Усмон Носир шеърияти, аввало, ҳаётийлиги, жозибадорлиги ва исёнкорлиги, айни чоғда, содда ва равонлиги билан китобхон қалбидан чуқур ўрин олган. Шундан бўлса керак, шоир шеърлари ҳамон давраларда тез-тез ёд айтилади: Davomini o'qish
Muallif: Adib
O’tkir Hoshimov. bilan suhbat (2011) & Qalamdan to’kilgan hayot. Adib haqida film
Бундан 50 йилча аввал сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳор Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Чўл ҳавоси” қиссасини ўқиб: “Бирдан лов этиб аланга билан бошланган ижоднинг келажаги порлоқ бўлади. …Шу аланга ҳеч қачон пасаймасин, ижодингиз ҳеч қачон тутамасин!” деб тилак билдирган эди. Орадан йиллар ўтди. Буюк Абдулла Қаҳҳорнинг дуолари ижобат бўлди. Ўзбек адабиётида ёзувчи Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб гўзал қиссалар ва ҳикоялар пайдо бўлди. Davomini o'qish
Jahon Malik Xotun. Ruboiylar
Жаҳон Малик Хотундан қасида, ғазал, рубоий каби лирик жанрлардаги 14 минг байтдан ортиқ шеърларни ўз ичига олган улкан девон мерос қолган. Давлатшоҳ Самарқандий унинг гўзаллиги, оқилалиги ва истеъдоди билан шаҳарда шуҳрат қозонганлиги, кўнгилларга ўт солувчи ҳассос шеърлари халқ ичида кенг тарқалганлигини айтиб ўтади. Davomini o'qish
Jozef Essberger. Kaliso
Узун оппоқ кўчалик кийимидаги Женни Нарайнга ўн тўрт-ўн беш ёш берасиз. Аслида эса, у белигача тушган тим қора сочларига оро бериб турган қирмизи атиргул каби кўнгли очиқ, бахтиёр, соддагина ўн икки яшар қизалоқ эди. Анча йиллар олдин оиласи шакар плантациялари устаси сифатида Ҳиндистондан Тринидадга кўчиб келишган эди… Davomini o'qish
Asqar Mahkam. Ruboiylar & Оқ китоб & Shoir haqida videofilm
Сўз ёлғон бўлмайди. Унинг соҳиби ёлғончи бўлиши мумкин. Агар бу ёлғончига барча ишонса, унда фалокат рўй беради…Адабиётда янги сўз бўлмайди, рост сўз бўлиши мумкин…
Davomini o'qish
Konfutsiy. Hikmatlar.
Ота-онангизнинг хизматини адо этаётганда, уларга оҳиста сўйланг. Агар улар сизнинг айтганларингизни қилишни истамаётганликларини кўрсангиз, бари бир тавозеда тураверинг ва одоб қоидаларини бузманг. Ҳатто қон ютиб турган бўлсангиз ҳам, койинганингизни билдирманг. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Qiyofadosh & Qalamdan boshqa qurolim yo’q
Ҳар қандай асар муаллифнинг шахсий иқрор ва эътирофларидан озиқланади-да. Танлаган қаҳрамонларию воқелик шунинг ифодачиси бўлади. Муаллифнинг қараш ва эътиқодига зид воқеликни акс эттирган бирон асарни биласизми, айтинг. Замонлар ўтиб у ўзгача талқин қилиниши – эътибор топиши ёки инкор этилиши бошқа масала. Одам ўз бўйидан баланд сакрай олмайди деймиз-ку. Демак, гап ана шу эътиқоднинг нечоғли аҳамиятли эканида. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur. E’tiqodiyya & Suyima G’anieva. E’tiqod va irfoniy qarashlar.
Бобурнинг ирфоний қарашлари унинг ижодиётида ҳам, «Бобурнома», «Аруз рисоласи», «Мубаййин», мактублари, ҳатто фармонларида ҳам акс этган. Бобурдаги орифлик илмга, ҳаётга, давлатга муносабатда рўйи рост кўринади. Маънавий баркамоллик, илм-маърифатга интилиш Бобур муножотларининг ҳам, Бобур пандларининг ҳам, Бобур фаолиятининг ҳам марказида турган. Davomini o'qish
Sakkiz foyda haqida hikoya va sakkiz nasihat

Эй, фарзанд… кел, Шақиқ Балхийнинг ҳамсуҳбатларидан бўлмиш Ҳотамул Асамдан (Аллоҳ ҳар иккисини раҳмат қилсин) яна бир муқобил ҳикояга қулоқ сол: «Бир куни Шақиқ Ҳотамдан сўрадилар: Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Ajdarko’l
Шомга яқин туман қуюқлашди. Иброҳим шаҳар четидаги ойнаванд дўконининг бир бурчагида оёқларини чалиштирганча ташқарига асабий термулиб, тутундек тарқалаётган туманнинг аста-секин йўл четидаги дов-дарахт учларини, паст-баланд биноларнинг томларини қандай қоплаб олаётганини кузатиб ўтирарди… Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Mo’min mirzoga bag’ishlangan ikki she’r & Urfon Otajonning «Mo’min mirzo» qissasi asosida radiospektakl
14 асрнинг 90-йиллари ўрталарига келиб темурийлар салтанатида ижтимоий-сиёсий танглик кучая бошлайди. Темурийлар хонадонида ҳукмдор ўғиллари ўртасида юзага келган зиддиятлар эса бу тангликни янада кучайтиради. Davomini o'qish
Vladimir Nabokov. Chorbning qaytishi
Шу тарзда Чорб ўзининг хотиралари ибтидосига қайтганди. Бу бир вақтнинг ўзида ҳам оғир, ҳам ширин синов эди. Мана, синов ҳам охирлаб қолди. Эр-хотинликнинг биринчи тунини ўтказишган ҳужрада бир оқшом ўтириб чиқса бўлгани, эртага эса синов ортда қолади ва марҳуманинг сиймоси тўла-тўкис қайта тикланади… Davomini o'qish

