Бундан 35 йил аввал — 1991 йил февралида бўлиб ўтган мазкур суҳбатда адабиётшунос олим Талъат Солиҳов ва ёзувчи Олим Отахонов ҳозирги замон жаҳон адабиётида роман жанри тараққиёти ва ўзбек романчилиги муаммолари ҳақида фикр юритадилар. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Voqif Samado’g’li. She’rlar
28 январь — Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли хотираси куни
Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu; 1939-2015) мен суйиб таржима қилган шоирлардан бири. Унинг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Somerset Moem. Umrim daftaridan
Бугун таниқли инглиз адиби Уильям Сомерсет Моэм таваллуд топган кун
Анчадан буён бир нарсани биламан, менинг феъл-атворимда муайян тоифадаги кишиларга ёқмайдиган, улар ҳазм қила олмайдиган аллақандай бир жиҳат бор, начора – ҳамага ҳам бирдек суюмли бўлиш мушкул савдо. Бироқ шундай бўлса-да, менга ғараз билан қаровчиларга ҳам ғашим келмайди, улардан хафа бўлиб юрмайман, аксинча шундай одамларни кўриб кўпроқ тетиклашаман, янада ғайратланаман. Лекин, барибир, ўша ғаразгўйларни ўзимдаги қайси жиҳат бунчалик беҳаловат қилар экан-а? — деган саволга жавоб топишни истайман. Ўз ижодимга бериладиган баҳоларга ҳам бефарқман… Davomini o'qish
Sen Turonning quyoshi eding… Mahmudxo’ja Behbudiyga bag’ishlovlar.
19 январ — Жадидлик ҳаракатининг йирик вакили, буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун
Сиёсий, ижтимоий фаолияти ва билимининг кенглиги жиҳатидан Туркистоннинг ўша вақтдаги жадидларидан унга тенг келадигани йўқ деб ўйлайман (Файзулла Хўжаев).
Агар Туркистонда Навоий ва Улуғбекдан бошқа бирор илм ва маданият арбобига ҳайкал қўйиладиган бўлса, у Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали бўлғусидир (Лазиз Азиззода). Davomini o'qish
Aziz Said. Yurakni o’padi momoguldurak
15 январь – Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун
Сўзим билсанг шундайин, олтин кўмган ердайин, ёвга армон шердайин, унут бўлмас йилдайин, қорадан оқни, тўқдан очни, йиғидан кулгуни, урушдан омонликни, милтиқдан кетмонни афзал билган, овози бўғилганда бармоғи билан куйлаган, қўлига кишан тушганда юраги билан сўйлаган одам ҳақида. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Zebigardon
У гўё тақдир кинояси ила гоҳ-гоҳида хизматчилар оиласида туғилиб қоладиган, ўта назокатли, гўзал ва жозибадор қизлар тоифасидан эди. Унинг ота-онасидан қолган беҳисоб бойлиги ҳам, ёрқин келажакдан умиди ҳам, бирорта бойвачча у билан танишиб, севишиб, турмуш қуришига ишончи ва имконияти ҳам бўлмагани учун ўз тақдирини Халк таълими вазирлигида ишлайдиган қуйироқ рутбадаги амалдор билан боғлади. Davomini o'qish
Anton Chexov. Yomon bola

Истараси иссиқ, ёш Иван Иванич Лапкин ва бурни қанқайган, ёш қиз Анна Семёновна Замблицкая пастга, тик тушиб борадиган қирғоқ бўйидаги курсига ўтирдилар. Курси сувга яқин, қуюқ мажнунтоллар орасида эди. Ажойиб жой! Сизни фақат балиқлар ва сув юзида сузадиган ўргимчаклар кўриб турибди- худди оламдан бекингандай ўтирибсиз. Davomini o'qish
Mark Tven. Kuchukcha va uch dollar pul.

Ўша учрашувни мен ҳозиргидай яхши эслайман. Ўша пайтлар роса ғариб яшардим, ҳатто нонга ҳам тез-тез пул тополмай қийналардим. Менинг бир дўстим ҳам бор эди. У ҳам мендан қолишмайдиган камбағал ёзувчи эди. Биз бирга яшардик. Ҳамма ишни биргалашиб бажарардик: ишлардик, китоб ўқирдик, биргаликда сайр қилардик. Қорнимиз оч қолганида ҳам иккаламиз баробар оч бўлардик. Бир марта уч доллар пулга росаям зориқиб қолдик. Нима учун айнан уч долларга муҳтож бўлганимизни ҳозир эслай олмайману, бироқ ўша пулни кечгача топишимиз зарур бўлгани ёдимда қолган. Davomini o'qish
Chjan Chao. «Teran uyqu soyalari» kitobidan
Эҳтиросли киши аёлларни севиши табиий, аммо аёлларни севганларнинг ҳаммаси ҳам ҳам эҳтиросли эмас. Гўзал аёлнинг қисмати ҳамиша бахтсиздир, аммо, қисмати бахтсиз аёлларнинг ҳаммаси ҳам гўзал эмас. Истеъдодли шоир шаробни севиши табиий, аммо шаробга уч бўлган киши ҳаммавақт истеъдодли шоир эмас. Davomini o'qish
Yusuf Samado‘g‘li. Ikki hikoya
Туркча адабиётнинг ёрқин сиймоси Юсуф Самадўғли 90 ёшда
У онасининг ажин босган юзини, озғин қўлларини эслади. Онаси ток баргида тугилган иссиқ дўлма тўла қозонни кўтариб, ўзи билан ўзи гаплашган ҳолда ҳар қаватда бироз нафас ростлаб бешинчи қаватга чиққанларни хаёлан тасаввур қилди. Davomini o'qish
Furo’g’ Farruxzod. She’rlar & Vido Kechasi. Furo’g’ Farruhzod she’rlari asosida monoteatr
Фурӯғ Фаррухзод шеърларисиз ХХ аср жаҳон шеъриятини тасаввур қилиш қийин. Бу баркамол инсон санъат, гўзаллик, ишқу меҳрибонлик шайдоси эди. Қисқа умри давомида бир лаҳза ҳам адабиёт ва санъат дунёсидан айрилмади. Унинг исёнли ижоди ва жозибали сиймоси жаҳон таважжуҳини унга қаратди. Davomini o'qish
Sayyid Imodiddin Nasimiy. Ruboiylar & Nasimiy. Asarlar (1977)
Насимийни дунёнинг кўпгина мамлакатларида билишади ва асарларини севиб ўқишади. Туркий халқлар, жумладан, ўзбекларнинг эса у ўз шоири ҳисобланади. Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий, Бобораҳим Машраб ва бошқа ўзбек шоирлари унинг шахси ва ижодига юксак эҳтиром билан қараганлар. Davomini o'qish
