Кибриё Қаҳҳорова 1914 йил 14 апрелда Самарқандда ўз даврининг маърифатли кишиларидан бўлган Лутфулло Махсум Файзуллоев оиласида дунёга келган. Болалик чоғларида отаси ёрдамида қобилияти ўткир Кибриёхоним араб ва форс тилларини мукаммал ўрганиб олди, эски қўлёзмаларни ўқишгина эмас, шарҳлаш санъатини ҳам пухта эгаллади (Хуршид Давроннинг «Кибриё опани эслаб» мақоласидан. Унинг тўлиқ матнини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Muallif: Adib
Abdulla Qahhor. Xolis gap kitobxonning ko’nglida bo’ladi
17 сентябр — Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган кун
Бу кунги суҳбатимизнинг мавзуи гарчи ижодий тажрибалар бўлса ҳам, гап кўпроқ ижодий тажрибалар эмас, ижодий уринишлар тўғрисида борилар деб ўйлайман… Davomini o'qish
Xoja Bahouddin Naqshband. Hikmatlar
16 сентабр – Баҳоуддин Нақшбанд куни
Нақл қилурларки, Ҳазрат Нақшбанд эгниларида эски пўстин Бухоро шаҳридаги Саррофон бозоридан ўтиб кетаётганларида бир дарвеш йўлларини тўсиб сўрабдики: «Аё Ҳазрат, фақат рост айтинг, оз муддат бадалида бу қадар баланд мартабага қай бир хизматингиз туфайли муяссар бўлдингиз?» Ҳазрат унга жавоб бериб дедиларки… Davomini o'qish
Atoqli rejissyor Nabi G’aniev haqida xotiralar.
15 cентябрь – Атоқли режиссёр Наби Ғаниев таваллуд топган кун.
Отаси унинг касбини давом этдиришини истар эди. Аввалига диний, кейин шўро мактабида таҳсил олган ўғли эса киночи бўлишни истаб қолди. Табиийки, умрини қассоблик қилиб ўтказган Ғани акага бу фикр ёқмади. Аммо ўғли ўз сўзида қаътий туриб олгач, ноилож уни Москвага кузатди.Шу тариқа Ғани қассобнинг ўғли 1921-25 йилларда Москвада ўқиб, Тошкентга киночи бўлиб қайтди.Қассоб бўлишни истамаган бу ўжар ўғил буюк ўзбек кинорежисёри Наби Ғаниев эди… Davomini o'qish
Zulfiya Qurolboy qizi. Ikki hikoya: Quyosh nega chiqaveradi? & Ikki manzil
Ёзувчи Зулфия Қуролбой қизини таваллуд топган куни билан чин юракдан қутлаймиз
Адибанинг “Ёзсиз йил”, шунингдек, “Қуёш нега чиқаверади?”, “Бахтсизлик маликаси” ҳикояларида персонажлар тушиб қолган чигал вазият, ўша кезлари улар қисмати, табиати, руҳиятида юз берган эврилишлар, қабоҳат ва эзгу туйғулар маҳорабаси ифодаси “Машаққатлар гирдоби”, “Армон асираси” романларидагидан бутунлай ўзгача (Умарали Норматовнинг «Қалбдаги беназир зиё» мақоласидан). Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Abulg’oziyxon taqdirining noma’lum sahifasi.
Абулғозийхон даврида ёзилган бошқа бир ёзма манбада Абулғозийхоннинг сафавийлар қўлига гаров сифатида топширилишининг бошқа бир сабаби ҳам борлиги айтилган: унинг Ҳамадонда шоҳ Сафий билан учрашиши тасвирланган ва Исфаҳондаги ҳаётига доир кичик бир лавҳа ҳавола қилинган экан. Davomini o'qish
Anvar Suyun. «G’o’bdintog’ hikoyalari» & Jasur Kengboyev. Har bir avlodning o’z mavzusi bo’ladi
Ёш ёзувчи Анвар Суюннинг «Ғўбдинтоғ ҳикоялари» тўпламига сўнгги йилларда матбуот саҳифаларида чоп этилиб, устоз адиблар назарига тушган ҳикоялари ҳамда ўзига хос услубда ёзилган бошқа асарлари ўрин олган. Уларда диний, адабий, тарихий, фалсафий анъаналар муаллиф қиёфасидаги миллий маънавиятнинг бир улуши сифатида умумлашган. Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Oyni otga taqa qilgan tunlarim
Шеърнинг тузилиши ақлни, рационал тафаккурни чилпарчин қилиб, гўёки буткул янги олам очишга бемаъни уринишда эмас, аксинча, тахайюл кенгликларида ҳам мутаносибликни, фикрлар, туйғулар аро боғланишни маҳкам тутишда намоён бўлади. Эътироф этиш керакки, бундай яхлитлик шоир шуурининг эмас, ғайришуурининг маҳсули – атайлаб, ўйлаб, ҳисоблаб бундай шеър ёзиб бўлмайди. – Шодмонқул Саломнинг ўқувчиларга манзур, эътирофларга ноил шеърларида ана шундай хусусият бор. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (6) & Maxfiy kundalikdan
Энг асосийси, сизлардан яқин ва узоқ қариндошлардан сўрайманки, мени мақташга зўр берманглар (мен шундай қилишларингизни биламан, ҳаётим давомида бу жуда нўноқ тарзда амалга оширилди, агар асарларимни тарғиб қилмоқчи бўлсангиз улар орасида худонинг хоҳиши билан адо этилган ва мен ҳаётим давомида амал қилиб келган ўринларга урғу беринглар. Худонинг иродасини тарғиб этаётганимни қалбдан ҳис қилган дақиқаларим кўп бўлган. Баъзан манфурлик қилиб, ўз хоҳиш истакларимга қул бўлган кезларимда ўзимдаги жаҳолат туфайли ана шу ҳаёт нури хиралашди, аммо бу ҳақиқат нури вужудимни доим ёритиб турди, бу умримдаги энг бахтиёр дамларимдир… Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Arba’in (Qirq hadis)
Ислом-Шарқ адабиётида «арбаъин» анъанаси мавжуд бўлиб, халқ орасида машҳур, энг саҳиҳ ҳадислардан 40 тасини саралаб олиб, унинг мазмунини бир рубоийда талқин қилинган.
Абдураҳмон Жомийнинг «Чиҳил ҳадис»ини Алишер Навоий туркийга таржима қилган. Шоирнинг нияти, асар муқаддимасида таъкидланганидек, «форсийдонлар идрок айлаган» қирқ ҳадис моҳиятидан туркийзабонларни ҳам баҳраманд қилиш эди. Бу ҳадисларни шеърга солишда эса барча шоирлар уларнинг осон тушунилишини, ёдда сақланилишини ҳам назарда тутганлар. Davomini o'qish
Pavel Falyov. Qrimtatar ziyolilari mafkurasiga doir
Диққатингизга ҳавола этилаётган туркийшунос олим Павел Александрович Фалёвнинг “Қримтатар зиёлиларининг мафкурасига доир” рисоласида қримтатар адиби Ҳасан Сабри Айвазовнинг «Не сабабдан бу ҳолга тушдик?» деган пьесаси мисолида миллий уйғониш ҳаракатининг илдизи ҳақида сўз юритилиб, бу ижтимоий воқеликнинг баъзи қатламларини кўрсатиш мақсад этилади. Davomini o'qish
Nurilloh Oston. She’rlar & Xurshid Davron. Bu shoirni bilaman ko’pdan
10 сентябрь — Шоир Нуриллоҳ Остон таваллуд топган кун.
Нуруллоҳ шеърларида ўз ҳаёт йўлини ифодалайди, фақат ўз юрагини ҳаяжонга солган туйғуларни дафтарга кўчиради. У Самарқанду Тошкент кўчаларида бировга эргашиб юрмади. Ҳаёт манзилларида нима излаган бўлса ўзиникини, Тақдир фақат унгагина асраб келаётган нарсани излади… Davomini o'qish
