6 июль — Таниқли шоир Шукур Қурбон таваллуд топган куннинг 65 йиллиги. Чин юракдан қутлаймиз!
Устоз Эркин Воҳидов шоир сайланма китобига ёзган сўзбошисида ҳақли равишда эътироф этиб ёзган эди: «Етмишинчи йилларга келиб янги бир тўлқин, янги бир истеъдодли авлод сафимизга қўшилди. Ўзбек назми ва насрига янги руҳ кириб келди. Бу авлод сафида пешқадамлардан бири Шукур Қурбон эди. Унинг ҳаяжон тўла юраги, айтган сўзи, ёзган шеъри, ҳар бир хатти-ҳаракатида аён бўлиб турарди…» (Сўзбошини тўлиқ ҳолда мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish




«Қутадғу билиг» бизгача уч нусхада етиб келган бўлиб, биринчиси сақланиш ўрнига кўра «Вена нусхаси» деган ном билан юритилса ҳам, аслида Ҳиротда 1439 йилнинг 17 июнида котиб Ҳасан Қора Сойил Шамс томонидан уйғур ёзувида кўчирилиб тугатилган. Иккинчи нусха кўчирилиш ўрни, топилиши ва сақланишига кўра «Қоҳира нусхаси» (Қоҳирадаги Ҳидув кутубхонасида сақланаётгани 1896 йилда маълум бўлган) деб номланади. Учинчи нусха «Наманган нусхаси» номи билан илмга кирган бўлиб, 1923 йили Фитрат томонидан қўлга киритилиб, Тошкентга келтирилган. А.Кононовнинг аниқлашича, ушбу қўлёзма мавжуд нусхалар ичида энг мукаммалидир. 

1 июль — Устоз Ойбек хотираси куни