Mavlono Jaloliddin Rumiy. «Ma’naviy Masnaviy». Birinchi kitobdan ikkinchi parcha.

044     Бу – “Маснавий” китоби, Ҳақ таолога етишмоқ ва Унга эътиқод сирларини очишда унинг асоси – дин асосларининг асоси. У Оллоҳнинг буюк фиқҳи, ёрқин шариати, ошкор-аён далилидир. Унинг “нури худди бир токча устидаги чироқ” нуридирким, шуъласи тонг нуридан ҳам ёруғроқ нур сочар… Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. «Ma’naviy Masnaviy». Birinchi kitobdan birinchi parcha.

022

      Иқтидорли шоир ва таржимон Одил Икром  таваллуд  куни арафасида Мавлоно Румий даҳосининг юксак тимсоли, ҳазратнинг инсониятга қолдирган ўлмас хазинаси — «Маънавий Маснавий»дек боқий асарнинг биринчи китобини тақдим этишни бошлаймиз ва таржимонга машаққатли меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, унга янги ижодий шодликлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Anosiri arba’a: mohiyat va she’riy talqin

012Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 525 йиллигига

    Имом Ғаззолий ёзади: “Кимки куч ва ғайратини ҳирс ва жисмоний лаззатларга сарфлаб молдай еб-ичишдан қаноат топса, бундай кимса ҳайвон тоифасига мансубдир. Чунки у ҳўкиздай бефаҳм, чўчқадай очкўз, ё ит каби залил, туядек киндор ёхуд қоплон сингари йиртқич, тулки янглиғ айёр ва ҳийлакор бўлади. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам у мазкур жонзотларга хос хусусиятларни нафсида жамлаган шайтонга айланади” . Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ruhoniyat va nafsoniyat tazodi

09      Нафс, руҳ, фано, бақо калималарининг маъно-мазмуни бизга гўё ёд бўлиб кетгандай. Уларнинг луғавий маъноси шундай дейишга асос ҳам бериши мумкин. Аммо истилоҳий, ирфоний мазмун ушбу калималарнинг ҳар бири устида алоҳида тўхталиш, муаллиф мақсадига яқинлаштирувчи тушунча, маълумот ва шарҳлардан хабардорликни талаб қилади. Davomini o'qish

Sayfiddin Sayfulloh. Tasavvuf mohiyati

055   Яқиндан бошлаб ўзбекча интернет тармоғида тасаввуф.уз сайти иш бошлади. Мазкур сайт иш бошлаганидан хабардор қилиш мақсадида унинг саҳифасида эълон қилинган Халқаро Аҳмад Яссавий мукофоти совриндори Сайфиддин Сайфуллоҳнинг «Тасаввуф моҳияти» мақоласини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз.  Davomini o'qish

Abdulla Sher. Tasavvuf, G’azzoliy va go’zallik falsafasi

05     Тасаввуф ҳақида гап борганда, имом Ғаззолий тўғрисида, Ғаззолий ҳақида гап кетса, тасаввуф борасида тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Шу боис тасаввуфнинг моҳиятига диққатни қаратмоқ лозим бўлади. Энг аввало тасаввуф нима, деган саволга жавоб қидирмоқ мақсадга мувофиқ. Бу эса, ғоят мураккаб масала, зеро, тасаввуф ҳақида шу қадар хилма-хил ва қарама-қарши фикрлар мавжудки, кўп ҳолларда тадқиқотчилар анчайин чалкашликларга йўл қўядилар. Davomini o'qish

Sulaymon Boqirg’oniy. She’rlar, hikmatlar

044    Сулаймон Боқирғоний туркий шеъриятнинг бошловчиларидандир. Шеърлари ўзбек, татар, бошқирд ва бошқа туркий халклар орасида кенг тарқалган. Сщфий шоирнинг шеърлари «Боқирғон китоби» номи билан машҳур. Шунингдек, унинг «Биби Марям китоби», «Охир замон китоби» каби достонлари ҳам бор. Буларда тасаввуф тўғрисида ўз фиқоларини баён этади. Davomini o'qish

Boyazid Bistomiy. Ilohiy muloqot.

011

    Тўла номи Абу Язид Тайфур ибн Исо ибн Сурушан Бистомий Акбар бўлиб, Теҳрон-Машҳад оралиғидаги Шоҳруд вилоятининг Бистом (айрим манбаларда Бастом) қасабаси (Кумуш мавзеи)да таваллуд топган. Манқабага кўра 313 устоддан таълим олган, уларнинг асосийси, Абу Али Синд (Ҳинд)ий бўлиб, Жаъфар Содиқ (ваф. Ҳижрий 148)нинг увайс шогирдидир. Абу Мусо Дейбулий (Дубайлий), Абу Мансур Жиновий, Маҳмуд Кайвоний, Абдуллоҳ Йунобидий каби шогирдлар етиштирган. Davomini o'qish

Nodira Afoqova.» Muhammad (s.a.v.) dedilar…Arba’in» turkumi

034

 Улуғ ижодкор ва донишманд  боболаримиздан энг аввало ўрнак қолади. Мана шундай ўрнакларнинг бири, шак-шубҳасиз, Ислом дини аҳкомларини ўрганмоқ ва билмоқдир. Хусусан, Ҳазрат Навоийнинг тарбиявий манба бўлган ҳадислар шарҳига бағишланган “Арбаъин” асари асрлар мобайнида ана шундай қимматли ўрнаклардан бири бўлиб қолмоқда. Davomini o'qish

«Arba’in»ning nasriy bayoni va taxriji

034     Алишер Навоийнинг асарлари Ислом таълимоти ва фалсафаси билан тўла йўғрилгандир. Агар яхши қаралса, у кишининг деярли барча асарларида оят-ҳадисларнинг, айниқса Ислом тасаввуфининг, исломий ҳикматнинг ифори шундоқ уфуриб туради. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Naqshbandiya tariqatining buyuk namoyandasi — Xoja Muhammad Porsoning ruhi chirqiramayaptimi?

008    Тарихимизда буюк деб тан олинган авлиёларнинг барчаси ҳаёт тараққиёти учун улкан ишлар қилганлар. Биз бежиз уларнинг мақбараларини зиёрат қилмаймиз, бежиз уларни ҳурмат билан тилга олмаймиз, бежиз уларнинг ёзиб қолдирган асарларини ўқиб, таҳлил қилмаймиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Mirzo Bobur pirlari» turkumidan: Maxdumi A’zam.

Ashampoo_Snap_2017.02.09_19h31m18s_001_a.png     Махдуми Аъзам тасаввуфнинг улуғ арбоби Шайх Бурҳониддин Қиличнинг авлоди эди. У бу зотга беш пушт билан бориб етган. Дастлабки тарбияни Мир Сайид Али деган кишидан олган Махдуми Аъзам кейинчалик Тошкентга келиб, Мавлоно Муҳаммад Қозидан тасаввуф илмини тўла эгаллайди… Davomini o'qish