Куни-кеча таниқли ёзувчи Орзиқул Эргашнинг «Қалб гавҳари» номли нашрдан чиқди. Китобга муаллифнинг Ўзбекистон халқ шоири Миртемир, атоқли олимлар Ғайбулла ас-Салом, Жўра Мусаев, Убайдулла Уватов, Комилхон Каттаев, Ўзбекистон Қаҳрамони, машҳур кўз шифокори Холидбек Комилов, Ўзбекистон халқ артистлари Қодир Махсумов, Таваккал Қодиров, театр ва телевидение режиссёрлари Маҳкам Маҳамедов, Тожибой Исроилов, машҳур шоир, олим, таржимон Садриддин Салим Бухорий, таниқли шоирлар Жамол Сирожиддин, Абдусалом Иброҳимов, Чоршамъ Рўзиев, чустлик машҳур боғбон Дагарбой Соатовларга бағишланган бадиалари киритилган. Davomini o'qish
Teglar: Mirtemir
Unutilmas satrlar: Oybek, Hamid Olimjon, G’afur G’ulom, Mirtemir, Erkin Vohidov, Abdulla Oripov
Хотира ва қадрлаш куни олдидан
Фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллиги нишонланаётган кунларда халқимиз қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотган, уруш майдонларида қон кечиб, жон бериб жанг қилган азамат ўзбек йигитларини жасоратини куйлаган шоирларнинг унутилмас сатрларини эслаш ҳам қарз, ҳам фарздир. Davomini o'qish
Abay. O’lanlar va nasihatlar & Tanlangan asarlar
10 август — буюк шоир ва маърифатпарвар Абай (Иброҳим) Қўнонбоев таваллуд топган кун
Ўзбек халқи Абайни яхши билади ҳамда бутун ҳаёти давомида халқининг орзу-умидлари ва интилишларини куйлаган, эзгулик ва адолат йўлида курашган халқ оқини, маърифатпарвари ва гуманисти сифатида қадрлайди.
Davomini o'qish
Aleksandr Pushkin. She’rlar & Abdulla Oripov. Sharqqa maftun shoir
6 июн — Буюк рус шоири Александр Пушкин таваллуд топган кун
Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзбек маданий-адабий ҳаётининг таркибий қисмига айланиб кетган бўлиб, адиб асарлари бир неча авлод таржимонлар томонидан қайта-қайта таржима қилиниб келинмоқда. Усмон Носир таржимасидаги «Боғчасарой фонтани» достони, Жамол Камол таржимасидаги «Моцарт ва Сальери» драматик достони, Ойбек таржимасидаги «Евгений Онегин» шеърий романи ҳамон ўзбек китобхони томонидан севиб ўқилмоқда.
Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Majnuntol tagida…
Ўзимнинг пушаймонларим бор: шу бир-икки учрашувда яқин бўлгандек бўлдик, Миртемир юрагини очиб гапирди. Ҳозирлари ўзимдан хафа бўлиб кетаман: домлани гапга солиб, бошидан нималар ўтганини бир-бир ёзиб олмайманми!.. Davomini o'qish
Mirtemir. She’rlar & Naim Karimov. She’riyat, ezgu ehromim!..
30 май — Устоз шоир Миртемир таваллуд топган кун
Баъзан шундай бўладики, кимнидир тез-тез эслаб, унинг хотирасига бўлган ҳурматимизни ҳаддан зиёд ошириб-тошириб кўрсатиб юрамиз. Аммо шу ижодкорлардан анча олдин ёки улар билан сафдош бўлиб яшаган, шеъриятимизнинг сайқалланиши, насримизни дунё гази билан ўлчанадиган насрга айланиши, драматургиямизнинг вояга етиб, камол топишида катта хизмат қилган қалам аҳлини эслаш, улар хотираси олдидаги бурчимизни ўташ лозимлиги нима учундир хаёлимизга ҳам келмайди. Турли баҳонаи сабаблар билан ҳатто улар таваллудининг йирик саналарини ҳам лоқайдлик билан ўтказиб юборамиз. Шундай ёзувчилар сирасидан бири Миртемирдир. Davomini o'qish
Akbarali Sabirdinov. Timsollar silsilasi
Миртемир… Бу ном болалигимиздан она алласи билан бирга шоир қўшиқлари орқали қулоғимизга ўрнашган бўлса ажаб эмас. Унинг бетакрор оҳанг, сўз ўйинларига бой шеърияти борлиғимизни сеҳрлаб, оҳанграбодай ўзига тортган, шууримизга жойланган…“Ойбекнинг кенглиги, Абдулланинг сиқиқлиги, Шайхзоданинг чуқурлиги, Миртемирнинг эркалиги менга ёқади”, деган экан Ғафур Ғулом. .. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Og’u ham bol to’liq…
Бир куни Миртемир домла ўз оёғи билан кириб келиб, шу курсига лоп этиб ўтириб олса! Ҳа, ўзи кириб келди, менга бир бош ирғаб, шу курсига ўтириб олди. Асқад Мухторнинг муҳташам кабинети, Ваҳоб Рўзиматовнинг ҳайҳотдек хонасига кирмай, тўғри менинг олдимга келибди. Ўрнимдан сапчиб турдиму қайтиб ўтиришни билмай қаловланиб қолавердим. Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Najot farishtasi.
Кўп ўтмай қандайдир маърака қилдик. Ҳайтовур домланинг омон қолганликлари шукрига худойи қилгандик, чамаси. Шунга домла ўша жувонни ҳам айттириб келдилар. Исми Санобархон эди. Кўҳликкина… Ҳа, эсладим, худди сизга ўхшаб кетадиган яхшигина жувон эдилар… умримда биринчи марта кўриб турибману, кўзимга шундай иссиқ чалинадики, ўз синглимдек бағримга босдим. Davomini o'qish
‘Umr daftari’ turkumidan: Mirtemir. 3 qismli videofilm. Xurshid Davron kutubxonasi
30 май – Устоз шоир Миртемир таваллуд топган кун.
Устоз шоир Миртемир шеърларига қулоқ тутган киши турли-туман кишиларнинг товуши, сойлар ва дарёларнинг шовқини, ҳайвонлар ва қушларнинг овозларини эшитмай иложи йўқ. Миртемир домла шеърларида фақат ўз қалбининг тароналарини эмас, балки сойлар ва дарёлар, қушлар ва ҳайвонларнинг ҳам қувноқ ё ҳазин нолаларини-да шеърият мухлисларига етказишга интилди. Davomini o'qish
Aleksandr Pushkin. She’rlar. Mirtemir tarjimalari
Миртемир ҳозирги замон ўзбек шеъриятининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган ардоқли лирик шоирдир. Комил Яшин таъкидлаганидек, Миртемир ХХ аср ўзбек шеъриятининг тамал тошини қўйган устоз, оқсоқол шоирларимиздан. У ғоятда меҳнаткаш, жафокаш, хассос, билимдон, камтар сўз санъаткоридир. Ватанпарвар шоир классик адабиётимизнинг барҳаёт анъаналарини, халқ оғзаки ижодини чуқур ўрганиб, ҳозирги ўзбек адабиётини бойитди, юксакликка кўтаришда зўр куч сарф этди. Davomini o'qish
O’rozboy Abdurahmonov. Berdaq dunyosi va she’rlari.

“Денгиз балиғини бермади…”, деб нола қилган шоирнинг дунёга келиши ҳақида халқ орасида ҳар хил ривоятлар юради. Ушбу сатрларни ўқиган бугунги авлод ўша пайтлари ҳам Орол чекиниб кетган экан-да, деб ўйлаши мумкин. Йўқ, денгиз ҳам, дарё ҳам балиққа тўла бўлган, лекин кемалару ов қуроллари зўравонларнинг қўлларида эди, баъзи жойларда камбағалларга ов қилиш маън этилганди. Балиқларга тўла дарё ва денгиздан камбағалнинг ризқи-насибасини Оллоҳдан сўраб, юртдошларини сабр-тоқат ва бардошлиликка даъват этган шоир бу дунёдан адолат ва эркинлик излаган эди. Davomini o'qish
