
Ал-Маъмун айтган экан: «Шомнинг кўзи — Дамашқ, Румнинг кўзи — Кустантия, ал-Жазиранинг кўзи — ар-Раққа, Ироқнинг кўзи — Бағдод, ал-Жиболнинг кўзи — Исфахон, Хуросоннинг кўзи — Найсобур ва Мовароуннаҳрнинг кўзи Самарқанддир». Davomini o'qish

Ал-Маъмун айтган экан: «Шомнинг кўзи — Дамашқ, Румнинг кўзи — Кустантия, ал-Жазиранинг кўзи — ар-Раққа, Ироқнинг кўзи — Бағдод, ал-Жиболнинг кўзи — Исфахон, Хуросоннинг кўзи — Найсобур ва Мовароуннаҳрнинг кўзи Самарқанддир». Davomini o'qish
18 октябрь — Самарқанд куниАмин Маалуф ўзининг «Самарқанд» ((Париж, Латт нашриёти,1988)) асари билан шарқона романнавислик истеъдодини намоён қилиб, француз адабиётида янгича бир йўналиш оча олди. Ўзбек тилига биринчи бор ўгирилиб, эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу роман машҳур олим, шоир ва файласуф Умар Хайёмнинг Самарқанддаги ҳаёти, машҳур «Рубоийлар» китобининг пайдо бўлиш тарихи, XI асрдаги ижтимоий–сиёсий ҳаёт талқини, янги пайдо бўлаётган турли диний мазҳаблар кураши ва ниҳоят, ХIХ асргача мусулмон дунёсида номаълум бўлган бу рубоийлар қўлёзмасининг Оврўпадаги шон-шухрати, ҳамда бу қўлёзманинг 1912 йилда «Титаник» кемасининг машъум ҳалокати оқибатида океан қаърига чўкиб кетишига оид қизиқарли саргузаштлар баёнига бағишланган. Davomini o'qish
Граф Эгмонт — тарихий шахс. Унинг ҳаёти ва фаолияти Нидерландиянинг испан ҳукмронлигига қарши олиб борган миллий-озодлик ҳаракати билан чамбарчас боғлиқ. Гёте ўз асарини ёзиш жараёнида Эгмонт образини қайта идрок этди: қиролга содиқ бу инсонни эл-юртнинг ардоқли фарзанди, нидерланд миллий характерининг жонли тажассуми сифатида талқин қилди. Davomini o'qish
10 октябрь — таниқли шоир Саъдулла Ҳаким хотираси куни Саъдулла Ҳаким (1951-2020) шеърларида, унинг “Олис юлдуз” деб аталган тарихий достонида, насрий сочмаларида кутилмаган гўзал манзаралар, тасвирлар, ажиб шеърий ифодаларга дуч келасиз. Назарингиз улардан оддий бир нарса каби сирғалиб ўтмайди, тўхтайди, нигоҳингизни ўзига жалб этади (Иброҳим Ғафуровнинг «Заминга туташ антенна» мақоласидан). Davomini o'qish
Саҳифа шоир ва олим Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 75 йиллигига бағишланадиСадриддин Салим Бухорий вафот этган бўлса ҳам, аммо у биз билан бирга. Асарлари, пок руҳи, беором, муҳаббатга тўла қалби биз билан. Ундан катта ижодий ва илмий мерос қолди. Бу катта ижодий мероснинг бугун ўрганилиши, янгидан тадқиқ қилиниши, нашр этилиши ниҳоятда хайрлидир. Davomini o'qish
Саратоннинг қоқ ўртаси бўлишига қарамай, уззу-кун тиним билмай ёққан дўл-ёмғирлару дов-дарахтларнинг шохларини синдириб, бир зумда ҳаммаёқни кунпаякун қилиб юборган тентак шамоллар бугун негадир дафъатан тиниб қолган, худди оташкесимдан сўнг замбарак садоларию милтиқлар олатасири ҳам тўхтагач, энди ҳар икки рақиб томон жанг майдонидан ўликларини йиғиштириб олишга фурсат топганидек, шаҳар маъмурлари ҳам тозалаш ишларини бошлаб юборишганди. Davomini o'qish
5 ОКТЯБРЬ — ШОИР ФАХРИЁР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУНШоир ўзи яшаб турган муҳитдан ташқарида бўла олмайди. У жамоатчиликни жунбушга келтираётган воқеаларга муносабат билдиришга мажбур. Мен ҳам ўзимни ўйлантираётган нарсалар ҳақида ёзаман (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
5 ОКТЯБР — ТАСАВВУФШУНОС ОЛИМ, ПРОФЕССОР, УСТОЗ НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ТУҒИЛГАН КУНЎзбек тафаккури, илму фани, хусусан фақат мустақилликдан кейингина шакллана бошлаган замонавий тасаввуфшунослик илмининг асосчиларидан бири Нажмиддин Комилов энг аввало,исми руҳияти, дунёқарашига мос комил инсон эди.Унинг инсон камолати ҳақидаги тушунчалари фақат қоғозда эмас, қаламининг ҳар қораламасида, даврада ёки кафедра айтилган ҳар бир сўзида ҳаёт ва тафаккур ҳикматлари намоён бўлар, Азизиддин Насафий комил инсонга таъриф бериб ёзган тўрт нарса: яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф Нажмиддин аканинг суратида ҳам,сийратида ҳам мужассам эди. Davomini o'qish

Машҳур «Идигей» достони XIV асрнинг 50 йилларидан эътиборан Олтин Ўрдада бошланган сиёсий жараёнлар акс этган эпик асардир.Соҳибқирон Амир Темур кўмагида ўрда тахтини эгаллаган Тўхтамиш ва айрим тарихий маълумотларга кўра,амир Темурнинг қайниси бўлган,Соҳибқироннинг Тўхтамишга қарши юришларида лашкарбошилардан бири ҳисобланган амир Идигей бу достоннинг ёрқин қаҳрамонларидир. Davomini o'qish
Публицистикаси, ҳажвлари, фалсафий-сатирик шеърияти булоқдек қайнаётган Оллоҳёр Хужандийни расмона 60 ёш билан қутлаб, бу сана қўл қовуштириш учун ҳеч қандай имтиёз бермаслигини яна бир бор таъкидлайман. Фақат ижод, ижод ва ижод! Davomini o'qish
Бундан ўттиз, ўттиз беш йил аввалги ўзбек адабиётшунослиги билан бугунги адабиётшунослик орасида мувофиқлаштириб бўлмас тафовут бор: адабиёт сингари адабиётшунослик ҳам сиёсий, мафкуравий таъқиб, партиявий назоратлардан халос бўлди. Бу эркинлик, айниқса, ўтмиш адабиёт тадқиқу таҳлилларида янада ёрқинроқ кўзга ташланади. Davomini o'qish
80-йилларда Тошкентдаги ёшлар нашриётида ишлаганимда таниқли ёзувчи Эмин Усмоннинг «Томир» қиссасига ҳам муҳаррир бўлганман. Эмин ака билан талашиб-тортишиб ишлаганимиз, асарни нашрга тайёрлаш жараёни ҳозиргидек эсимда. Қисса нашр этилгач, адабиёт оламида ўзтга лойиқ даражада эътироф этилгани ҳам ёдимда турибди.
Бугун — 25 сентябрь куни атоқли адиб Эмин Усмон хонадонида унинг оила аъзолари, ёру дўстлари тўпланиб бетакрор ёзувчи ва фидойи инсонни эсладик.
Davomini o'qish