
Ҳақиқий таълим ўқитувчининг жонли муносабатда ўқувчига кўрсатадиган ўрнагидан иборат. Бу бошланғич мактаб билан бир қаторда университетга ҳам тааллуқлидир. Замонамизнинг муаммоси шундаки, ўқувчининг ўқитувчи билан бевосита муносабати сустлашиб бораётибдигина эмас, бутунлай йўққа чиқмоқда. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Rasul Hamzatov: U e’tirof, yo isyon, yo tarsaki, yo o’pich

8 сентябрь – Доғистон халқ шоири Расул Ҳамзатович Ҳамзатов таваллуд топган кун
Доимо меҳр уфуриб турадиган бу овоз шу қадар дағал эдики, ундан ижирғанишга монанд “оҳанг” тараларди. “Интервью-пентервью бермайман… Одаммисизлар ўзи, сиз ўзбеклар…” деди-да, шарт трубкани қўйиб қўйди Расул Ҳамзатов. Қулоқларимга ишонмасдим, наҳотки рост бўлса эшитганларим?! Ким, ким, аммо бизларни мудом биродаримиз деб таъкидлаб, ўзбеклар ҳақида гап борганида, тилидан бол томадиган Расул оғанинг шундай дейиши ҳатто, тасаввуримга сиғмасди. Davomini o'qish
Alfons Dode. Madu

Маду туғилиб ўсган гўшасини тарк этаётганидан, меҳрибон Керика холанинг парвариши-ю, айниқса, у туҳфа этган қадрли совғасидан маҳрум бўлаётганидан хомуш тортди. Устига-устак, ўзи хуш кўрмайдиган жаноб Бонфиснинг ҳамроҳ бўлиши уни батамом ташвишга солди. Бу муғомбир француз йил давомида негрлардан ўмарган олтинларни Францияга ташиб чарчамасди. Davomini o'qish
Ketrin Mensfild. Sadaqa.

Турмушга чиққанига эндигина икки йил бўлган кўҳликкина, ёш, ақлли, замонавий ва ўқимишли жувон Розмари Феллни эри жуда яхши кўрар, ундан ҳеч нарсани аямасди. Розмари тушган оила, мабодо келин у ёки бу нарса харид қилмоқчи бўлса, Лондонни назарига илмай, тўппа-тўғри Парижга йўл оларди. Davomini o'qish
O’zbek adabiyotining ozar tadqiqotchisi.

Инсоният яратган мўъжизаларидан бири интернет дунёнинг исталган томонидаги кишилар билан мулоқот, фикр алмашиш имкониятини берди. Олмос Улвий билан ҳам интернет орқали танишганман. Олима ўзбек илм аҳлига бегона эмас. Унинг бир қатор тадқиқотлари ўзбек-озарбайжон адабий алоқаларига бағишланган. У Ўзбекистонда бўлган халқаро конференция ва симпозиумларда иштирок этган. Олмос хонимнинг Ўзбекистонда ҳамкорлари, дўстлари бисёр. Олмос Улвий ҳаёти ва фаолиятига назар ташлашдан олдин Ўзбек — Озар адабий алоқаларига бир назар ташлашни жоиз деб топдик. Зеро, олиманинг фаолияти минг йиллик тарихга эга бўлган бу икки халқнинг дўстлик ришталарининг узвий давоми бўла олади. Davomini o'qish
Husayn Baydemir. So’z qimmatini bilganga
Ушбу мақолани ёзиш истаги устоз Эркин Воҳидовнинг “Китоб дунёси” газетасида нашр этилган “Сўз – забаржад, сўз – гавҳар, олтин” сарлавҳали мақоласини ўқигандан сўнг туғилди…Мақолани ўқиётганимда, шууримдаги номаълум бир “соғинч”имнинг босилганини ҳис қилдим… Davomini o'qish
Karel Chapek. Shoir. Hikoya.

Эрталаб соат тўртларда Житная кўчасида автомашина ширакайф кампирни уриб юборди, ҳайдовчи тезликни ошириб, кўздан ғойиб бўлди. Ёшгина полиция амалдори д-р Мейзлик олдида ушбу жиноятни очиш вазифаси турарди. Ёш полиция амалдорларининг ўз ишига нақадар жиддий ёндашиши эса ҳаммага маълум. Davomini o'qish
Isfandiyor Nazar. Men urushga kiraman.

Қутурган Исроилнинг Фаластин тупроғида беомон қирғин урушини олиб бораётгани ўзини шоир деб юрганларни эмас,табиий равишда асл шоирларни безовта қилмоқда. Ана шундай қирғинга қарши ўз овозини дунёга сочган шоирлардан бири Исфандиёр Назар бўлди. Ажойиб шоира Олима Набизоданинг таржимаси туфайли биз шоир овозини эшитиб, сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Sharl Bodler. Gadoylarni do’pposlang.
Агар “ҳар бир халқ ўз ҳукмдорига муносиб”, деган ибора тўғри бўлса, демак, дунёда адолатсизликнинг ўзи йўқ экан. Демак, ҳар ким экканини ўради. Демак, ҳар куни рўй бераётган адолатсизликлар, аслида, адолатсизлик эмас, балки адолатнинг юксак тантанасидир. Бу иборадан “тақдир ҳақ” ёки “ҳар ким пешонага ёзилганини кўради”, сингари диний ақидаларнинг ҳам тафти келиб туради. Ҳатто ундан (“тақдир” ва “пешона” ҳақидаги гапларга қанчалик зид кўринмасин) “табиий танлов” назариясининг ҳиди келаётганини ҳам сезиш мумкин. Бу ўринда XIX-асрда яшаб ўтган фаранг шоири Шарл Бодлернинг “Гадойларни дўппосланг!” номли кичик бир ҳикояси эсга тушади. Ҳикояни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Aleksandr Grin. Yashil chiroq.

11 август — машҳур рус адиби Александр Грин таваллуд топган кун.
40 ёшли Стилтон шу пайтгача қўноқ ва овқат ташвишини билмайдиган, пулга нима қилиш мумкин бўлса, ўшанинг ҳаммасини қилиб юрган бўйдоқ киши эди. У 20 миллион фунтлик мол-мулк эгаси эди. Унинг Ив учун ўйлаб топган майнавозчилик ҳазили жуда арзимаган бир иш эди, аммо Стилтон ўз ихтироси билан ғурурланарди, чунки ўзини жуда катта тасаввур қобилиятига эга ва муғомбирона ўй-хаёллар устаси деб билишни ёқтирарди. Davomini o'qish
Mixail Zoshchenko. Uch hikoya.

10 август — таниқли рус ёзувчиси Михаил Зошченко таваллуд топган кун.
Бу воқеа душанбада юз берди. Чоршанба куни эрталаб эса Егор Иванич қишлоққа қайтмоқда эди. Ёнида от кўринмасди. Қорачадан келган киши уни немислар яшайдиган қасабагача кузатмоқда.
– Сен хафа бўлма, – дерди у. – Аввал отинг йўқ эди, бу ҳам от эмас. Сотиб, пулини ичиб қўйибсан – шунга нима бўпти? Эвазига, биродар, харидингни ювдинг. Энди бир умр эслаб юрасан. Davomini o'qish
Mahsatiy Ganjaviy. Ruboiylar.Ikkinchi bo’lak

(Давоми. Боши мана бу саҳифада) Озарбайжон мумтоз адабиёт тарихида жуда кўп истеъдодли шоиралар номи учрайди. Аммо, улар орасида Маҳсатий Ганжавий, Ҳайрон хоним ва Хуршидбону Нотавонлар алоҳида мавқега эгадир. Бу уч шоира созида инсон гўзаллиги, юрак туғёнлари ва ҳаёт завқлари ажиб оҳангларда янграйди. Биз икки ойча аввал Маҳсатий Ганжавий рубоийларидан бир бўлагини, кейин таваллуд куни муносабати билан Хуршид Бону Нотавон ғазалларидан айрим намуналарни атоқли шоира Ойдин Ҳожиева таржимасида эълон қилган эдик. Бугун шоиранинг рубоийларини сизга тақдим этишда давом этамиз. Яқин кунларда эса Ҳайрон хоним ғазаллари билан ҳам сизни таништириш режамиз бор. Davomini o'qish
