
Сафар Барноевнинг бутун умри меҳнат билан ўтди. Нашриётда, журналларда, Ёзувчилар уюшмасида баракали фаолият олиб борди. Хусусан, нашриётда муҳаррир бўлиб ишлаганда кўпдан-кўп дўстлари, таниш-нотаниш шоир, ёзувчиларнинг китоблари чиқишига бош-қош бўлди. “Гулхан” журналига муҳаррирлик қилган йиллар ҳам изсиз ва самарасиз кетмади. Асар ва муаллифларга талаб кучайди, журнал ранг-баранглашди, ўқувчилари доираси кенгайди, болалар адабиётига янги номлар “Гулхан” ёғдулари орқали кириб келди. Davomini o'qish











