Саҳифа атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев таваллудининг 120 йиллигига бағишланади.
Машҳур матншунос олим Порсо Шамсиев Жомий ва Навоий» мажмуасининг муқаддимасида ёзган эдилар: «Чин инсоний хислатлардан сабот, матонат, ғайрат, толмас меҳнаткашлик бу икки дўстнинг муштарак хусусиятлари бўлиб қолди. Бу муштарак хусусият булардаги буюк ижодий куч ва маҳоратнинг деярли бир мезонда борганлигида кўринади. Жомий бирор асар ёзса, биринчи галда Навоийга тақдим этар, керак миқдорда ислоҳ этишни, камчилик ва нуқсонларни кўрсатиб беришни талаб этар эди. Навоий Жомийни ўзига мададкор, қийналганида мушкулларини ҳал қилувчи ва ишларга рағбатлантирувчи улуғ ҳомий ва мураббий деб билар эди. (П.Шамсиев. Улуғ дўстлик лавҳаларидан. Жомий ва Навоий (тўплам). Тошкент, «Фан», 1966.). Davomini o'qish











