Қайсидир болада кексага хос хислат кўрсам, хурсандлигимни яшира олмайман. Аммо, кекса одамга болага хос камдан-кам хислат ярашар экан. Цецерон
Мен ҳеч қачон кексаймайман. Ҳисобим бўйича кексалик мендан 15 йилга кексароқдир. Францис Бэкон
Davomini o'qish
Bo'lim: Qo’shimcha bo’lim
Qo’shimcha manbalar: Lug’atlar, Maktubot, Hikmatnoma
Bir donishmand shunday degan ekan…
Бир киши донишманднинг олдига келиб, ундан сўради: “Мен бир аёлга уйланган эдим. Қарасам, унинг оёғи чўлоқ экан. Энди ундан ажралишимга рухсат борми?” Шунда ҳилиги донишманд: “Агар хотининг билан югуриш мусобақаси ўйнамоқчи бўлсанг, бемалол ундан ажралишинг мумкин” деб жавоб берган экан. Davomini o'qish
Sharl Lui Monteskyo. Hikmatlar / Шарль Луи Монтескье. Персидские письма
Одамзод ҳар доим ва ҳамма жойда жуда кўп унсурлар, хусусан, иқлим,дин,қонунлар,бошқарув (ҳокимият) принциплари, ўтмиш воқеалари, ахлоқ, урф-одатлар таъсирида яшайди ва айни мана шу таъсирлар оқибатида миллий руҳ шаклланади. Айни шу сабабдан миллий руҳни ўзгартирувчи ҳар қандай нарсадан сақланиш лозим, қонунлар энг аввало миллий руҳга асосланиши керак, зеро, фақат шундагина миллат ўз табиатига мос қонунларни сўзсиз қабул қилади. Davomini o'qish
Tilanchi chol hikmatlari: Odamiylik sabog’i & Yaxshimi,yomonmi?
Маҳалла гузарида икки нуроний киши ўтирибди. Улардан бири ниманидир сўзлар иккинчиси эса жим эшитарди…
Davomini o'qish
Mirzohid Muzaffar. Zax bosgan bolalik
Вилоятимиз аҳолисини маърифатли қилиш йўлида… Йўқ, келинг, ҳеч бўлмаса шу сафар ўзимизни бир оз бўш қўяйлик. Гапни Тошкент вилоятининг мўъжазгина туманидаги мўъжазгина қишлоғида жойлашган мўъжаз кутубхонадан бошлаймиз. Davomini o'qish
Ustoz Mahmud Sa’diy vafot etdi
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, беназир инсон, устоз ва муаллим Маҳмуд Саъдий бугун, 23 ноябрь куни оламдан ўтди. Ўзбек журналистикаси ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор ўзининг тўғрисўзлиги ва ҳалоллиги билан ажралиб турарди.
«Хуршид Даврон кутубхонаси» веб-саҳифаси устознинг оила аъзолари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Davomini o'qish
Kunchiqar yurt hikmatlari
Ўқилиши содда, маъноси улкан халқона мақол ва маталлар – шу халқ ҳаётининг кўзгуси. Уларда халқнинг яшаш фалсафаси, маънавий тамойил ва қоидалари, қолаверса, катта ҳаётий тажриба ўз аксини топади. Япон халқ оғзаки ижодининг нодир намунаси бўлган мақоллар ҳам шундай хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Davomini o'qish
Muhammad Ali. To’qqiz o’git
Қаерга бормай мени ҳамма танийди ва исмимни билади. Одамлар мени яхши кўришади ва менга ҳайрат билан қарашади. Бу – бир банда учун бериладиган улкан обрў ва эътибор. Демак, менинг зиммамга ўз обрўйимдан тўғри фойдаланиш масъулияти юкланган. Шунинг учун, ирқи, дини ва мақомидан қатъиназар, ҳар бир одамга яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳарчанд баъзи инсонлар бошқалардан ўзларини устунроқ ва муҳимрок санасалар-да, Аллоҳнинг наздида барча баробар. Ул Зот учун муҳими қалбимиздан нималар кечаётгани ва амалларимиздир (Муҳаммад Алининг «Капалак руҳи» китобидан). Davomini o'qish
F.M.Dostoevskiy: Hammasi odamning o’z qo’lida («Jinoyat va jazo» asaridan ostiga chizilgan parchalar).
11 ноябрь — Фёдор Достоевский таваллуд топган куннинг 195 йиллиги
Кўп китобхонлар, одатда, асардаги эсда қоларли жойларнинг, мўлжалга урилган ибора-ю кутилмаган ташбеҳларнинг остига чизиб ўқийди. Ҳатто айрим «китобхўр»ларнинг китоб ҳошиясига ўзининг фикрларини ҳам ёзиб қўйишганини кўрганман. Баъзи китоблардан кўра, уларнинг ҳошиясига битилган «изоҳ»лар, ўқиш асносида келиб чиққан фикрлар, ғоялар қизиқроқ, ҳатто аҳамиятлироқ… Davomini o'qish
Shayx Adabali. Usmon G’oziyga nasihatlar.
Мамлакат ҳукмдорнинг ўз ўғиллари ва ака-укалари билан бўлиб оладиган умумий моли эмасдир. Мамлакат фақат ҳукмдорга тегишли. Ҳукмдор ўлгандан кейин ким унинг ўрнига ўтирса, мамлакат идора қилиш ҳам унинг қўлига ўтади. Бир пайтлар хато йўлга кирган аждодларимиз ҳукмдор бўлиб турган пайтларида мамлакатни ота-ўғиллар ва ака-укалар орасида бўлдилар. Шунинг учун ҳам узоқ ҳукмдорлик қила олмадилар Davomini o'qish
Alber Kamyu: Hamisha haq bo’lishga intilish — odobsiz aql belgisi
Европанинг виждони сифатида эътироф этилган Альбер Камю ҳаётидаги ҳар бир унутилмас кунни ён дафтарчасига қоралаб борди. Нимадан кўнгли тўлмади, қачон ўзини бахтли деб айта олди, унинг қадрлайдиган туйғулари ва ҳаёт ҳақидаги ҳар ким ўзича кашф этадиган тасаввурлари ва таассуротлари жой олган битиклар йиллар оша шакллана борди… Davomini o'qish
Imom G’azzoliy. Nasihatlar & Ey, farzand & Til ofatlari
Ислом оламининг буюк мутафаккирларидан бири, Шарқда Ҳужжат ул-Ислом ва Ҳужжат ул-Ҳақ рутбаси билан машҳур бўлган Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий ўзининг илмий мероси билан юқорида номлари зикр этилган донишманд алломалар орасида ўзига муносиб жой эгаллаган бетакрор шахсиятдир. Унинг илм-фан, бой маънавиятимиз сарчашмасига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Davomini o'qish
