Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган куннинг 110 йиллиги олдидан
Абдулла Қаҳҳор деганда, дарҳол унинг китобларини эслаб, жавонга қарайман. Дафъатан кўринмаса, синчиклаб боқаман. Кейин, кўнглим жойига тушади. Агар у зот ҳақида ўйланиб қолсам, кўз олдимга қайсидир синфда ўқиган чоғимда «Ватан абадиёти» дарслигида кўрганим — адибнинг кўзойнак тақиб, хиёл жилмайиб тушган сурати келади… Davomini o'qish





Абдулла Қаҳҳор ҳикоясидан тўққиз йил ўтиб, Йўлдош Аъзамовнинг “Мафтунингман” кинофильми экранларга чиқди. Ўзбек санъатининг бундан ярим аср аввалги ютуқлари ёрқин акс этган мазкур картина ҳаммага яхши таниш бўлгани учун тафсиллаб ўтирмаймиз. Аммо айни фильмнинг Абдулла Қаҳҳор ҳикояси билан бир ўхшаш жиҳати бор: унисида ҳам, бунисида ҳам “ўзбек халқининг бахтли ҳаёти”, “ҳамма ўйнаб-кулиб ҳаёт кечираётгани”, “ҳеч бир муаммо ва можаронинг йўқлиги” асосий ғоя сифатида келади, кино режиссёрининг сафарга чиқиб сюжет қидириши эса, бу асар фабуласини ташкил этади. 
