Erkin Usmonov. Ikki hikoya & Ozod Mo’min Xo’ja. Tushimdagi va o’ngimdagi Erkin Usmonov

Ashampoo_Snap_2017.03.23_23h40m31s_006_a.pngСаҳифа Эркин Усмонов таваллудининг 65 йиллигига бағишланади

    Янги йил киргандан сўнг, бир неча кун ўтгач, эрта тонг туш кўрдим: Ёзувчилар Уюшмаси аъзолари Дўрмон боғига ўхшаган бир масканга йиғилаётган эканлар. Сал вақтлироқ бориб, дарахтлар тагига, бир нечта ижодкорлар йиғилиб турган жойга борсам, у ерда оқ куйлак ва оқ шим кийиб турган Эркин Усмоновга кўзим тушибди. Davomini o'qish

Bahodir Bahrom. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.26_17h00m38s_001_b.png  Баҳодир Баҳром  Қашқадарё вилояти Китоб тумани Палангдара қишлоғида туғилган. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида таҳсил олган. “Қашқадарё”, “Маърифат”, “Маҳалла” газеталарида фаолият юритган.  “Энг сулув армон”, “Ўттизинчи февраль”  номли шеърий китоблари чоп этилган. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Erkin Vohidov mutoyibalari & Jabbor Razzoqov. Qish kunlarining birida

Ashampoo_Snap_2017.02.20_16h14m20s_001_.png    Суюкли устозимиз, атоқли адибимиз Эркин Воҳидов ўзининг чуқур фалсафаларга бой шеърлари, мутафаккирона хусусиятлари билангина эмас, ўта самимий, ўта топқирона мутойибалари билан ҳам мухлислар қалбини забт этиб келган. Шуларни эслар эканмиз, Эркин ака, доимо ёдимиздасиз, ёнимиздасиз, дегимиз келаверади… Davomini o'qish

Ma’ruf Mengli. Oraliq. Epifaniya

Ashampoo_Snap_2017.03.28_00h08m49s_001_.png    Эрта тонг олтиндай товланаётга қуёш менга нигоҳини қадаб, тушларимдан тушларимга кўчиб юрган жиловсиз ўйларимга ёруғлик олиб киради. Тўрт девор оралиғида сиқилган миллионлаб ҳаёлларим сарҳадларидан ошиб чеки кўринмас томонларга ёйилиб мени тарк этади. Ва мен энди ўйсиз, фикрисиз, тушсиз қолдим. Кўзим ўнгида қиличдай ўткир нурлари ила қалбимга кириб олган офтоб кучидан мен ҳеч нарса, ҳеч ким ҳақида ўйламайдиган бўлдим. Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h10m19s_011_a.pngМуслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish

Mashhurlarning muhabbat maktublari

Ashampoo_Snap_2017.03.22_21h18m21s_001_.png   Ҳазрат Мир Алишер Навоий мактубни тимсолий тарзда «ҳижрондаги шуъла, тириклик нишони» деб таърифлаган эди. Ҳазрат қаламига мансуб «Фарҳод ва Ширин» достони таркибидаги Фарҳоднинг Ширинга, Шириннинг Фарҳодга ёзган гўзал мактубларидаги ҳар бир сатр ёки Жан Жак Руссонинг севишганлар мактубидан иборат романи, Монтеськенинг «Форс номалари” асари донишманд бобомиз фикрининг ёрқин исботидир.  Davomini o'qish

Martin Esslin. Absurdning bema’niligi

Ashampoo_Snap_2016.11.25_00h10m45s_001_.png    Абсурд театри эса тилнинг эски шаклини имкони борича қийматидан айиради: асар тили, поэтикаси саҳнадаги конкрет образлар силсиласи таъсирида юзага келиш керак. Тил элементлари фақатгина юқоридаги фикрга бўйсуниб саҳнада муҳим ўрин эгаллайди холос, лекин саҳна ва ҳаётдаги воқелик, кўпинча, персонажлар тилидаги сўз билан уйғун келмайди. Ионесконинг “Стуллар” пьесаси сийқа ва шаклга кириб бўлган тилдан фойдаланмайди, аксинча, асардаги стуллар миқдори ошиб бориши билан персонажларда янги поэтик тил кучга кира бошлайди. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Ildizlarga tumor taqib qo’yinglar & Mahmud Rajab. She’rlarida o’zi bor

Ashampoo_Snap_2017.03.17_12h39m23s_003_a.png     Матназар ака ҳақида гапириб беринг, дейишларидан қочаман. Чунки, у ҳақда гапиришга менинг ожизлигимдан ташқари устознинг улуғлиги ҳам имкон бермайди. Матназар акадай самимий шахс ҳақида унга мос самимий сўзларни топиш ниҳоятда мушкул. Устозни унинг ўзидан бошқа ҳеч ким аниқ таърифлай олмаса керак. Davomini o'qish

Rauf Parfi haqida yetti xotira & Rauf Parfi. Sakina

045     Яхши одамдан яхши хотира қолади. Яхши шоирдан яхши шеър қолади. Яхши шоир ва яхши устоздан шеър ва меҳр қолади. Рауф Парфи ана шундай, ёшларнинг шеъру шуури, ижодкорлар ғурури, дарвишлар пири, хуллас, ҳаммабоп улуғ шоир эди. Ҳамма ижодкорлар гулга талпинган асаларидай унга талпинишарди, сабаби, Рауф ака уларнинг ёши катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳаммага бир хил, самимий муносабатда бўларди… Davomini o'qish

Usmon Azim. Rauf Parfi. Esse & Rauf Parfi. Karvon yo’li (onlayn)

033

    Рўзи Чориев, Шукур Холмирзаев, Рауф Парфи… Улар негадир ўлмагандай. Ўзлари ҳам ажиб бир мардоналикда – ўнгу чапга қарамасдан – ўлмайдигандай умр кечирдилар. Кўнгил айтиб турганидай яшаш жуда мушкул. Аммо бу жўмард инсонлар кўнгилнинг кўйидан чиқмадилар. Чунки улар учун ўзга йўл хиёнатга тенг эди… Davomini o'qish

Rauf Parfi. 1963 yil she’rlari & Bahodir Sodiqov. Ko’zlardagi dunyo

00228 мартУстоз Рауф Парфи хотираси куни 

    Муҳаббат жасорати ўзининг ғамгину шўх, ожизу қудратли, беқарору сокин, ҳорғин сифатларига соҳиблик қилади. Кундалик маъно доирасида жасоратнинг ожизлигига , ғамгинлигига ва сокинлиги-ю ҳорғинлигига кўникиш қийиндай туюлади. Ахир, гўзаллик нимаси биландир янги бўлиши керак-ку. Янгилик гўзалликда доя ва эгизак ҳам, у гўзалликни туғдирар экан, қўшилиб ўзида туғилади. Шунга кўра, жасорат янгими, демак, у гўзал ҳамдир. Ана шу ҳолатни ўзбек шеъриятининг туйғулар рассоми Рауф Парфи ижодида кўрамиз ва ундаги овоз тасвирини тинглаймиз. Davomini o'qish