Gi de Mopassan. Sovaj kampir

045    Сизга тақдим этилаётган ҳикоя инсоният ҳаётидаги энг мудҳиш ҳодисалардан бири бўлмиш урушнинг яна бир даҳшати – жиноятга мойил бўлмаган, жиноят қилиш хаёлига ҳам келмаган одамни-да ўзи истамаган ҳолда жиноятга етаклаши ҳақида: бу мавзу дунё тобора маданийлашиб бораётган бугунги кунларда янаям долзарблашгани таассуфланарли (Таржимондан). Davomini o'qish

Bahodir Sodiqov. Xurshid Davronnning ilk kitobi — «Qadrdon quyosh» haqida (1980)

Ashampoo_Snap_2017.03.04_19h09m45s_005_.png    Ёш шоир Хуршид Давроннинг илк китоби “Қадрдон қуёш” узоқ соғинчлардан сўнг ўқувчилар қўлига тегди. Китоби чиққунга қадар ҳам Хуршиднинг номи тез-тез журналларда, альманахларда кўзга ташланиб, ўз ўқувчиларини топиб улгурган эди. Осмоннинг ҳамма жойда мовий эканлигини тушуниш учун бутун дунёни айланиб чиқиш шарт эмас. Лекин шоирнинг қандайлигини билиш учун унинг ҳамма шеърини ўқиб чиқиш керак бўлади. “Қадрдон қуёш”ни ўқиб чиққач, шоир билан қадрдон бўлиб қоласиз, унинг имкониятларини англаб оласиз. Davomini o'qish

Elyor Murod. Bahorimdan bir sevgi qolar…

055   Бир неча кун олдин таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст билан ёш ижодкорлар даврасида бўлдик. Анъанага биноан ҳар сафар даврадошларнинг бири — носир бўлса ҳикоясини, шоир бўлса шеърларини ўқиб берарккан. Кейин эса  муҳокама бошланаркан. Ўша куни  шоир Элёр Муроднинг навбати экан. Шоир ҳақидаги қисқача маълумотномада ёзилишича, у 1988 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини битирган. Шу пайтгача иккита шеърий тўплами ҳам нашр этилган. Davomini o'qish

Odil Hotam. Umr — mangulikka atalgan qo’shiq

034   Шоир  Одил Ҳотамовни ўзбек китобхони   “Умр шами”, “Нигоҳлар”, “Юксакдаги дарахт”, “Дала йўли”, “Нафас” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Юксакдаги дарахт” насрий китоблари орқали яхши танийди. Шеърларининг ҳар мисрасида Ватан меҳри, муҳаббат тараннуми, инсоний самимий туйғулар  жилваланиб туради. Ҳозирги кунда ижодкор  Кармана тумани “Кармана овози” газетасида фаолият кўрсатиш билан биргаликда, газета қошида ташкил этилган “Чашма” адабий тўгарагининг  раҳбари ҳамдир. Davomini o'qish

Ramazoni Sharif qutlug’ kelsin

088   Бу ойнинг хусусиятларидан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларида мужассамдир: “Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон кечаларининг маълум бир қисмини таровиҳ намозини ўқиш билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Қадр кечасини тоат-ибодатда ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” Davomini o'qish

Xazina qalbning o‘zidir (Shoir Yo‘ldosh Eshbek bilan suhbat)

011   Олдингиздан икки йўл чиқди, дейлик. Ўнгга дегани – илҳом бўлди. Бу – оддий одамларга узатилган ички илҳом. Ижодкор илҳомида эса ҳол ва маъно бирлашади. Ижодкорнинг ички олами фаоллашади, тезлашади, хуш туйғулар лаззати тиғизлашади, фикр ва маънолар қуйилади, ижодкор тоқат қилиб бўлмас гўзал ҳолга кириб қолади. Ва анормал ҳолда нормал ва ҳатто комил бир ишни адо этади. Бу ҳолатни сўфийнинг жазба ҳолига ўхшатиш мумкин. Илҳом, ишқ, жазба жўш уриб инсон кўнглида кучайганда, оромбахш азоблар ёки азоббахш оромлар орқали чўққига кўтарилади. Davomini o'qish

Mash’al Xushvaqt. Kutish — ruhim bog’langan zanjir

Ashampoo_Snap_2017.01.11_22h05m36s_001_.png    Машъал Хушвақт 1961 йилда Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган. Тошкент давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. “Ойдин ғуссалар” номли шеърий китоби нашр этилган. Ҳозирда Асака туманидаги 44-ихтисослаштирилган мактабда адабиёт фанидан дарс бериб келмоқда.
Davomini o'qish

Hamid Ziyoyev.Oqmasjitdagi jangdan Toshkentning urushib olinishigacha

054   Кўрсатилган хатнинг мазмуни баён этилгандан кейин шаҳар катталари ҳайрон бўлиб турган пайтда домла Солиҳбек охун додҳо шундай жавоб қилган: «Бизлар воқеа ва ҳодисаларни бекитмасдан маълум қиламизки, Тошкентдан Оқмачитгача ва бу ердан Ғулжагача бўлган шаҳар ва қалъалар Тошкентга қарар эди. Бу жойларни рус аскарлари уруш ва талаш билан қўлларига киргиздилар. Уруш тўсатдан, муҳлатсиз ва сувсиз олиб борилди. Тошкент шаҳри зулҳижжа ойининг ярмидан бошлаб сафар ойининг 12 числосигача, яъни 42 кун давомида сувсиз, озиқ-овқатсиз қолдирилди. Мулла Алимқул лашкарбоши шаҳид бўлгандан кейин сардорсиз қолди. Бухоро, Хоразм ва фарғоналиклар ёрдам бермадилар…. Davomini o'qish

Xiyonat yoxud amirlashkar Alimqulning o’limi & Xurshid Davron. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.28_10h19m15s_001_.png    Оқ тулпор минган аскарбоши ўз атрофидаги сараланган сипоҳийларни ўқдан олислатиб, бир оз ортга қайтишга буйруқ берди-да, ўзи бир талай удайчи билан генерал Черняевнинг олд қисмидаги кучлари йўлида тўхтади. Замбарак ўқлари чийиллаб келиб яқин орага туша бошлади. Арғумоқ пишқириб, қулоқларини чимириб, яқинлашиб келаётган бегона кишиларни сезгандай сувлиғини чайнаб, депсиниб безовта бўла бошлади. Нима учун? Davomini o'qish

Akbar Qo’shali. Bu oqshom tog’larda yomg’ir yog’ajak

044    Акбар ҚЎшали (Əkbər Qoşalı )– 1973 йили 3 апрелда Озарбайжоннинг Товуз туманидаги Қўша қишлоғида туғилган. 1998 йилдан Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “»Ömür qoyub gedənlər» (1998), «Nursultan Nazarbayev» (2002), «Ölümlərin ötəsi» (şeir və deyimlər 2007) номли китоблари нашр этилган. Қозоғистонда нашр қилинадиган “Оқин” журналининг Озарбайжондаги вакили. “Ёшлар мукофоти”, Шаҳмар Акбарзода номидаги Халқаро мукофот соҳиби. Davomini o'qish

Avaz Muhammad Attor Xo’qandiy. Tarixi jahonnamoyi

087  150 йил аввал —  1865 йилнинг  16-17 июнь кунлари миллий тарихимизнинг энг фожиали воқеаларидан бири юз берди: Тошкент босқинчи рус қўшинлари томонидан ишғол қилинди. Сайтимиз шу муносабат билан Тошкентни забт этилиши воқеаларига бағишланган тарихий асарлар ва мақолалар туркумини тақдим этишни бошлайди. Бугун ана шундай қимматли тарихий манбалардан бири бўлмиш Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандийнинг «Тарихи жаҳоннамойи» («Дунёни намоён этувчи тарих») китоби билан танишасиз. «Тарихи жаҳоннамойи»нинг  бениҳоя  қимматли асар  эканини рад этмаган ҳолда, ундаги менга ёҳмаган бир жиҳатни айтмоқчиман.  Бу  муаллиф ўз  ҳукмдорини «соҳибқирон» деб улуғлаб, Бухоро амирини уят сўзлар билан қоралаши билан боғлиқ жиҳат. Тўғри, бундай «маддоҳлик» нафақат Қўқон, шунингдек, Бухоро ва Хива тарихчилари асарларида ҳам учрайди. Аслида, ўша давр ҳукмдорларининг биронтасига  буюк Темур бобомизга нисбатан қўлланилган  «соҳибқирон»дек фахрли атамани айтишнинг ўзи уят. Уларнинг ҳаммаси   рус босқинига қарши  бир ёқадан бош чиқариб курашиш ўрнига бир-бирига қарши фитна қўзғаган, юртга кириб келаётган  душманни рақибига гиж-гижлаган, миллат ва юртни ҳимоя қилолмаган салоҳиятсиз, фаросатсиз  ҳукмдорлар эди. Уларни тарих тарозисига қўйсангиз,  барчасининг иродасизлиги, қатъиятсизлиги ва нодонлиги тенг келади. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Adabiyot — tarbiya vositasimi?

0415 июн — ёзувчи Назар Эшонқул таваллуд топган кун.

Санъат, жумладан, адабиёт тарбияламаган қалб ваҳшийликка, ёвузликка, тубанликка мойил қалбдир. Чунки адабиёт билан тўлган қалбга ёвузлик кириб олиши қийин кечади, кўнгил майли ёвузлик томонга ўтишдан олдин у ерда адабиёт бунёд этган қўрғонларни, қалъаларни бузиб ташлашига тўғри келади. Адабиёт билан тўйинган қалб, онг – пойдевори мустаҳкам бинога ўхшайди. У залолатга бошловчи кўплаб зилзилаларга дош бера олади. Адабиёт ва санъат тарбияламаган қалб “энг паст балли силкинишларга” дош беролмай, тўкилиб кетади. Бу – асрлар оша исботланган ҳақиқат. Davomini o'qish