Замзама ташқарида бурчакка тиқилиб ўтирарди. Олдига бир шубҳали одам келиб ўтирди. Аввалига тинчгина ўтирди. Кейин суст овозда ўз дардини айта бошлади. «Мен, – деди, – авваллари фронт чизиғида ишлаганман. Лекин бир нарса бўлдию…” У фожеаси ҳикоясини сўзлай бошлади. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Bobomurod Erali. She’rlar
Бугун шоир ва адабиётшунос олим Бобомурод Эрали 50 ёшга тўлди. Қутлаймиз!
Шеър туйғу ва дард ҳосиласидир, деган гап бор. Асл ва тоза шеърни ўқиганда унда ўз туйғуларингиз, армонларингиз, севинчларингиз аксу садосини кўрасиз, олис-олисда қолган хотираларнинг изтиробли ва азиз суратлари кўз ўнгизгизда қалқийди (Хуршид Давроннинг Бобомурод Эралининг «Тунги сайр» тўпламига ёзган сўзбошисидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Akutagava Ryunoske. Tansiq taom
Бу воқеа Гэнкэй ҳукмронлиги даврининг охири, эҳтимол, Нинна ҳукмронлиги даврининг бошларида рўй бергандир. Умуман олганда, аниқ вақт ҳикоямизда аҳамият касб этмайди. Ўқувчи учун узоқ ўтмишда, Хэан мулкчилик даврида нималар рўй бергани ва Мотоцунэ Фудзивара музофотида самурайлар орасида аллақандай бир гои* хизмат қилганини билишнинг ўзи кифоя. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. She’rlar
20 июль — Шоир Эшқобил Шукур таваллуд топган кун.
Қўлингиздан келса, ҳамма нарсадан поэзия изланг. Ҳаёт шуниси билан қизиқ. Яшашни бир неъмат десак шеърият унинг тузидир. Ёш болаларни қаранг, уларнинг ҳаммаси поэзия билан яшайди. Ҳайратланади. Агар ҳаётнинг поэзияси бўлмаса, бешикдаги бола ҳам зерикиб қоларди. Одам қалбини ҳайрат ва муҳаббат улғайтиради. Шунинг учун ҳар қандай насрий асарнинг ҳам замирида назм ётади. Назмсиз наср бир ўлик нарса. Ҳамма яхши насрий асарларга қаранг, уларнинг ҳар бири битта асл шеър тасвирлаши мумкин бўлган туйғуни ифодалайди (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Abdulla Ulug’ov. So’zlarning kuylarida ko’ringan shoir.
Шоирлар наслнинг жавҳари, миллатнинг таянчи, элнинг обрўси, юртнинг шарафи, даврнинг кўзгусидир. Уларнинг сўзи атомдан зўр қувватга эга бўлади. Шоирига қараб , элни тасаввур қилса бўлади. Элига боқиб, шоирига баҳо бериш эса ҳақиқатга жуда мос келади. Эшқобил Шукурнинг ижоди миллионлаб кишиларнинг қалбидан жой олгани шундан далолат беради. Davomini o'qish
Turob Niyoz. She’rlar
Ўтган асрнинг 90-йилларида ўзбек шеъриятига кириб келган шоирлардан бири Туроб Ниёздир. Шу пайтгача унинг “Муҳаббат осмони”, “Гуллаган боғлар”, “Муҳаббат гуллари”, “Очиқ юрак”, «Кўнгилга мурожаат», «Уммон юрак» ва бошқа бир қатор шеърий китоблари нашр этилган. Бугун шоирнинг сўнгги йилларда ёзган шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish
Saodat Fayziyeva. 20-yillarda tarjima bo‘lgan asarlarga mulohazalar
Ўзбек адабиётида таржимачилик тараққиёти қадим илдизларга бориб тақалиши ҳеч кимга сир эмас. 20-йиллар мана шу қадимиятнинг энг муҳим саналарини ўзида жамлаган бир даврдир. Бу даврда таржимашунослик ва таржима танқидчилиги билан шуғулланиш иши ошланди, таржимага оид бир танқидий мақолалар ва ахборотлар газета ва журналларда босилиб турди. 1918-йилда Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон коммунистларининг I сездида русча материалларни ўзбек ва бошқа Ўрта Осиё тилларига таржима қилиш ҳамда бу тиллардаги материалларни рус тилида бериш масаласи қўйилди. Davomini o'qish
Abdul Kalom. O’shanda hali bola edim
Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Кези келганда муҳим саналарни, зарур нарсаларни, бурчларимизни эсдан чиқариб қўямиз. Шунча йиллар мобайнида ўрганган нарсам шуки, бир-биримизни камчиликларимиз билан қабул қилишимиз керак. Davomini o'qish
Denov: E’tirof va ehtirom
«Денов: эътироф ва эҳтиром. Тошкент, ”Тафаккур”нашриёти, 2014, 500 нусхада. Тўплаб нашрга тайёрловчи: Тожиддин Раззоқ. Муҳаррир: Исроил Шомиров
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари номзоди Тоштемир Турдиевнинг номини мамлакатимиз адабий жамоатчилиги яхши билади. Ушбу китобга толмас тадқиқотчи ва адиб Тоштемир Турдиев ҳақидаги мақолалар жамланган. Davomini o'qish
Sirojiddin Ibrohim. She’rlar
Сирожиддин дўстим, менга ёзган хатингиздаги «Мени шеър ёзиш завқи тарк этиб кетганига ҳам кўп вақт бўлаяпти» деган сўзингиз мени ўйлантириб қўйди. Дастлаб бу гапни ёшликка хос максимализмга йўймоқчи бўлдим. Аммо, кейин бундай таъкиднинг сабаби бошқа деган ўйга бордим. Сизга бир фикр (насиҳат) айтишдан тийилдим. Аввало, нима бўлгандаям, бирон қарорга келиш мутлақ сизнинг ҳаққингиз. Пешонангизга нималар битилгани эса ёлғиз Яратганга аён. Қарор сиздан, аммо ҳукм Оллоҳдандир. Унинг ҳукмини вақт айтади. Бугун сиз ўз йўлини излаётган одамсиз, мақсадингизга шеър ёзишни тарк этиш билан етмоқчи экансиз, ихтиёрингиз. Зеро, комилликка элтгувчи йўллар кўп. Ана шу машаққатли йўлдан олис нур томон кетаётган сиздек ёш дўстимга Парвардигордан қувват ва мурувват сўрайман. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Yana o’sha chala tug’ilgan tarjima haqida
Бу муаммога яна қайтишимга «Китоб дунёси» газетаси веб-саҳифасида «буюк воқеа» тарзида тақдим этилган чала таржиманинг ҳанузгача ўзгармай тургани, ҳанузгача ўқувчини чалкаштираётгани сабаб бўлди. Эсингизда бўлса, салкам уч ой аввал мен сайтда эълон қилинган «Соҳибқирон, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Алининг «Алтойир юлдузи» ҳикояси ҳақида» номли мақоламда жумладан, мана бу гапларни ёзган эдим… Davomini o'qish
Akutagava Ryunoske. A-ba-ba-ba-ba
Бу воқеадан икки ой ўтиб кейинги йилнинг январи кириб келди. Аёл тўсатдан қаергадир ғойиб бўлди. Бир неча кунгагина ғойиб бўлгани йўқ. Ясукити қачон дўконга кирмасин, ғилай хўжайин эски печга суянганча ёлғиз зерикиб ўтирарди. Нимадир етишмаётганини ҳис этган Ясукити аёлнинг йўқолиб қолиши ҳақида ўзича турли хил шуб-ҳаларга бора бошлади. Аммо жўрттага ўзини қўрс тутувчи хўжайиндан: “Рафиқангиз?…” деб сўрашга ботинолмасди. Аслида эса у нафақат хўжайин билан ҳеч қачон ҳеч нарса ҳақида гаплашмаган, ҳатто унинг тортинчоқ аёлига муомалада ҳам “уни беринг, буни беринг”дан нарига ўтмаганди. Davomini o'qish
