Онам иш пайтида ҳар қандай ҳолатни руҳига бўйсундирарди, таъкидлайман: ҳар қандай! Меҳнатсеварлик қобилияти ва ички туйғуларнинг уйғунлиги унинг шоирлик истеъдоди билан баробар эди. Ишлаб бўлгач, дафтарини ёпиб, деразасини очарди – олддаги куннинг барча ташвишлари ва заҳматларига бағрини тутгандай… (Шоиранинг қизи Ариадна Эфроннинг «Онам қандай ишларди?» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Teglar: Gulnoz Mo’minova
Gulnoz Mo’minova. Umid shu’la sochar go’yo qarshingda…She’rlar
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таъриф берганидек, «Гулноз кўнгилни тўлқинлантириб юборадиган най нолаларидай муҳаббат шеърлари, ишқ изҳорлари билан адабиётга кириб келган эди…» Davomini o'qish
Gulnoz Mo’minova. She’rlar
…Мен “ Гулноз адабиётга муҳаббат замзамалари билан кириб келган эди” дедим. Бугун унинг бу борадаги ижоди янаям тиниқлик, равонлик, жарангдорлик касб этаётгандай. Кўнгил торлари янада ингичка тортиб, таранглашгандай ( Гулноз Мўминованинг «Дил синиқлари» китобига Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ёзган сўзбошидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Jek London. Hayot qonuni
Чол бу овозни сўнгги бор эшитаётгани аниқ. Жихоу ва Тускенларнинг ўтовлари ҳам йиғиштирилди. Чол қабилага тегишли ўтовлар сонини жуда яхши билади. Фақат шомон яшайдиган ўтов қолди холос.Мана ниҳоят сўнгги ўтовни ҳам йиға бошлашди. Коскуш юкларини чанага жойлаётган шомоннинг ғўлдираган овозини эшитди. Сўнг қулоғига гўдак йиғиси чалинди. Davomini o'qish
Bolgariya she’riyatidan. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Ҳар бир миллат адабиёти унинг кўп асрлик тарихи, маданияти ва дунёқарашига мос бўлади. Болгария адабиёти ҳам бундан мустасно эмас. Жаҳоннинг барча халқларида бўлгани каби болгар адабиётининг туб илдизлари ҳам унинг бой фольклорига бориб тақалади. Мазкур адабиётнинг илк ривожланиш босқичларида диний ривоятлар алоҳида аҳамият касб этган. Болгария шоирлари ижодида ватан ва миллат ҳурлиги, қалб эркинлиги, ҳаёт мантиғи куйланади. Davomini o'qish
Gulnoz Mo’minova. Har tong o’zni Qaqnusdek qaytadan etgum bunyod
Ҳазрат Навоийнинг “Назмда ҳам асл анга маъни дурур, /Бўлсун анинг сурати ҳар не дурур” деган машҳур байти бор. Бунда олға сурилган мазмун шарқ-ислом адабиётининг туб моҳиятини ифода этади. Ушбу хайрли анъана ўзбек шеъриятида Навоийдан ҳам уч-тўрт аср олдинроқ бошланиб, ўтган асрга қадар изчил давом этиб келди. Аммо афсус-надомат билан таъкидлаш керакки, XX аср ўзбек шеърияти бундай анъаналардан анча узилиб қолди. Миллий шеъриятимизнинг тошқин дарёдек шиддатли ва улкан бадиий қуввати сон-саноқсиз бегона ўзанлар бўйлаб сочилиб кетди. Davomini o'qish
Anna Axmatova. She’rlar
23 июнь — таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун
Анна Ахматова шеъриятининг табиати бир қарашда содда туюлгани билан, аслида у жуда теран ва ўзи яшаган даҳшатли даврнинг бутун фожиасини ўзида намоён эта олган ҳодисадир. Унинг табиатида сокинлик ичида ҳаракатга келаётган қудратли бўрон яширин. У ўзини вазмин ва тафсилотларга бой сатрлари билан юрагининг туб-тубида вулқондай ёниб жўшаётган туйғуларни, тасвирлаётган воқеа-ҳодисалари ортида буюк муҳаббат изтироби,панжарага ўралган давр билан келишишни истамаган эрксевар шахс изтиробини кўрсата олади. Davomini o'qish
Anna Axmatova. She’rlar. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Бундан роппа-роса беш кун аввал севимли «Ёшлик» журнали 2015 йилнинг илк сонидан бошлаб мунтазам равишда жаҳон шеъриятидан таржималарни ҳам бериб бориши ва шу мақсадда янги саҳифа жорий этиб, уни «Дилкўприк» деб номлагани ҳақида ёзган эдим. «Дилкўприк»да тақдим этилган Анна Ахматова шеърлари ва таржимон Гулноз Мўминованинг машҳур рус шоираси ҳақида ёзилган мухтасар сўзидан олдин мазкур таржималар хусусида фикр-мулоҳазаларимни билдирган эдим. Бугун (12.03) эса Гулноз Мўминовадан хат олдим… Davomini o'qish
Gulnoz Mo’minova. Dil siniqlari
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти шоира Гулноз Мўминованинг «Дил синиқлари» китобини нашр этди. Китобга сўзбоши битган Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева тўпламдаги шеърлар ҳақида фикр юритар экан, шундай ёзади:»Тўртликлар ёзиш яшаб ўтган азиз аждодларимизда ҳам, бизда ҳам, биздан кейин келаётган қалам аҳлида ҳам содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижодий жараён. Аммо Гулноз ўз тўртликларига ноёб сарлавҳа топибди. “Дил синиқлари”. Ҳақиқатан ҳам бир биллур қадаҳ синса, унинг камёблиги ҳар бир парча синиғида, ҳар бир қиррасида ярқираб акс этиб туради…» Davomini o'qish
Nilufar Umarova. Tuyg’ular tilmochi & Gulnoz Mo’minova. O’lgan bulbul
Шоирнинг жасорати муҳаббатга уйғун, нафратдан баланддир. Қўрқув салтанати иншосига елимдай ёпишган ёлғон оҳангга жўр бўлишдан ўзликни асраш туйғуси Илоҳнинг қудратидан эканлигини қалбан англайсиз. Шу боис ҳам шоирлар Сўз оламининг сарвари сифатида асрлар оша биз билан ҳамнафас яшайди. Назар Шукур ҳам ана шундай мақомга эга шоирдир. Davomini o'qish
Usmon Azim: Shoir kichkina odam emas
“Шеър техникаси ўзлаштиргандан кейин ёзаверади-да” дейдиганлар ҳақида. Бу — ижоднинг моҳиятини билмайдиганларнинг гапи. Янгиликни илғашни истамайдиган эринчоқ писхандаси. Ҳаваскорнинг — тагида ночорлик ётган — беписанд лафзи. Чунки шеър техникаси ўрганилмайди. Шоир бўладиган одам болалигидаёқ кўнглига учиб кирган аллақандай оҳангларни шеърий сатрларга айлантиришни ўз-ўзидан билади. Бу нарса унинг вужудида бўлади. Davomini o'qish
Gulnoz Mo’minova. Sayyoh qushlar. She’rlar va tarjimalar
Гулноз Мўминова. Сайёҳ қушлар: Шеърлар ва таржималар — Тошкент. Аkademnashr, 2014. — 96 бет. / Gulnoz Mo’minova. Sayyoh qushlar: She’rlar va tarjimalar — Toshkent. Akademnashr, 2014. — 96 bеt.
Тўпламга жамланган шеърлардаги самимийликка уйқаш ҳазинлик ва осойишталик ўқувчи қалбига ҳаяжон бағишлайди. Ҳар бир сатрга муҳрланган ана шу самимийлик ўқувчини ўзига жалб қилади. Китобдаги шеърларни шунчаки ўқимайсиз, улар билан тиллашасиз, сирлашасиз. Тўпламда шунингдек шоиранинг жаҳон шеъриятидан қилган таржималари ҳам киритилган. Davomini o'qish