Тарихимизда буюк деб тан олинган авлиёларнинг барчаси ҳаёт тараққиёти учун улкан ишлар қилганлар. Биз бежиз уларнинг мақбараларини зиёрат қилмаймиз, бежиз уларни ҳурмат билан тилга олмаймиз, бежиз уларнинг ёзиб қолдирган асарларини ўқиб, таҳлил қилмаймиз. Davomini o'qish
Bo'lim: Islom tarixi, adabiyoti va madaniyati
Muqaddas dinmiz islomga oid maqolalar, esselar, she’rlar, buyuk allomalar hayoti
Xurshid Davron. «Mirzo Bobur pirlari» turkumidan: Maxdumi A’zam.
Махдуми Аъзам тасаввуфнинг улуғ арбоби Шайх Бурҳониддин Қиличнинг авлоди эди. У бу зотга беш пушт билан бориб етган. Дастлабки тарбияни Мир Сайид Али деган кишидан олган Махдуми Аъзам кейинчалик Тошкентга келиб, Мавлоно Муҳаммад Қозидан тасаввуф илмини тўла эгаллайди… Davomini o'qish
Duoning zalvori
Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди. Davomini o'qish
Qurbon hayitingiz muborak bo’lsin!

Саодатли кун арафасида жаннатмакон диёримизда яшовчи барча юртдошларимизни Муборак Қурбон ҳайити билан самимий қутлаймиз. Аллоҳ таолодан бу улуғ байрамни барчамиз учун хурсандчилик, шоду хуррамлик ва ҳамжиҳатликда ўтказишликни сўраймиз. Ҳайит хурсандчилик, Аллоҳга итоат намойиши байрамидир, ихлос нашидаси тантанасидир. Қурбон ҳайитини қиёматгача тарих саҳифасидан ўчмас, виждонимизда ва ҳаётимиздаги унутилмас воқеа сифатида нишонлашга одат қилганмиз. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. O’zbek tasavvuf she’riyatining o’rganish muammolari
Ислом дини заминида дунёга келган тасаввуф мусиқа, тасвирий санъат, ҳатто фалсафага қараганда ҳам адабиёт билан жуда эркин ва изчил алоқа боғлаган. Бадиий ижодда “тариқат адабиёти” деган бир тармоқнинг пайдо бўлиши ҳам шундан. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам тасаввуф адабиётини билиш, унинг насрий ёки шеърий намуналарини тадқиқ ва талқин қилиш сўфийлик тарихи, тажрибаси, унинг етакчи ғоявий тамойилларни ўрганишдан бошланиши керак. Бўлмаса саёзлик хатога, хато чалғишга, чалғиш сохтакорликка йўл очиб бераверади. Davomini o'qish
Pahlavon Mahmud. Dard eski qadrdonu, darmon — yangi…Ruboiylar. Matnazar Abdulhakim tarjimalari
Атоқли шоир Матназар Абдулҳакимнинг Паҳлавон Маҳмудга ихлос қўйишига асосий сабаблардан бири , шоирнинг Полвонпир каби полвон , ёшлигида кураш бўйича республика чемпиони, спорт устаси бўлганлигидир эҳтимол.Қолаверса, Матназар аканинг юксак иқтидори ҳам Паҳлавон Маҳмуд билан руҳан яқинликка сабабчи бўлгандир.Шунинг учун ҳам форсий тилни эгаллаган Матназар Абдулҳаким Қитолий рубоийлари таржимасига қўл урганди.Бундан ташқари Матназар ака суҳбатлари чоғида кўпинча Паҳлавон Маҳмуд шеъриятидан, ҳаётидан мисоллар келтирар эдилар. Davomini o'qish
Бирмингемда Қуръоннинг қадимий нусхаси топилди
Англиядаги Бирмингем университети ходимлари ўзларининг кутубхоналарида сақланаётган Қуръон нусхаси дунёдаги энг қадимий манускриплардан бири эканини аниқлашди. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, ўтказилган радиоуглеродли ташҳис мусулмонлар муқаддас китобининг ёши 1300 йилдан ошишини, яъни Қуръоннинг энг биринчи нусхаларидан эканини кўрсатганда улар ҳайратга тушганлар. Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. Tasavvuf va badiiy ijod & Najmiddin Komilov «Navoiy gulshani» ko’rsatuvida
Олимлар тасаввуфнинг адабиёт билан яқинлашиш сабабларини кўпроқ суфийларнинг рақсу самоъ мажлислари билан боғлайдилар. Тўғри, тасаввуф шайхлари муридларига таъсир этиш учун рубоий, ғазал каби кичик шеърий жанрлардан фойдаланганлар. Бу – масаланинг бир томони, яъни тасаввуфнинг адабиётга интилиши. Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Гап шундаки, адабиёт ҳам тасаввуф томонга қараб интилган. Davomini o'qish
Mashriqzamin — hikmat bo’stoni. Aforizmlar kitobi

“Машриқзамин — ҳикмат бўстони” номли тўпламга киритилган мумтоз адиб ёки алломаларимизнинг ҳикмат ёки ҳикоятлари минг ёки юз йиллар олдин битилганига қарамай бугунги ҳаётимиз учун зарур ва фойдалидир.
Davomini o'qish
Muhammad Iqbol. Ruboiylar
Шарқ ва Ислом оламининг буюк шоири ва алломаси Муҳаммад Иқбол Покистон давлатининг маънавий устози деб тан олинган. Урду ва форс тилларида шеър ёзган, Шарқ фалсафаси ва тасаввуф таъсирида ижод қилган. Шоир илк шеърларидаёқ инсонни, табиатни, халқ дарди ва кайфиятини куйлайди. «Эронда тасаввуфнинг тараққиёти» (1908) асарида Шарқ фалсафаси ва диний таълимотларини таҳлил қилади, Ибн Сино, Ибн Арабий каби файласуфларнинг дунёқарашини юксак баҳолайди. Davomini o'qish
So’fi Olloyor. Sabotul ojiziyn

Ойнинг бошида Сурхондарёда бўлиб, кўп азиз жойларни, шу жумладан, Олтинсой туманида тоғлар қуршовидаги Вахшиворда жойлашган улуғ тасаввуф алломаси ва беназир шоир Сўқи Оллоёр (Оллаҳёр) хоки туроби кўмилган мозорда бўлиб, пири комил ҳақига дуои фотиҳалар ўқидик. Бу зиёратдан кўнгилларимиз равшан тортиб, бу равшанлик ҳалигача қалбимизни тарк этгани йўқ. Ана шу равшанлик билан сизга улуғ бобомизнинг асарларига бағишланган биринчи саҳифани тайёрладик. Davomini o'qish
Mavlaviy Hindistoniy haqida ikki maqola & Mavlaviy Hoji Hindistoniy. Vahhobiylar tarixi

ХХ асрнинг узлуксиз қатоғонлари не-не олиму фозилларнинг умрига зомин бўлди. Бу улуғ зотларнинг ўзлари билан бирга илмий мерослари ҳам қатоғон қилинди. Куйдирилди, кўмилди, сувларга оқизилди. Аммо бу мунаввар сиймоларнинг номини халқнинг ёдидан чиқариб ташлашнинг иложи бўлмади. Ана шундай улуғ зотлардан бири Мавлавий ҳожи Ҳиндистоний ҳазратлари эди. Илм аҳли бу кишини «Ҳожи Ҳиндистоний», «Мавлавий Ҳиндистоний», «Ҳожи домулло», «Ҳазрати Мавлавий» сингари номлар билан эъзозлаб тилга оладилар. Зеро, бу зот ўз даврининг забардаст олими эди. Davomini o'qish
