Инглиз адабиёти тарихида машҳур ёзувчи ва драматург Сомерсет Моэм (1874-1965) ижоди алоҳида ўринга эга. Адиб ўзининг асарларида қаҳрамонлар руҳий оламини теран очиб бергани, Бадиий сўз имкониятларини юксак маҳорат билан намойиш этгани боис жуда кенг китобхонлар оммасининг эътиборини қозонди. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Farrux Jabborov. Oy nurida mutolaa
Тонг шукуҳидан маст чўпон бола кунгайда ўтлаётган қўйларга бир кўз ташлади-да, белбоғини ёзди, китобини олиб, нонни қайта ўраб қўйди. Тун ярмидан оғиб уйдан чиққан бола шу лаҳазаларни, қуёш чиқишини қанчалар кутганди. Аввалига ой ёруғида ҳам китоб варақлаб кўрди, бўлмади. Кеча ойдин бўлса-ку, ўзи биларди-я, эски лампанинг ичини олиб ташлаб, сув тўлдириб, ясаб олган лупасини ой нурига тутар, ундан йиғилиб ўтган ёруғлик китобнинг тугмадек жойини ёритар, шунда эртакларни бемалол ўқийверса бўларди. Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. «Buyuk sevgi qo’shig’i o’lmas» kitobidan she’lar & Sirojiddin Ibrohim. She’r hali kerak
Саҳифа ёзувчи Маҳмуд Абулфайз (1953-2017) хотирасига бағишланади
Маҳмуд Абулфайзни билган ўқувчилар у кишини яхши публицист, бетакрор новелла, бадиҳа ва ҳикояларнинг устаси сифатида танийди. Ижодкор шеърларидан бир қисмини анча йиллар олдин эълон қилган. Буларни эса бир куни қўлимга тутқазди. Кўриб тартиб беришимни, сўз ихлосмандлари бўлган яқинлар учун бир тўплам қилиш нияти борлигини айтди. Мен устознинг шеърлари билан шунда яқиндан танишдим. Ўзи саралаган экан. Ёшлик йилларида ёзилганлари деярли қўшилмаган. Davomini o'qish
Xurshid Davron «Bedorlik» radidasturida (1-3 qism. 20 &27.01.2018)
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон туғилган кунига бағишлаб «Бедорлик» радиодастурида биринчи қисми 20 январь, иккинчи қисми 27 январда эфирга узатилган суҳбатни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Sobir O‘nar. Intizor
25 феврал — Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун
Ё тавба, одам одамни шунчалик ҳам қўмсайдими? Шунчалик ҳам зориқадими, ахир, икки йил, ҳа, икки йилдан ошиб кетган кўришмаганимизга. Дарвоқе, у мени ҳатто танимаслиги ҳам мумкин-ку, бироқ шунчалик ҳам тип-тиниқ хотирлайдими кишини? Davomini o'qish
Ozoda Bekmurodova. Bahodirim onam
Озоданинг шеърлари билан олдин ҳам таништирган эдик. Уларни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Бугун шоиранинг янги шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. O’g’il & Bo’ron qo’pgan kun (qissa va hikoyalar)
Бола, одатдагидек, “йўқ” деганидан сўнг, ҳар гал дастурхон теварагида кавшанишиб ўтирган синглиси ва укасига кўз қирида зимдан разм солади ва ҳамиша ўзга бир хонадонда улардан айро ҳолда умргузаронлик қилишни ҳеч тасаввурига сиғдиролмайди: минг яхши кўргани билан Хосият момоси хеш эмас, бегона, магар чинданам унга ўғил қилиб берар бўлишса, жигарларисиз бировникида қандай яшайди?.. Davomini o'qish
Fariduddin Attor. Mantiqut tayr & Ilohiynoma & Jamol Kamol. Safar daftaridan & Abdurahmon Pirimqulov. Attorga ta’zim
Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол таваллудининг 80 йиллиги олдидан
Жамол Камол йирик ирфоний асар таржимасига киришар экан, имкон қадар аслият руҳини таъминлашга ҳаракат қилган ва бунга эришган ҳам. Гўё мутаржим ноёб асар таржимасига “бисмиллоҳ” деб киришар экан, аввало Яратгандан, ундан сўнг улуғ шайхнинг покиза арвоҳидан имдод тилайди. Афтидан таржимонни улуғ шайх ҳазратларининг руҳи поклари ҳимоятига олган, гўё олис ва машаққатли сафарга чиққан йўловчига йўл кўрсатган каби шоирни қўллаб-қувватлаб турганга ўхшайди. Davomini o'qish
Fyodor Dostoevskiy. Alomat odamning tushi & Fedor Dostoyevskiy. Saylanma & Fyodor Dostoyevskiy ‘Dunyo adabiyoti’ teleloyihasida
Ниҳоят, мен бу саодат юртининг одамларини кўриб, улар билам танишдим. Улар ҳузуримга ўзлари келдилар, атрофимки ўраб олиб, юз-кўзимдан ўпдилар. Қуёш болалари, ўз қуёшининг болалари, — о, улар қандай гўзал эди! Мен ўз еримизда инсон сиймосида бу қадар гўзалликни ҳеч қачон кўрган эмасман. Davomini o'qish
Xoliyor Safarov. To’ti momo & Qanotsiz qushlar & O’rolboy Qobil. Ayritomda tug’ilgan, Samarqandda yashagan, xayoli Toshkentda
Табалалик йилларимда ҳам шеърдар ёзардим. Уларнинг кўпи газета ва журналларда чоп этилган, аммо кунларнинг бирида катта бир хиёнат воқеасига гувоҳ бўлдим–у, қалбим ларзага тушди. Ана шунда «Хиёнат» деган ҳикоя ёздим ва ўз–ўзидан насрий йўлнинг мафтунига айландим. Шундан кейин деярли шеър ёзмадим… Davomini o'qish
Mirza Kenjabek. Mening ham ko’ksimda bir omon gul bor & «Munojot» kitobi
20 феврал – Шоир Мирза Кенжабек таваллуд топган кун
Шеърият яхлит шеъриятдир. Унинг усули мажоз ва ҳақиқатдир. У мажоз йўли билан ҳам ҳақиқатни куйлайди. Бас, унинг йўли битта -ҳақиқатдир. Модернизм, анъанавий шеърият кабиларни, балки оқимлар дейиш мумкиндир (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбат мана бу саҳифада)
Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (6). Ikkinchi muallim saboqlari.
20 феврал — Матназар Абдулҳаким таваллуд топган куннинг 70 йиллиги
Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобида Шарқ мумтоз адабиётининг бетимсол сиймолари ижоди, адабий ва абадий ёдгорликлар моҳияти, тасаввуфда акс этган фалсафа табиати ҳақида мутаржимнинг қалб дафтарида қайд этилган кузатишлар, мулоҳазалар жамул жам бўлган. Davomini o'qish
