Annemarie Shimmel. So’fiy ayollar. «Jonon mening jonimda» asaridan

   Басралик озод этилган қул аёл Робийа ҳақидаги ривоятлар сон-саноқсиз, чунки Басра мозийда кўплаб сўфийларнинг макони бўлган. 728 йилда вафот этган машҳур тақводор олим, сўфий Ҳасан ал-Басрий тўғрисидаги ривоятларда ҳам Робийанинг номи тилга олинади. Ислом оламининг машҳур солномачилари бу аёлнинг ҳаёт йўлини аниқ тасвирлаб беришган, чунки у инсоний баркамолликда «кўплаб эркаклардан устунроқ бўлган». Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Xol haqida qo’shiq.

Ashampoo_Snap_2017.12.29_23h27m25s_003_.png   Кечалари, сиз ухлаб қолганингиздан кейин жимжит хонада шифтга термилиб ётганимда ўзимни бахтиқаро ва ҳеч кимга кераги йўқ одамдек сезардим, во ажабо, шу билан сабабини билмаган ҳолда андак енгил тортардим ҳам ва шу тариқа яна беихтиёр холимни ўйнай бошлардим.. Davomini o'qish

Lotin Amerikasi shoiralari ijodidan

Ashampoo_Snap_2017.03.10_00h21m50s_001_.png     Лотин Америкаси минтақаси ўттиздан ортиқ мамлакатни ўзида қамрайди. Бу минтақа адабиёти оламга машҳур ва манзур. Бунда шеърларидан намуналар тақдим этилаётган Лотин Америкаси шоираларининг муносиб ўрни бор. Davomini o'qish

Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (1)

bce62a13c94f4d8c2edc162679e8fdf9.png    Мен бу мавзуга фақат унинг адабий муҳимлиги учунгина эмас, балки авлиёсифат аёллар, Ислом дунёсидаги сўфий раҳнамо аёллар билан учрашганларимда, Туркия, Ҳиндистон ва Покистондаги номлари тилларда достон бўлиб қолган аёлларнинг қабрларини зиёрат қилганимда қалбимда аллақандай тасвирлаб бўлмас бир туйғу пайдо бўлиб, фақат борлиғимнимас, балки барча фикру зикрим, руҳимни ўзига ром этгани учун қўл урмоқдаман (Муаллифнинг китобга ёзилган сўзбошисидан). Davomini o'qish

Annemarie Schimmel. Jonon mening jonimda (2).

092
Кишининг улкан муҳаббат туфайли беҳуд-девона бўлиб қолиши тўғрисида ҳам анча-мунча ривоятлар мавжуд. Уларнинг ичида энг машҳури Шайх Санъон тарихидир. Шайх тўсатдан бир тарсо қизига кўнгил қўйиб қолади ва унинг висолига етиш учун қизнинг буйруғи билан май ичади ва ҳатто унинг чўчқаларини боқади. Ривоят ниҳоясида шайхни йўлдан оздирган қизнинг ўзи Ҳақ йўлига ўтиб, иймон келтиради ва шайх ўз муридлари ёнига қайтади. Мавлоно Фаридуддин Аттор ўзининг «Мантиқ ут-тайр» китобида бу ривоятни мумтоз асар даражасига етказиб ҳикоя қилгач, ривоят Шарқ ислом оламида маълум ва машҳур бўлиб кетди. Кашмир адабиётида ҳам, Малайзияда ҳам бу асарнинг ўша тиллардаги намуналари бор. 1994 йилда Бухорода бўлганимда таржимон қиз бу ривоятнинг Мир Алишер Навоий қаламига мансуб чиғатой туркча намунасини ички бир эҳтиром билан ҳикоя қилиб, мени жуда ҳайратга солди. Davomini o'qish

Abdusattor Jumanazar.“Mabdai nur” va kalavaning ikki uchi

Ashampoo_Snap_2017.08.26_13h21m42s_001_.png    Мақоламиз Машраб ва “Мабдаи нур” асари муаммосига оиддир. Бу масалага икки сабабга кўра тўхталдик. Аввало, Ҳерда Ҳенкел жамғармаси билан Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ходимлари ҳамкорлигида қўлёзма асарлар электрон каталогини тузишда “Мабдаи нур”, “Кимйо” ва “Ғазалийоти эшон Машраб” каби шеърлар тўпламига дуч келиб, уларни аниқ ва батафсил тавсифлаш зарурати пайдо бўлди. Иккинчидан, “Мужаддидийларнинг Бухоро хонлиги маърифий ҳаётида тутган ўрни” мавзусидаги тадқиқотда Рўзибой Машраб мужаддидийлар сафида учради. Davomini o'qish

Vatan haqida she’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. XX asr o’zbek she’riyatida Vatan mavzusi

Ashampoo_Snap_2018.02.28_21h16m21s_002_.png   Ворисийлик қонунияти ҳамма жойда бир хил амал қилади. 70–80- йиллар ўзбек шеъриятига кириб келган авлод ҳам ўз истеъдод ва иқтидорини салафларининг ижодий тажрибаларини ривожлантириш орқали намоён этди. Одатда, истеъдод мавжуд анъаналарни қабул қилади, янгилайди, бойитади, ўзлигини намоён этиб, келажак авлодга етказади.
Davomini o'qish

Nastarin Iforzoda. “Yaprog‘ida shabnam yig‘lagan ey, gul….”

Ashampoo_Snap_2018.02.19_19h39m16s_003_.png    Нилуфар қабр устидан бир сиқим тупроқни олиб ҳидлади. Ундан опасининг ҳиди келгандек бўлди, энтикиб кетди. Кўзларини яна жиққа ёш қоплади. Кимни айбласин, касалликними, опасиними ёки анов йигитними..?! Қабристон эса мангу жимликка маҳкум манзил эди… Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev: Adabiyot dunyoni o’zgartira oladi & Timsohning ko’z yoshlari. Qissalar kitobi


Ashampoo_Snap_2017.11.10_11h57m31s_002_.png
Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевни таваллуд куни билан қутлаймиз

   Фикри ожизимча, ҳақиқий ижодкор энг яхши асарларини ёшлик йилларида, ҳали қандайдир “изм”лар касалига чалинмаган, “фалончи-пистончи”ларнинг назарига тушмаган пайтлари ёзиб қўяди. Бундай қаламкаш учун 17 ёшида китоб чиқармаслик фожиа эмас, яхши асар ёзмаслик асл фожиа. Davomini o'qish

Tog‘ay Murodga bag’ishlov (2) & «Qo’shiq» kitobi

Ashampoo_Snap_2018.02.26_13h59m15s_001_.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига

    Тоғай Мурод бу – Тўполондарё. Уни мен дунёдаги энг чиройли дарёлардан бири деб биламан. Вой, бу дарёнинг шўхлиги! Вой, бу дарёнинг ўзига одамни сиғдирмаслиги! Бир кафт сув ололмайсиз! Бир зум оёғингизни роҳат тўлқинга сололмайсиз. Қўймайди! Шитоб билан оқизиб кетади. Чирпирак қилиб юборади. Лекин бутун Сурхон унинг боис гул-гул яшнайди, очилади, тириклик қўшиғини айтиб жар солади, нашъа суради. Davomini o'qish

Adiba Umirova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2018.02.23_16h41m54s_002_.png    Адиба Умирова бугунги ўзбек матбуотининг энг фаол иштирокчиларидан бири, десам, хато қилмайман. Унинг шеърлари ҳам адабиёт синчилари назарига тушган. Бугун мамнуният билан шоира шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish