Korney Chukovskiy. Chexov. Badia & Garov. Chexov hikoyasi asosida radiohikoya & Anton Pavlovich Chexov. Tanlangan asarlar. 1-2 tom. Hikoyalar

Ashampoo_Snap_2017.09.12_18h11m51s_001_.png    Корней Чуковскийнинг  мазкур бадиасини Ортиқбой Абдуллаев таржимасида  8 йилча аввал сайтимизда эълон қилган эдик. Уни яна қайта янгилашга эса «Жаҳон адабиёти»  журналининг апрел сонида босилган  Аҳмаджон Мелибоевнинг «Чеховни англаш»  мақоласи сабаб бўлди. Бу сабаб  шундаки,  А. Мелибоев  бутун  мақола давомида  Корней Чуковский хотираларидан бир неча  ўринда фойдаланади-ю, аммо  бирон бир жойда  манбани ва  таржимонни қайд этмайди. Бу эса  илму адабиётда мавжуд ақидаларга  мутлақо зид ҳолатдир.  Шунингдек, бу ҳолатда  «Жаҳон адабиёти»  журнал  таҳририяти, унинг раҳбари ва, албатта, Аҳмаджон Мелибоев  мақоласини нашрга тайёрлаган муҳаррирнинг  ноширлик ва муаллифлик ҳуқуқларини билмаслиги аён кўринади. Davomini o'qish

Anton Chexov. Sarlavhasiz & Uch hikoya. Ovozli kitob & Anvar Namozov. Sovuq o’lkalarda qolgan armonlar

088 29 январь — Антон Павлович Чехов туғилган кун

Чехов ҳикматлари: • Агар хотининг сенга хиёнат қилган бўлса, хурсанд бўл. Ватанга эмас, сенга хиёнат қилибди. • Университет барча қобилиятларни ўстиради, жумладан — аҳмоқликни ҳам. • Айтишларича, алал оқибат ҳақиқат қарор топар экан, аммо бу ҳақиқат эмас. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. So’zni qanday tejash kerak & A.P.Chexov. Xameleon (Buqalamun). Abdulla Qodiriy tarjimasi

03  10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 125 ЙИЛЛИГИ

    Чеховнинг «Хамелеон» ҳикояси буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таржимасида “Шўро адабиёти” журналининг 1936 йил 3-сонида босилган эди. Саҳифа ҳошиясида “Буқаламун”га “Африқада бўлатурған бир турли эчкиэмар. Буқаламун ўзининг пўстини жуда тез ўзгартира олади. Қаерда турса, ўша ернинг тусига киради”, деб изоҳ берилган. Ҳикоядан аввал адибнинг “Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак” номли мақоласи берилган бўлиб, унда А. Чеховнинг бадиий маҳорати таҳлил этилади.
Davomini o'qish

Anton Chexov. Kashtanka

01     Жуда қоронғи бўлиб қолгач, Каштанканинг юрагини қайғу ҳамда ваҳима босди; у аллақандай бир эшикка сиқилиб олиб, зор-зор йиғлади. Каштанка Лука Александрич билан кун бўйи саёҳат қилиб чарчаган, қулоғи ва оёқлари совқотган, бунинг устига қорни ҳам жуда оч эди. Куни бўйи у атиги икки марта овқатланди: муқовасозникида озгинагина елим, қовоқхоналарнинг бирида колбасанинг пўстлоғини топиб олди. Ана шу холос. Агар у одам бўлганда эди… Davomini o'qish

Anton Chexov. Ayollik baxti & Uch pyesa: Chayka. Olchazor. Vanya tog’a & Anton Chexov: Yozuvchi monologi

Ashampoo_Snap_2017.01.25_16h53m27s_003_.png29 январ — Антон Павлович Чехов туғилган кун

   Антон Павлович Чехов ҳикояларидаги кулсанг ўзинг хижолат чекадиган, йиғласанг ҳақинг кетадиган персонажлар маърифатпарвар рус зиёлисининг ҳасратлари, кўзойнаги шишасини намлаган милт-милт кўзёшлари эди … Davomini o'qish

Bir hikoyaning ikki tarjimasi: A. P. Chexov. Chinovnikning o’limi

001      Атоқли рус адиби Антон Чеховнинг «Чиновникнинг ўлими» ҳикояси жаҳон ҳикоячилигида алоҳида ўрин тутади. Бугун мазкур ҳикоянинг ўзбекчадаги икки таржимасини тақдим этмоқдамиз. Уларни солиштириб ўқиш ҳам маълум маънода ўқувчига қизиқ бўлади деб ўйладик. Ёш ёзувчи ва таржимонларга эса сабоқ бўлиши айни ҳақиқатдир. Davomini o'qish

A. P. Chexov. Uch hikoya

001 29 январь — атоқли рус адиби Антон Павлович Чехов таваллуд топган кун

Николаев темир йўлининг вокзалида икки ошна учрашиб қолди. Бири семиз, бири ориқ. Семиз ҳозиргина вокзалда овқат еган — ёғлиқ лаби пишган олчадай ялтираб турибди. Ундан херес виноси ва флерд оранже деган атирнинг ҳиди келар эди. Ориқ эса вагондан ҳозиргина тушган ва чемодан, тугун, картонлар кўтариб олган эди. Ундан ветчина ва қаҳва ҳиди келар эди. Унинг орқасида ориқ, чўзиқ юзли хотини, қисиқ кўзли новча гимназист ўғли турибди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Hayot san’atkori

001     29 январь — атоқли рус адиби Антон Павлович  Чехов таваллуд топган кун

    Чехов шахси ва ижодиёти ҳақида ўйлаганда, бир ривоят эсга келаверади. Эски Хитой подшоларидан бири туш кўриб, эртаси вазирига “Мамлакатдаги ҳамма зўр мусаввирларга етказинг, менга Ой гардишини кесиб ўтган бир қуш сувратини чизиб берсин. Кўрик ўтказиб, ғолибга мукофот берамиз”, дебди. Davomini o'qish

Anton Chexov. Go’zallar

099

Доктор касалларни энди кўра бошлаган эдики, бемаъни бир нарса жуда шубҳали бўлиб кўринди, масалан: фелдшернинг нимчаси қат-қат букланиб қолган бўлиб, қайта-қайта тортиб, силаб қўйса ҳам, диккайиб тураверди. Унинг ғижимланган сарочкаси ҳам шунақа диккайиб тирарди; узун қора камзулида, чалворида ва ҳатто галстугининг у ер бу ерида оқ пар кўриниб турарди… Davomini o'qish

Anton Chexov. Yomon bola

001

  Истараси иссиқ, ёш Иван Иванич Лапкин ва бурни қанқайган, ёш қиз Анна Семёновна Замблицкая пастга, тик тушиб борадиган қирғоқ бўйидаги курсига ўтирдилар. Курси сувга яқин, қуюқ мажнунтоллар орасида эди. Ажойиб жой! Сизни фақат балиқлар ва сув юзида сузадиган ўргимчаклар кўриб турибди- худди оламдан бекингандай ўтирибсиз. Davomini o'qish