршид Даврон сермазмун ва сермаҳсул ижоди билан, ватанпарварлиги ва миллатпарварлиги билан, хусусий фаолияти ва ўрнак бўлгулик одобу ахлоқи билан, ҳақиқатгўйлиги, ҳақиқат ва адолат майдонидаги собитқадамлиги билан устоз мақомига етган шахсдир. Унинг ижод карвони абадият манзилини кўзлаган ва бунга ҳақдор бўлган ҳаёт ва маърифат карвонидир. 

