21-октавбр – Ўзбек тили куни
Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
21-октавбр – Ўзбек тили куниЎзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
30 май — Ўзбекистон халқ шоири, устоз Миртемир таваллуд топган кунУстоз Миртемир ўзбекнинг ўзидек содда, жайдари ва донишманд эди. У кишининг ҳалимдек юмшоқ кўнгли, тўпорилиги ҳақида қалам аҳли орасида турли латифалар юрарди… Davomini o'qish
30 май — Устоз Миртемир (1910- 1978) туғилган кун«Қайриладиган» куним келганда кутилмаган воқеа юз берди. Миртемир аканинг тоби қочиб, касалхонага тушиб қолди. Кўргани бордим. У хонада бир ўзи ётар, дераза ёнига қўйилган баланд каравотнинг бош томонида қалам, дафтар, журнал ва китоблар, катта-кичик шишаларда дори-дармонлар сафлаб қўйилган… Davomini o'qish
Леся Украинка (1871.25.2, Новгород-Волинский, ҳозирги Житомир вилояти — 1913.19.7(1.8), Сурами (Грузия); Киевда дафн этилган] — украин шоираси ва ёзувчиси. Леся Украинка шеъриятда ва драматургияда Шевченко анъаналарини давом эттирган. Илк шеърлар тўплами «Қўшиқлар қанотида» 1893 йилда нашр этилган. Мазкур тўпламдан жой олган шеърларда украин халқ оғзаки шеъриятига хос оҳанглар кўзга ташланади. «Ўйлар ва орзулар» (1899), «Акс-садолар» (1902) тўпламларида шоиранинг чор ҳокимиятига нисбатан нафратли муносабати ифодаланган. Davomini o'qish
Менинг армонларимдан бири буюк Миртемирни кўролмай қолганимда. Домланинг вафотидан бир йил кейин, 1979 йилда Тошкентга ўқишга келганман. Доимо ич-ичимда Миртемир соғинчи бор… Davomini o'qish
Озарбайжон адабиётининг атоқли сиймоси Самад Вурғун нафақат она халқи, шу билан баб-баробар ўзбек халқининг ҳам севимли шоиридир. У туркча шеърият хазинасини ўлмас сатрлар билан бойитган ижодкор сифатида ардоқлидир. Davomini o'qish
“Эсдаликлар» қуйидаги сўзлар билан бошланган: “1932 йилнинг 7 августи кечаси соат 1 да Самарқанд шаҳрида, ўз уйимда сиёсий идора томонидан қамоққа олиндим. Уйда: онам, синглим, иним, ўртоғим ва қизалоғим қолди. Ўзим ҳеч нарса сезмасдан кетдим”.
Davomini o'qish
Буюк рус шоирининг таваллуд куни муносабати билан унинг асарлари асосида Ўзбекистон радиосида тасмага туширилган радиоасарларни тақдим этамиз. Davomini o'qish
30 май — Устоз Миртемир таваллуд топган кун …Миртемир домла вафот этган, тўнғич ўғли Миржалол мусибатнинг залворли юкидан эзилиб юрган кунлар эди. Домланинг иниси Тўра ака Миржалолнинг ғамгин ҳолда юрганини кўриб, уни юпатишни истаганида бундай деган: – Даштда сўфитўрғай деган қуш бўлади. У ҳар баҳорда тўртта тухум қўйиб, бола очади. Полапонлардан бири булбул бўлиб, қолганлари оддий тўрғай бўлади. Ўша булбул – сенинг отанг! (Наим Каримовнинг «Тўрғай» асаридан) Davomini o'qish
Ёш бека хуррак отаётган эри ёнидан турган пайтни қишлоқдагилар «чошгоҳ» дейишади. Эри уйга ярим кечаси келгани эсига тушиб, уйғотгани кўзи қиймайди-да, Петербургдан олдирган хонаки бошмоғини кийиб, эгнида қуйилаётган сувдек жилвагар, нафис оқ кофтада пардозхонасига чиқди, ўзидай тиниқ ва тоза сувга ювиниб, ойна ёнига келди… Davomini o'qish
Ҳаддан ташқари майпарастлиги учун замондошлари «Жаннатдан қувилган ғулом» лақабини берган шоир, буюк сўз санъаткори Ли Бай (Ли Тай-бо) VIII асрда яшаган. Тадқиқотчилар шоирнинг туғилган йилини 701 деб кўрсатадилар. Ўн ёшида шеърлар ёза бошлаган. Ўн етти-ўн саккиз ёшларини Ли Бай уйни ташлаб кетиб, Мин-шань тоғларида яшовчи бир дарвиш кулбасида яшай бошлайди.Бир неча йилдан кейин у мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқади. Ҳатто, кейинчалик уйланиб, бола-чақали бўлганидиям у жаҳонгашталикни тарк этмади. Davomini o'qish
30 май — Атоқли ва ардоқли шоир Миртемир таваллуд топган кунТурган гапки, ўшанда ҳеч ким бу туғилган норасида келгусида врдооғли халқ шоири, Миртемир деб ном таратган эъзозли эл ўғли бўлиб етишишини башорат қилмаганди, албатта. бироқ шундай бўлди: ўша оила, ўша қурама қишлоқ, ўша қадим Туркистон табиати ва одамлари Миртемирнинг болалигини, дунёга, эзгуликка, яхшиликка ташна покиза қалбини, гўзал туйғуларини ардоқлади, улғайтирди (Отаёрнинг «Мен қуёшни кўргали келдим» эссе-қиссадан Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish