3 январь — Ҳазрат Мир Алишер Навоий хотираси куни
Ҳазрат Навоийнинг руҳи покларига бағишладик. Илоҳи, руҳлари шод бўлсин. Davomini o'qish
3 январь — Ҳазрат Мир Алишер Навоий хотираси куниҲазрат Навоийнинг руҳи покларига бағишладик. Илоҳи, руҳлари шод бўлсин. Davomini o'qish
2 январь — Машҳур фантаст ёзувчи Айзек Азимов таваллудининг 95 йиллигиАйзек Азимовнинг биринчи қиссаси 1939 йили эълон қилинган. Шундан сўнг «Пойдевор ва Империя» (1952), «Мен роботман», «Мангулик интиҳоси» (1955), «Нейтрино», «Дарбадар» (1966), «Коинот оқимлари» (1972), «Пойдевор қирралари» (1982), «Пойдевор ва Ер» (1986) асарларини эълон қилди. Азимов фантастикага интеллектуал наср унсурларини киритди ва уни бадиий насрга яқинлаштирди. Бундан ташкари асарларидан ижтимоий муаммолар ҳам ўрин олган. Азимов илмий фантастика асосчиларидан бири. Davomini o'qish
1 январь — Шоир Равшан Файз (1959-1995) таваллуд топган кунРавшан Файз мусаввирона маҳорат соҳиби эди. Умрнинг беғубор навбаҳорини, ранг-баранг гуллар, ям-яшил майсаларни улуғлаш шоир шеъриятининг асосий мазмун-мундарижасини ташкил этади. Ранглар кўчма маънони ифодалайди. Шу маънода вақт ранглари – болалик, ёшлик ва гўзалликни, меҳр-муҳаббатни, инсоннинг эзгу амалларини англатади. Вақт ранглари… Davomini o'qish
Устоз Абдулла Ориповнинг ўтаётган йилнинг сўнгги ойида ёзган шеърларини тақдим этар эканмиз, айём кайфияти акс этган, бундан чорак аср ёзилган «Янги йил» шеърини, улуғ шоирнинг сизга аталган дил сўзларини байрам туҳфаси сифатида қабул қилишингизни истардик. Davomini o'qish
«Хуршид Даврон кутубхонаси» веб-саҳифаси барча юртдошларимизни, адабиётимиз фидойиларини, сайтнинг доимий муштарийларини янги йил билан чин юракдан қутлайди ва янги йил умидларини таниқли шоира Ҳалима Аҳмаднинг икки шеърини тақдим этиш билан изҳор этади. Davomini o'qish
Кўчага чиқаман. Бугун ярим иш куни. Ҳамиша тирбанд автобусларнинг ҳам ярим ўриндиқлари бўш. Ёқар – ёқмас ўтираман автобусга. Ишга боришдан маъно йўқдай кўринади. Аслида ҳам шундай. Ишга боришса ҳам бугун ҳеч ким ишламайди… Davomini o'qish
Дастлаб айтиб ўтишим лозимки, яқинда «Жаҳон адабиёти» журналида босилган мазкур ҳикоянинг муаллифининг исми нотўғри ёзилди. Испаниянинг мухтор ўлкаси Галисия лаҳжасида ижод қиладиган адибнинг исми Шоан Игнасио эмас, аслида Хоан Игнасио (галисиячада тўлиқ: Xoán Ignacio Taibo) деб ёзилиши керак эди. Таржимон рус тилида нашр этилган тўпламда (Испанская новелла: 70-е годы. Москва.1982) келтирилган маълумотга ишонгани учун хатога йўл қўйган. Бу рус тилидан таржима қилинадиган ҳар қандай хорижий асарда албатта хатолларга йўл қўйилиши, шунинг учун ҳам бугунги интернет тизимида пайдо бўлган имкониятлардан фойдаланиб, таржимани бари бир аслияти билан солиштириш керак деб бир неча бор айтилган фикримнинг тўғрилигини исботлайди. Davomini o'qish
Шавкат Раҳмон шеърияти… Шавкатли, муқаддас, чинакам ҳодиса бўлган бу шеърият ҳақидаги мулоҳазаларимизни жаҳон шеъриятининг айрим мўъжизалари билан уйғунликда, муштаракликда баён қилсак тўғри бўлар. Davomini o'qish
Нафс, руҳ, фано, бақо калималарининг маъно-мазмуни бизга гўё ёд бўлиб кетгандай. Уларнинг луғавий маъноси шундай дейишга асос ҳам бериши мумкин. Аммо истилоҳий, ирфоний мазмун ушбу калималарнинг ҳар бири устида алоҳида тўхталиш, муаллиф мақсадига яқинлаштирувчи тушунча, маълумот ва шарҳлардан хабардорликни талаб қилади. Davomini o'qish
Гулжамол ўзи қанчадан бери орзиқиб кутган худди шу куни чўлга кетаётганидан бўғиларди. Ахир, Носир акаси келишига уч ойдан бери интиқ. Москвада диссертациясини ёқлаб, ўзларининг ишхоналарига бош муҳандис қилиб тайинланган қаллиғини кутиб олиш учун қанчалар тайёргарлик кўрганди-я, эссиз…… Davomini o'qish
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Анна Ахматова кўпгина рус олимлари, адиблари қатори Тошкентда яшади ва ўзбек халқининг бағрикенглиги, меҳмондўстлиги, мусофирпарварлигини ўз кўзи билан кўрди, уларни қаламга олди. Шоиранинг Тошкентда ёзилган шеърларининг айримларини тақдим этамиз.
Davomini o'qish
28 декабрь – Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кунЎзбек адабиёти тарихида ҳам адабиёт муаллимлари доимий равишда мурожаат қиладиган, тайёр адабиёт назарияси қонун-қоидаларидан нисбатан фарқланадиган, уларни тўлдирадиган фикр-мулоҳазалар бор, албатта. Абдулла Қодирийнинг «Ёзувчининг ўз иши тўғрисида», «Кулгу ҳақида» каби қатор мақолалари, Абдулла Қаҳҳорнинг «Ёшлар билан суҳбат»и, Ойбек ёки Ғафур Ғуломнинг, Пиримқул Қодиров ёки Одил Ёқубовнинг, Шукур Холмирзаев ёки Ўткир Ҳошимовнинг адабий қарашлари адабиётшуносларимиз учун, адабиёт муҳиблари учун шундай манблардир. Абдулла Ориповнинг адабий-эстетик қарашларининг маълум бир қисми «Эҳтиёж фарзанди» номли китобида жамланган Davomini o'qish