Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевни 60 ёши билан қутлаб, умрзоқлик, янги асарлар тилаймиз! Davomini o'qish
Zulfiya. She’rlar & Shoiraning o’zi o’qigan she’rlar
1 март — Утоз шоира Зулфия таваллуд топган кун
“Яшириб ўтирмайман… — деб ёзади Зулфия, — Ҳамид Олимжон илк кўришувларданоқ кўзимдан кўнглимга ўтди. Мен жуда ёш ҳиссиётим билан унинг кенг қалби, улкан иқтидорини туйдим” (Наим Каримовнинг «Зулфия опа ҳақида» мақоласидан). Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ularni otishdi tong pallasida…
Таниқли журналист дўстим Анвар Номозов телеграм каналида мана бу постни қолдирибди: Davomini o'qish
Ismoil Gaspirali: Sultonlar suhbati — Mukolamai salotin & Timur ve Yıldırım Bayezid Arasındaki Mektuplaşmalar
Қалбимдаги турли туйғу ва ўйларга кўмилиб, бошим айланиб турганимда бирдан Саййид Барака ҳазратларининг қабри устидаги тош кўтарила бошлади. Қўрқиб, жон ҳавлида зина саҳнига отилдим ва бурчакка суянганимча қотиб қолдим… Тош кўтарилишда давом этди ва ортидан қордек оппоқ соқолли бир пир кўринди. Мақбаранинг ичи нурдан чароғон бўлди. Ё, Раб! Бу не ҳол?! Davomini o'qish
Umid Ali. Bobur. Turkum she’rlar & Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi
«Хуршид Даврон кутубхонаси» Алишер Навоий ва Мирзо Бобур боболаримизни нафақат таваллуд айёмларида балки мунтазам идроку тадқиқ этишни лозим деб билади ва бугунги саҳифада Мирзо Бобур хаёли яшамиш Самарқандда яшаб ижод қилаётган истеъдодли шоир Умид Алининг «Бобур» сарлавҳали туркум шеърларини тақдим этади. Davomini o'qish
Nabijon Boqiy. Og’am bilan suhbat
20 феврал – Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 74 йиллиги
Матназар оға тўкис қомусга ўхшарди. У билан ҳар қандай мавзуда гаплашиш мумкин эди. Суҳбат малакали бўларди. Бачкана мавзулар ўз-ўзидан четга чиқиб қоларди, Матназар оға ўтирган даврага бачкана мавзулар яқинлаша олмасди. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Adabiyot haqida & She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
20 феврал — Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллуд топган куннинг 74 йиллиги
Мен адабиётимизнинг мумтоз намояндалари асарлари мутолаасини отам ёрдамида жуда барвақт бошлаганман. Отамнинг ҳамсабоқ дўсти — Хоразм адабий муҳитида сезиларли овозга эга бўлган арузчи шоирлардан Орзу домла, Маҳбубий домланинг мунтазам ташрифлари, отам мулла Абдулҳакимдан олган сабоқларим ҳам бетаъсир ўтмаган. Отам араб, форс тилидаги диний китобларни мутолаа қилишдан ташқари, шеъриятнинг улкан мухлиси, Навоийфаҳм инсон эдилар. Davomini o'qish
Shoira Ahmedova. Xurshid Davronning adabiy-estetik qarashlari xususida
“Хуршид Даврон ижодининг маънавий- маърифий аҳамияти” мавзусида ўтказилган республика илмий конференциясида тақдим этилган мақолада Хуршид Давроннинг адабий-эстетик қарашларини ўзида жамлаган баъзи суҳбат, адабий-танқидий, тарихий- маърифий мақолалари таҳлилга тортилган. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Mirzo Bedildan tarjimalar & Usmon Azim. Biz — parishon bir kitob
20 феврал — Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллуд топган кун
Мен бу кунларимиз Бедилсиз қолмаётганидан бахтиёрман. Чунки Матназар кабилар бор. У дилини бериб Бедилни таржима қиляпти. Менга бугун сиғинаётганимиз сўфийларни эслатади бу одам: камтар, истеъдодли, камсуқум, кучли. У замонага боқмайди. Иншооллоҳ, замона унга боққусидир!
Mirzo Kenjabek. Xurshid Davron — davr adibi
Хуршид Даврон сермазмун ва сермаҳсул ижоди билан, ватанпарварлиги ва миллатпарварлиги билан, хусусий фаолияти ва ўрнак бўлгулик одобу ахлоқи билан, ҳақиқатгўйлиги, ҳақиқат ва адолат майдонидаги собитқадамлиги билан устоз мақомига етган шахсдир. Унинг ижод карвони абадият манзилини кўзлаган ва бунга ҳақдор бўлган ҳаёт ва маърифат карвонидир. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Anqara ustida porlar mungli oy…
Ушбу ҳикоя 1993-94 йилларда ёзилган «Соҳибқирон набираси» номли тарихий қиссам таркибидаги «Султон Боязид билан жанг» сарлавҳали бобнинг ичида алоҳида ҳолда келади. Нима учундир 1983 йилда ёзилган шеъримни ушбу ҳикоя олдидан ўқишингизни истадим. Davomini o'qish
To’ra Sulaymon. Ikki kitob & Ibrohim Haqqul. Bir baxshining ortida…
15 феврал — Тўра Сулаймон таваллуд топган кун
Шоирни кўкка кўтаришда ҳам, ерга уришда ҳам кўҳна Шарқ кўмакка муҳтожлик сезмаган – унисини ҳам, бунисини ҳам қойиллатган. Аммо, ғурур, қаноат сустлиги туфайли ёки нафс ва манфаат хуружи боис баъзан энг истеъдодли шоирлар ҳам қадр-қимматларини ўзлари ерга қориштирган. Шунга қарамасдан, одамлар шоир деганда ҳақгўй, қатъиятли, ҳатто бир қадар қайсар, шижоати руҳиятида аксланиб турадиган эркин ва бутун Шахсни тасаввур этишган… Davomini o'qish
