
Отаси Бордо шаҳрининг мэри (ҳокими) бўлган Мишель Монтеннинг ўзи ҳам кейинчалик икки марта Бордо шаҳрининг раҳбарлигига сайланган. Латин тилини аъло даражада билган. «Тажрибалар» китоби билан жаҳоншумул обрў топган. «Китобимнинг мазмуни менинг ўзимдан иборат» деган эди файласуф. Davomini o'qish




Атоқли навоийшунос ва тасаввуфшунос олим Иброҳим Ҳаққулга бағишланган шоир Эшқобил Шукурнинг шеърини тақдим этамиз. 
Назирқул Ҳасанов ким?Унинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти қандай кечган?Бу саволларга жавоб беришдан олдин ўша давр ва Назирқул Ҳасанов фаолият кўрсатган замон ва у иши бевосита қамоққа олинган Хоразм округида қатағон сиёсати қандай олиб борилгани ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик.
Энди унинг аҳволи янаям оғирлашди, қув қув йўталганча қийналиб нафас олар, шундаям хаёлини битириши лозим бўлган юмушлар банд этганди. Сал пал ўзига келган заҳотиёқ қўлига қалам дафтар олиб, беморлик алаҳсирашлари исканжасида ҳали буткул тарк этишга улгурмаган фикрларини қоғозга тушириб қолишга уринарди.
Тақдир тақозоси билан саксон ёшимда Covid-19 вируси билан оғриб, октябр ойининг 25 кунини касалхонада ўтказдим…Бу гапларни ёзишимдан муддао, узоқ вақт касалхонада ётиб кўрганларим, сезганларим, ақлим етганча мулоҳазаларимни баён қилсаму, бу гаплар кейинги беморлар учун ижобий натижалар берса!