Бугун Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон туғилган кун
Бугун сизга тақдим этаётган асарларимнинг бир қисми ёшлик йилларидаги шеър дафтарларимда қолиб кетган, бирон бир китобимга кирмаган шеърлардан намуналар бўлса, иккинчи қисми сўнгги йилларда ёзилган шеърларимдан айримларидир. Эски дафтарлардаги ҳар бир шеърнинг тўпламларимга кирмай қолганининг сабаби турлича: айримлари ўша пайтда ўзимга ёқмагани, айримлари мавзу такрорлиги учун ва яна бир қисми ҳафсаласизлик оқибатида назардан четда қолиб кетган. Davomini o'qish



Янги давр ўзбек шеъриятининг диққатга сазовор вакилларидан бири Муҳаммад Сиддиқдир, десам, хато қилмайман. Шоир шеърларини юборган Мирзоҳид Музаффарга раҳматларим.
Сўз сўнгида яна бир тасаввур: хос давраларда номини айтмай шоир шеърларидан айтинг, кўпчилик уларнинг муаллифи Хуршид Даврон эканлигини билиб туради. 




