Адабиётимизда асрлар илгари янграб, миллий колорет даражасига кўтарилган гап бўларди: “Тўқсон алпни кураш тушиб енгганга, минг қадамдан танга пулни урганга.., оти учқур човоғонга тегаман!” Мазкур асар онгимдаги бу қолипни парчалаб, мени бироз мулоҳаза юритмоққа ундаб қўйди … Davomini o'qish
Muallif: Adib
Ernest Heminguey. Ikki hikoya & Rolf Hoxhut. «Ovchi o’limi» asaridan parcha.
… Ҳаётининг сўнгги йиллари кўзлари тез-тез ёшланадиган бўлиб қолган эди. Айниқса, у ёза олмай қолиш ҳақиқат эканлигини аниқ англаб етиши ўзини эртами-кечми, ахири гўрга тиқишини айтган пайт кўзи ёшга тўларди… Davomini o'qish
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Ernest Heminguey (05)
Ҳемингуэй ўз ҳаётининг оддий солномачиси ёки тарихнависи эмасди. У яхши билган, ўз кўзи билан кўрган, бошидан кечирган воқеалар ҳақида ёзган. Шахсий ҳаёт тажрибаси эса у қураётган ижод қасрининг пойдевори бўлиб хизмат қилган эди, холос. Хемингуэйнинг ўзи ушбу тамойилни қуйидагича таърифлайди: “Роман ёки ҳикояни ёзиш – бу яхши билганинг асосида бадиий тўқима яратиш демакдир. Ҳақиқатда қандай бўлишини эслашга ҳаракат қилганингдан кўра, бадиий тўқима яхши чиққанда, ҳақиқатга яқинроқ бўлади”. Davomini o'qish
Jeyms Joys. Musavvirning yoshlikdagi shamoili & Nazar Eshonqul. Jeyms Joys.
Атоқли адиб Жеймс Жойснинг ҳаёт шамчироғи ўчганига 77 йилдан ошди. Аммо, ўтган вақт адибнинг жаҳон адабиётига бўлган таъсири сўнмаганини кўрсатди. Бу таъсирни замонавий ўзбек прозасида ҳам кўришимиз мумкин. Уни энг аввало янги,ноанъанавий тарзда ижод қилаётган 2-3 адиб ижодида кўзга ташланаётганини сезиш мумкин. Бу таъсир «оммавий» тус олмаслигининг сабаби бор. Davomini o'qish
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Jeyms Joys (04)
Жойс ўзининг “Улисс” романи хусусида фикр билдираркан, “… очиғини айтсам, матнни шундай бошқотирмалар билан тўлдирдимки, олиму тақризчилар, танқидчи-ю адабиётшунослар умрларининг охиригача тагига етмасдан, овораи жаҳон бўлсинлар”, деган экан. Романни рус тилига таржима қилган В.А. Хинкис ва С.С. Хоружий, ўзбек тилига ўгирган Иброҳим Ғафуров “матндаги бошқотирмалар”нинг калитини топа олдимиканлар. Davomini o'qish
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Marsel Prust (03)
Француз адиби Марсель Пруст ижоди йигирманчи аср француз романчилиги таназзулга учраган бир пайтда унинг тараққиёт жараёнида кескин ўзгаришларни белгилаб берди. Адиб асарлари асосан 1912-1922 йиллар оралиғида, яъни бутун Европани ларзага келтирган биринчи жаҳон уруши ва ундан кейинги ижтимоий-сиёсий оқибатлардан танг ҳолатга тушиб қолган Франция ҳаётининг муҳим босқичида яратилган бўлиб, ўша давр руҳини ўзида тўлиқ мужассам этади. Davomini o'qish
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. XX asr modernizm prozasining tadrijiy talqini (02)
Модернизм Ғарбий Европа адабиётида XIX аср охири ва XX аср бошларида саҳнага чиқди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, модернизм – бу замонавий санъат ва адабиётдаги янги услубий таълимот бўлиб, модерн (modern) сўзининг ўзи ҳам янги ва замонавий маъноларини англатади. Унинг адабиёт ва санъатда намоён бўлиши асло тасодифий эмасди. Davomini o'qish
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Modern va modernizm tushunchasi (01)
Модернизм – бу замонлар оралиғидаги тафовутни, “эскилик” ва “янгилик” ўртасидаги ихтилофларни ўз ғоявий қарашлари бош мезони қилиб олган юз йилликнинг маънавий қиёфасидир. Унинг ортида “худолар ўлими” (Ф.Ницше), Европа харитасини қайта тузган сиёсий инқилоблар ва илмий кашфиётлар, тоталитар тузумга асосланган диктатуралар, хунрезли урушлар, информацион портлашлар, цивилизациянинг коинотга чиқиши каби глобал ўзгаришлар ётибди. Davomini o'qish
Nurilla Chori. Bo’ron tingan kecha & O’rolboy Qobil. Bir hikoya talqini
Бошпуртсиз Жонузоқ араб ҳар сафар Ўртақўрғонга карвон тортганида Норбўта Шароф бўталар бўйнидаги қўнғироқ садолари эшитилмай, лўкиллаган нортуялару йўловчилар чанг йўлга сингиб,- лой изларга ботиб кетмагунча ортидан қараб қоларди… Davomini o'qish
Habibiy. Devon & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar va shoirga bag’ishlangan radiodastur & Iskandar Madg’oziyev. Nuktadon shoir
Шоирлар, адиблар, олимлар, санъаткорларни халқ маънавиятининг заргарлари деб аташ мумкин. Шундай маънавият заргарларидан бири ўлмас асарлар ижодкори, шарқ мумтоз адабиётининг нозик билимдони, ғазалнавис, Ўзбекистон халқ шоири Мавлоно Зокиржон Ҳолмуҳаммад ўғли Ҳабибий(1890-1980)дир. Davomini o'qish
Tursunboy Adashboev. To’ra Sulaymonning maktublari va hangomalari.
9 сентябрь — Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон хотираси куни
Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон мендан беш ёш улуғ эди. Акадан ижодкор дўстларга муносабатни, оқибатни, мактуб ёзиш санъатини ўргандим. Укаларга садоқат ва йўқлов борасида бизга ҳамиша ибрат бўлган.
Davomini o'qish
Kitob o’qishning 21 foydasi haqida
Ҳаммамиз китоб ўқишнинг фойдали эканлигини эшитганмиз. Лекин унинг фойдалилиги айнан нимада? “AdMe.ru” китоб ўқишнинг фойдалилиги борасидаги тадқиқотлар натижаларини эълон қилди. Davomini o'qish

