Минг йил нарисидан бутун дунёда “Ҳужжатул Ислом” унвони билан улуғланиб келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий асарлари Ислом дини моҳиятини барча нозик жиҳатларигача эътиборга олиб, теран тафаккур ва идрок этиш, тушуниш хусусиятлари билан ажралиб туради. Эътиқодий масалаларга алоҳида ҳассослик, меҳр-муҳаббат билан йўғрилган бу сифатлар, шубҳасиз, ўқувчиларни ҳам инсоннинг дунёга келишидаги илоҳий ҳикмат, яшашидан мақсад ҳамда вазифалари ҳақида чуқур ўйлашга ундайди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Umid Bekmuhammad. Barhayot Bunyodov & Зия Буниятов. Государство Хорезмшахов-Ануштегинидов. 1097 — 1231
Зиё Бунёдов қаттол жангда кўрсатган жасорати учун қаҳрамон унвонига эришди. Аммо,унинг ҳақиқий жасорати илмда намоён бўлди. У бизнинг олимларимиз тилга олишга ҳам қўрққан жасоратли ватандошимиз Жалолиддин Мангуберди номини китобга солди,тарихимизнинг улкан саҳифаси — Хоразмшоҳлар салтанати ҳақида ёрқин китоб яратди. Davomini o'qish
Salim Babullao’g’li. Dunyo shoirlari va yozuvchilariga & Xurshid Davron. Qardosh Ozarbayjon, sen bilan birgamiz!
Хўш, муаммо нимада? Нима учун Aрманистон бундай тажовузкорлик қилмоқда? Нима учун дунё афкор оммаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва шунга ўхшаш ташкилотлар ўттиз йилдан ортиқ вақтдан бери бу масалага кўз юмиб келмоқда? Davomini o'qish
Usmon Qo’chqor. She’rlar & Sevara Alijonova. Daraxtga aylangan odam
Рост сўзлаган маъқул. Усмон Қўчқорнинг борлигини билдик, аммо ўзи айтганидек, кимлигини билолмай, ғафлатда қолдик. Ёнгинамиздаги дурни тошга қиёслаб, кўпам эътибор бермадик. Бугун амин бўляпманки, У сездирмайгина бизларни ўзига сеҳрлаб, меҳрлаб қўйган экан. Davomini o'qish
Tojik she’riyatidan yangi tarjimalar: Loyiq, Gulnazar, Gulruxsor
“Замонавий тожик шеърияти антологияси”ни ўзбек тилида нашр этилиши муносабати Алишер Нарзулло таниқли шоир ва таржимон Одил Икром ҳақида «Икки қону қардош – ўзбек ва тожик халқлари ўртасида кўприк вазифасини ўтамоқда. Бу – қандай хайрли иш, қандай хайрли кўприк», — деб ёзган эди. Бу кўприкнинг умри, иншооллоҳ, узоқ ва боқий бўлгай. Муҳими, ундан ўтаётганингизда сиздан ҳеч ким шубҳаланмайди, биров бошпурт ва виза ҳам сўрамайди. Davomini o'qish
Odinaxon Abdurahimova. Enaga
Орадан йиллар ўтди. Ҳаётимнинг энг оғир дамларида онам суянчиқ, синовларида ҳимоячим, қайғумга шерик, шодлигимга гувоҳ бўлди. Қизим ҳам улғайди, ҳаммаси изига тушди. Унутганлар унутилди, яралар малҳам топди. Фақат Валерия Гансовнани тез-тез эслаб тураман. Davomini o'qish
Xalil Rizo Ulug’turk. She’rlar
Улуғ озарбайжон-турк шоири Халил Ризо Улуғтурк китобларини варақласангиз унинг ўзбек халқига ва адабиётига бўлган улкан ҳурматига гувоҳ бўласиз. Шоирнинг «Ўзбек турклари», «Ўзбек тили», «Кўзинг ойдин, Шайхзода» ва бошқа қатор шеърлари бу ҳурматнинг ёрқин мисолидир. Бу ҳурмат сизга тақдим этилаётган шеърда ҳам намоён бўлган. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. «So’z latofati» kitobi & Mirza Kenjabek. Kitob haqida
Атоқли шоир Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» номли китобига устоз ижодкорнинг миллий адабиёт ва она тилимиз хусусида куйинчаклик билан ёзган мақолалари киритилган. Саҳифада китобдан сараланган айрим иқтибослар ва китобнинг тўлиқ онлайн-матни билан танишинг. Davomini o'qish
Nurmuhammad Аziz. Sheʼrlar
Кутубхонамизнинг фаолларидан адабиётшунос олим Искандар Мадғозиев тавсияси билан ёш шоир Нурмуҳаммад Азиз шеърларини тақдим этамиз. Менга Нурмуҳаммаднинг шеърлари жуда маъқул бўлди.Саҳифа остида Муслимбек Мусаллам қолдирган изоҳни ўқисангиз нима учун ёққанини англайсиз. Davomini o'qish
Ryunoske Akutagava. Mandarinlar
Қахратон қишнинг тунд оқшоми эди. Мен Екосука-Токио йўналишидаги поезднинг иккинчи синф вагони бурчагида унинг жўнашини кутиб паришон ўтирардим. Вагонларда аллақачон электр чироқлар ёқилган, бироқ нима учундир мендан бошқа йўловчи йўқ. Davomini o'qish
Habibullo Isomidin. She’rlar
Ўзбек шеърияти вилоятларимизда ҳеч нима талаб қилмай, «индамайгина» ижод қилган ва қилаётган шоирлар ижоди билан ҳам тирикдир. Ана шундай шоирлардан бири Ҳабибулло Исомиддин эди. Davomini o'qish
Xurshid Davron: Sen bilan birgamiz, jon Ozarbayjon! (Videomunosabat. 28. 09. 20) & Sen manimsan, Ozarbayjon! Ozarbayjon she’riyatidan tarjimalar
Бугун ҳам дунёда, ҳам юрагимизда кечаётган нотинчлик қардош озарбайжон халқи билан ҳамнафаслигимизни билдирмоқ ниятида ушбу саҳифани тайёрлашга сабаб бўлди. Неча йил аввал Озарбайжон халқининг суюкли шоири Микойил Мушфиқ таваллудининг 105 йиллигига бағишланган тадбир пайтида Бокуда ёзилган шеъримни саҳифага дебоча деб қабул қилинг: Davomini o'qish
