Тақдим этилаётган мақолаларда Абдурауф Фитрат ва Абдулҳамид Чўлпоннинг умр йўлдошлари тақдири ҳақида ҳикоя қилинади… Davomini o'qish
Teglar: Abdulhamid Cho’lpon
Esong‘ali Ravshanov. Cho‘lpon & Naim Karimov. Cho’lpon. Ma’rifiy roman
Саҳифа Абдулҳамид Чўлпон хотирасига бағишланади
Ҳамалнинг от қулоғи кўринмас кўройдин тунларида сафарга чиққанмисиз? Ана шунда олис-олисларда, кўз етмас ерда, нафақат кўз, балки овоз етмас йироқда, қоп-қоронғу осмоннинг бир чеккасини бехосдан тилган чақмоқ борлиқни бир лаҳза ёритиб ўтади. Бир лаҳзадан кейин олам яна қоронғуликка ғарқ бўлади…Ўзбек шоири Чўлпонни ўқиганимда ўша чақмоқ шуъласини кўз олдимга келтираман. Davomini o'qish
Yunus Maqsudiy. Qodiriy,Cho’lpon va boshqalar.
1938 йилнинг 4-7 октябрида миллатимизнинг улуғ зиёлилари қатл этилган эди
Абдулла Қодирий ҳар йили, ёзнинг айни пишиқчилик палласида диний арбоб, арабшунос Заҳриддин Аълам, бедилшунос Аловиддин махсум, навоийшунос Нодирхон махсум ва кекса авлодга мансуб бўлган шоирлардан Тавалло, Хислат, Мискин, Тошқин ва шу каби яқин биродарларини меҳмонга чақириб тарих, тиббиёт, мантиққа оид масалалар ҳақида суҳбатлашардилар. Davomini o'qish
Abdurauf Fitrat. Ilmiy asarlar & Ibrohim G’afurov. Fitrat va millat tanqidi
Онгнинг очилиши миллатнинг аҳволига боғлиқ. Миллатнинг аҳволини қанчалар англаганига, қанчалар тўқнашганига, қанчалар буларни ҳис килганига боғлиқ. Фитратнинг онги очилди деганда, унинг миллат аҳволига онги очилганини назарда тутмок керак. Миллатнинг аҳволига очилган онг ўз даражасига кўра жуда кучли йўналган онгдир. Davomini o'qish
Ismoil G’asprali va Abdulhamid Cho’lpon yozishmasi
Муҳтарам устозимиз Исмоилбек жаноблари! Андижоннинг баъзи буюклари банга деюрлар: “Сан Шалола, Турк Юрди, Шаҳбал, Таржимон, Вақт ва Иқбол ўқиюрсен. На учун “Мирзо Бедил” ва “Хожа Ҳофиз”лари ўқимаюрсен? Бу савола жавоб ўлмақ узра сўйламая бир шай бўламадим… Davomini o'qish
Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”O’zbek yosh shoirlari” to’plami (1922)
Алишер Назарнинг хонанда Ботир Қодиров «Жим туринг» қўшиғида бир сўзни нотўғри ижро этгани ҳақида ёзган мулоҳазаси туфайли жиддий баҳс бошланди. Қўшиққа асос бўлган шеър буюк шоир Абдулҳамид Чўлпонники экани ва шеърдаги айрим сўзлар маъноси ҳақидаги фикрлар баҳсни янада ҳам қиздирди. Шахсан мени шеърдаги биргина «олос» сўзининг маъносини англашга бўлган қизиқиш шоир ҳаётлик даврида нашр этилган шеърий тўпламларнинг асл нусхаларига диққат этишимни талаб қилди. Davomini o'qish
Vatan haqida she’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. XX asr o’zbek she’riyatida Vatan mavzusi
Ворисийлик қонунияти ҳамма жойда бир хил амал қилади. 70–80- йиллар ўзбек шеъриятига кириб келган авлод ҳам ўз истеъдод ва иқтидорини салафларининг ижодий тажрибаларини ривожлантириш орқали намоён этди. Одатда, истеъдод мавжуд анъаналарни қабул қилади, янгилайди, бойитади, ўзлигини намоён этиб, келажак авлодга етказади.
Davomini o'qish
Abdulhamid Cho’lpon. 500 yil.
Тарихларнинг кўрсатишиға қарағонда шу бир йил — бир ярим йил орасида улуғ Навоийнинг вафотиға 500 йил тўладир… 500 йил ўзбек-чиғатой адабиёти тарихига аллақанча нарсалар берган, унда қанча ўзгаришлар ясағон, жуда узун бир муддатдир. Ўз адибларига 5—6 асрлик бир тарих яшата билган халқлар унча кўб эмасдир. Демак, бизга ҳам шу бир йил орасида шундай катта бир шодлиқ, катта бир байрам ўтказишга тўғри келадир. Davomini o'qish
Rauf Parfi. She’riyat huquqi. Abdulhamid Sulaymon Cho’lpon she’riyati xususida.
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига
Шеърият Аллоҳ одамни ер учун яратгани каби қадимийдир. Ёруғ дунёга келган инсон бор экан, инсон бўлиб туғилган экан — Инсон ҳақлари, инсон ҳуқуқи бордир. Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Шеърият чексизликдир — аммо, шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз… Davomini o'qish
Abdulhamid Cho’lpon. Yo’l esdaliklari & Sirojiddin Ahmad. Cho’lpon impressionizmi
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига
Буюк Чўлпон кўнглидаги ҳаёт ҳақиқатини қоғозга тўккан. Ўша ҳақиқатни «Йўл эсдаликлари»да Жиззахдан Самарқандга етгунча кўрган анвойи гўзаллик сайқалига жо этган «Кўнгилсиз чиқиш», «Кетиш», «Тенгизлар», «Капалаклар», «Зар афшон», «Қуёшми, умидми, севгими?», «Чин бирлик» фаслларини шунчаки оддий ҳикоялар десак, тўғри бўлмайди. Улар юрак қаъридан фавворадек отилиб чиқаётган руҳий азоблар, дардлар, сўниши исталмаган орзу-амаллар ҳақидаги мухтасар роман. Davomini o'qish
Abdulhamid Cho’lpon. She’rlar & Ibrohim Haqqul. «Qutulish» yulduzi yo’qlikka kirmas…
Абдулҳамид Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига
Чўлпоннинг дин ва миллат ҳурриятига умид боғлаганлигини исботловчи энг характерли далиллардан бири – унинг 1922 йил 4 августида шаҳид кетган Анвар пошога бағишланган «Балживон» номли шеъри ҳисобланади. Хориждаги олимлар ушбу шеър ҳақида тез-тез фикр айтган бўлсалар-да, ўзбек адабиётшунослигида унинг номи ҳам деярли тилга олинмай келинган. Ҳолбуки, «Балживон» Чўлпоннинг «Гўзал Туркистон», «Гўзал Фарғона» шеърлари сингари қўлдан қўлга ўтиб, «турку каби» севиб ўқилган. Davomini o'qish
Abdulhamid Cho’lpon. Kileo’patra va Semiramisga maktublar
Абдулҳамид Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига
Ойдин кечаларда, сирли Нилнинг бўйларида узун этакларингни майсалар, гуллар устидан судраб юруб янги очилғон вафо ҳидли нилуфар чечаги узубсан. Ўзингни елпиб турғучи қулға чечакнинг фазилатларидан гапирганингни эшитдим: «Бу гул сувда ўсиб, сувда етишиб, яна сувда битадир», — дединг. Биламан, тенгсиз қиз, биламан. Нил суви билан ўсган нилуфарни қанча мақтасанг ҳам оздир. Davomini o'qish
