Ahmad A’zam. Aka & Xurshid Davron. Aka Naymanga & Mahmud Sa’diy «Meni o’zgartirgan kitob» teledasturida

Ashampoo_Snap_2018.01.28_19h38m34s_004_.png     Аҳмад Аъзам: Маҳмуд ака биринчи мақоламни чоп этиб, адабий жараёнга қўлимдан етаклаб олиб кирган, шу жараёнда сузишни ўргатган. Яна ўзимга келсам, ҳозир ҳам у кишига талпинаман, фикрини эшитгим келади. Чунки аямай гапиради. Кўп йиллар ёзмай юриб, бултур «Ҳали ҳаёт бор» деган бир қисса ёздим. Ўқишга биринчилардан бўлиб Маҳмуд акага берган эдим, у киши ўқиб, шунинг номига ҳам: «Анави аёл қаҳрамоннинг гапидан олинган экан, қўштирноқни ёпишдан олдин уч нуқта қўйиш керак», деб тузатиш киритди. Ўша Маҳмуд ака-да. Davomini o'qish

Shayx Xudododi Vali. G’azallar & Botirxon Valixo’jayev, Bozorboy O’rinboyev. Bobo Xudododi Vali

Ashampoo_Snap_2017.10.17_21h31m57s_002_.png   Вали бобо мозорини бир эмас, бир неча марта зиёрат қилганман. Бунга сабаб, авлиё ва шоирнинг турбати таниқли ёзувчи, акажўрам Аҳмад Аъзам туғилган Ғазира  қишлоғида бўлгани. Турли сабаблар билан қишлоққа борганимда бу мукаррам мозорни зиёрат қилмасдан қайтмаганман. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Gul ko’tarib ketayotgan erkak & Odil Ikrom va Bahrom Ro’zimuhammad yozuvchi haqida

0_15e336_99cf72ae_orig.png 4 январ — Таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам хотираси куни

   Аҳмад ака барча ҳодисага ҳалоллик билан ёндашарди… Аҳмад ака ҳаромдан, нафақат, ҳазар қиларди, балки, ҳалол нима, ҳаром нималигини чуқур англаган, нозиктаъб, парҳезкор инсонлардан эди. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Bu Kunning davomi & Xurshid Davron. Ahmad akani eslab…

Ashampoo_Snap_2017.10.16_17h27m27s_004_.png    4 январ — Таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам хотираси куни

Туғилишдан то ўлим лаҳзасигача ҳар бир инсон бу дунёда дўст изласа керак деб ўйлайман. Ёлғиз дўст меҳрига, дийдорига етишгунча уни ён-атрофидаги инсонлар орасидан қидирса керак десам яна тўғри бўлади. Менинг бу дунёда излаб топган дўстларимдан бири Аҳмад ака бўлади… Davomini o'qish

Adabiy asar — til hodisasi. Yozuvchi Ahmad A’zam bilan suhbat & Ahmad A’zam. Soyasini yo’qotgan odam

Ashampoo_Snap_2015.10.08_16h50m09s_005_.png    Янги мустақиллик тузуми, мустақил давлатга чиққандаги фикр эркинлиги айни бадиий тафаккурнинг эски маҳсулларидан қониқмай, унда ҳам ўзгаришлар қилиш талабини қўйди. Бу табиий ҳол, лекин бозор талаблари, эркинлик ҳавоси деб адабиётни ўз ҳолига ташлаб қўйишда жамият ўзгариши билан бирга ўзимиз “яратган” сабаблар ҳам бор. Китоб тарқалиши, савдоси буткул издан чиқиб, бадиий адабиётни тарғиб этадиган матбуотнинг номи кўпайгани ҳолда тиражининг тамом тушиб кетгани ҳам бир омил. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Til nomusi. Tiluvzani maqivoppiza? Uchinchi maqola & Ona tilim – jonu dilim. To’rtnchi maqola

Ashampoo_Snap_2017.10.31_13h18m51s_001_.png     Таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам умрининг сўнгги йилларида она тилимизнинг бой олами, кўп минг йиллик кечмиши, бугуни ва келажаги ҳақида куюнчаклик,сергаклик, жонсараклик билан ёзган мақолаларида кўтарган муаммолар, кузатишлар ва мулоҳазалар уларни мутолаа қилган ҳар бир онгли инсон юрагини безовта қилади. Адибнинг «Тил номуси» китобига кирган учинчи ва тўртинчи мақола билан танишинг. 1-2 мақолалар мана бу саҳифада. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Til nomusi. Buzuq til havosi. Birinchi maqola & Tilda machchoyi sayil. Ikkinchi maqola

0_162ece_5b4c41cb_orig.png  Бизни – тарқоқ қавмларнинг бошини бирлаштириб бирбутун туркий миллат қилган, маънавий тийнатимизни яратиб қўйган тилимизга нафақат ғамхўр, балки унга буткул беоқибат бўлиб қолдик. Демократия замони деб, уни ўгайлаб ва ҳатто ўз ҳолига ҳам эмас, ўзга тиллар қўлига ташлаб қўйганмиз Davomini o'qish

Rauf Parfi. She’rlar & Ahmad A’zam. Kunduzning rangi

7385e6b36fa06ac7abd3b397b51a41aa.pngУстоз шоир Рауф Парфи таваллуд топган кун олдидан

    Шоир ҳаёти сатрдан бошланади, шеърида тажассум топади. Коинот мангулигига таққослаганда инсон умри йилт этган ёруғ бир сония. Ижодкор ана шу сонияга коинотни – мангуликни сиғдирмоғи лоим. Ижодкор интернационал шахс, у ўз халқи ва башарият кечмиш-кечирмиши билан яшайди. Шеър – ижтимоий кечинмалар кўзгуси. Шу сабабли шоир кўнгли дунё мазмунини ифодаловчи сўзга тенг туради. Davomini o'qish

Abdulla Qahhor. Anor. Hikoyalar to’plami & Ahmad A’zam. Mansur dard

Ashampoo_Snap_2017.07.15_17h19m16s_002_a.png17  сентябр  — Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллиги 

«Мен ёзилган саҳифани, ҳатто жумлани ҳам устидан тузата олмайман. Жумла, ҳатто бутун бир саҳифадаги бир сўзни ўчириб, ўрнига бошқасини ёзиш учун бошқа қоғозга ўша жумла, ҳатто саҳифани кўчириб ёзаман. Бир саҳифани ўрта ҳисоб билан 15-16 марта кўчираман, шубҳасиз, ҳар сафар сайқал бераман». Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Oyimning Garashalari

7eb03e622cd4d79e13b0cb3e5040e10b.png   Ҳеч унутмайман, 2013 йил ёзида таваллуд  кунини нишонлаган  Аҳмад аканинг хонадонида фақат она тилимиз ва адабиётимиз тақдири ҳақида, ёзилган асарлар ва ёзилажак режалар хусусида суҳбатлашган эдик. Ўша куни ака билан сўнгги юзма-юз суҳбатларимиздан бири эканини билмаган эканман. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Navqiron yomg’ir & Xurshid Davron. «Qadrdon quyosh» to’plamidan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.26_15h04m40s_003_.png   Адабиёт ихлосмандларига  кўпроқ  ёзувчи  сифатида танилган   Аҳмад Аъзам (1949-2014) ўз ижодини адабий танқидчи сифатида бошлаган эди. У ўтган асрнинг 80-йиллари ,маълум маънода, айни ўша пайтда адабиётга кириб келган ўзи тенгқур авлоднинг дунёқараши,ижодий матлаблари билан ўзбек китобхонини таништиришга  бел боғлаган, Иброҳим Ҳаққул билан бирга янги авлоднинг  адабиётшунослик майдонидаги овози бўлди. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Asarlaridan fiqralar

03328 июнь — Ёзувчи ва адабиётшунос олим Аҳмад Аъзам таваллуд топган кун

   Одам ҳамма нарсага шукур қилиши керак. Аввало Худонинг берган умрига.  Мен берган дардига ҳам, давосига ҳам шукур қиламан. Хасталик даврида учта китоб ёздим. Бу жиҳатдан умримдан розиман. Мен Оллоҳнинг кўрсатган ҳар кунига шукр қилиб яшадим. Davomini o'qish