Ayzek Azimov. Koinot oqimlari (2)

Ashampoo_Snap_2017.03.13_15h40m37s_001_.png    Айзек Азимовнинг диққатингизга ҳавола этилаётган машҳур романи «Коинот оқимлари» 1952 йилда ёзилган. Шуниси ажабланарлики, бу асарда кўрсатилган ижтимоий  муаммолар Ўзбекистоннинг собиқ Шўролар давридаги пахта яккаҳокимлиги билан боғлиқ қийинчиликларига жуда ҳамоҳанг. Davomini o'qish

Yangi kitob: «Tohir Malik gurunglari»

Ashampoo_Snap_2017.03.13_23h15m50s_003_.png    “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган мазкур китоб бошқа китобларга асло ўхшамайди. У кечаги, бугунги кун ва келажак хусусида турли мавзуларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Китобда устоз ва шогирднинг турли қарашлари, фикр-мулоҳазалари кенг жой олган. Табиийки, бунда устознинг сўзларига кўпроқ ўрин ажратилган. Зотан, улкан ҳаётий тажрибага эга адиб олдида шогирднинг бисёр гапириши одобдан ҳам эмас. Davomini o'qish

Bahor mushoirasi

Ashampoo_Snap_2017.03.15_18h14m31s_001_a.png      Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида ёзилишича, ўрта асрларда Бухорода бу байрам «Наврўзи кишаворзон» — деҳқонлар байрами де­йилган. Заҳматкаш деҳқонлар айнан ушбу кун далага қўш чиқариб, дастлабки уруғни ерга қадаганлар. Ерни ҳайдашдан олдин ҳўкизларнинг шохлари ва бўйинтуруғини ёғ билан мойлаганлар. Кекса отахонларнинг таъкидлашларича, мазкур одат замирида ҳўкиз йил бўйи ҳормай-толмай иш­ласин, деган ният мужассамлашган экан. Davomini o'qish

Ayzek Azimov. Koinot oqimlari (1) & Xudoyberdi To’xtaboyev. Ilmiy fantastikaning zukko sarvari

Ashampoo_Snap_2017.03.13_15h40m37s_001_ a.png Бутун жаҳон илмий фантастик адабиётида кўпчилик мутахассисларнинг фикри бўйича ана шундай бармоқ билан санарли ёзувчилар Айзек Азимов, Артур Кларк ва Роберт Хайнлайн ҳисобланадилар. Лекин, шахсан менга, ўзим физика соҳаси олими бўлганим учунми, илмий тўқимада (Science fiction) Айзек Азимовга етадигани йўқ. Сабаби, унинг ҳеч бир асарида, на ҳикоя, на роман, на илмий-оммабоп рисола бўлсин, улардаги ғайриоддий мавзу физика, астрономия, биология, биокимё қонунлари бузилмаган ҳолда талқин қилинади… Davomini o'qish

Bayram Aytmurod. Bolakay

Ashampoo_Snap_2016.07.13_19h19m14s_002_.png     Мақсад канадай ёпишиб олган бу болакайдан қандай қутилишни билмай боши қотди. Мана ярим соатдан бери изидан қолмайди. Шу ярим соат унинг учун ярим асрдай туюлди. Болакай эса парвойи фалак, пешонасига тушиб кетаверадиган катта шапкасини кўтариб, елкасида оғир сумкасини лўкиллатганча Мақсаднинг ёнида пилдираб юрибди. Davomini o'qish

Rustam Ibragimbekov. Ilmiy fantastika va magik realizm uyg’unligi & M. Bulgakov. Usta va Margarita & Garsia Markes. Yolg’izlikning yuz yili

Ashampoo_Snap_2017.03.14_18h42m31s_001_.pngАлалхусус, шоҳ асарида бир шаҳарчанинг мудҳиш ва тумтароқ образини магик бўёқлар ҳамда реалистик тасвир услуби ёрдамида яратган Маркес Булгаковнинг эътиқодсиз шўро жамиятига жавобан ўзининг ёлғизликка маҳкум Макондосини дунё адабиёти жўғрофиясига олиб кирди. Ва бу билан Лотин Американча магреализмнинг бор мўъжизавий кучини барчага намойиш этди. Davomini o'qish

Zarif Sulton. Alloma Najmiddin Komildan durdonalar

Ashampoo_Snap_2017.02.16_23h24m16s_001_.pngАллома Нажмиддин Комилов таваллудининг 80 йиллиги олдидан

    90-йилларда раҳматли Нажмиддин Комил яқин шогирдларидан бири орқали бир неча саҳифадан иборат шеърий тизмалар бериб юборган эканлар. “Фикрингизни билдирарсиз”, деб қўлимга тутқизилган варақларни олиб, уйга келгач, (у пайтлар компутр ҳали унчалик оммалашмагани учун) ёзув машинкасида терилган саҳифаларни кўздан кечира бошладим… Davomini o'qish

Majdiddin Bag’dodiy. Ruboiylar & Xurshid Davron. «Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari» qissasidan

077    Шайх Кубро бўлиб ўтган машъум воқеадан сўнг шогирдидан қолган қоғозлар ичидан чиққан бир рубоийни эслаб, унсиз ларзага тушди. Бу рубоийни неча марта ўқимасин, ҳар гал унинг вужудида титроқ аралаш бир азоб зоҳир бўларди. “Наҳотки Маждиддиннинг ўзи ҳам қисматини олдиндан билган бўлса?” – дея ўйларкан, шогирдининг рубоийсини мунавваш ҳол шивирлаб ўқирди… Davomini o'qish

Albert Eynshteyn: Agar baxtli hayotga erishmoqchi bo’lsangiz…

Ashampoo_Snap_2016.12.27_11h30m08s_001_.png14 март — Алберт Эйнштейн таваллуд топган кун   

Алберт Эйнштейн буюк олим, оламшумул физик қонуниятлар кашфиётчиси, бир нечта илмий асарлар муаллифи сифатида тарихда ном қолдирган. Унинг доно фикрлари, ҳикмати сўзлари ҳам машҳур. Дунё кўрган донишманд олимнинг ҳаётий тажрибалари, тавсиялари сизу бизга ҳам фойда бериши шубҳасиз. Davomini o'qish

Mahmud Rajab. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.06_02h02m24s_001_a.png     Устознинг уйларига юрак ҳовучлаб, дорда юргандай борардик. Устоз қанчалар бағри кенг бўлмасин, ёнларида хато гапириб қўйиб унга озор етказишдан қўрқар эдик. Устознинг нафақат ҳар сўзи, ҳар бир ҳатти-ҳаракати ҳам маъноли эди. Биз ҳам шунга монанд ҳаракатланишга тиришардик (Маҳмуд Ражабнинг атоқли шоир Матназар Абдулҳаким ҳақидаги хотираларидан. Хотираларни яқин кунларда эълон қиламиз). Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv — 4 & Bahrom Bafoyev. Ko’hna so’zlar tarixi

Ashampoo_Snap_2017.03.12_15h28m12s_002_.png     Онам бир гал қаҳатчилик йилларидан болаларини сигирининг сути билан олиб чиққан бир аёл ҳақида гапириб берган эди. Омон-омон бўлгач, аёлнинг сигири касал бўлади, уни сўйишмоқчи бўлганларида аёл “Бу инак болаларимнинг энаси, ундан сут қарзимиз бор” деб сўйдирмайди. Сигир ўлгач уни ҳурматлаб кўмади. Davomini o'qish