Бугун буюк адиб таваллудига 200 йил тўлди
Бугун дунё кутубхонасида салмоқли ўрин эгаллаган Ф.М.Достоевскийнинг «Телба» асаридаги остига чизиб ўқиладиган фикрларга кўз югуртирамиз. Бу фикрларнинг мағзини чақиш кимгадир оғирлик қилар, бошқа бировга маёқ янглиғ таъсир этар. Яна кимдир асарнинг ўзини тўлиғича ўқиб чиқишга ошиқар… Davomini o'qish

Ёш режиссёр Шокир Холиқов бошчилигидаги ижодий жамоа ишлаган “Месси” қисқа метражли фильми Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган «48 Hour film race» фестивалининг бирйўла иккита мукофоти билан тақдирланди. 

Машҳур олмон исломшуноси ва шарқшуноси, филология фанлари доктори, профессор Аннемарие Бригитта Шиммел хоним Ислом дини ва шарқ суфизмининг Европадаги энг етук мутахассисидир. Америка ва Ҳиндистон, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги олимлар Шиммел хонимнинг номини жуда яхши биладилар. Унинг асарларига ҳурмат билан қарайдилар ва олимани ўзларининг устозлари деб ҳисоблайдилар. Шиммел хоним умуман Ислом динига тааллуқли мавзуларда 120 тадан ортиқ асар яратган. «Жонон менинг жонимда» асари хонимнинг энг гўзал, энг сара асарларидан биридир.Сизнинг назарингизга мазкур китобнинг “Сўфий аёллар” бобини ҳавола этамиз.