Мадина шеъриятимизнинг янги авлоди вакилларидан. Унинг сизга тақдим этилаётган шеърларини ўқиб, иқтидори борлигини илғадиму унинг қаламига аниқлик, яъни ҳали тинмаган туйғуларига, паришон сатрларига тиниқлик тиладим, тажрибалари кашфиётларга айланишини истадим. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Orziqul Ergash. Olis yulduzlar & Sa’dulla Quronov. Yillarni yutgan adib.
Ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллудининг 65 йиллиги олдидан
Юлдузлар ҳам менга қараб шитоб билан кела бошлашди. Тағин бирортасига урилиб кетмасайдим, деб хавотирга ҳам тушиб қўйдим. Қаёқда! Ҳеч уларга етолмасдим. Тавба! Кейин эслаб қолдим: эшитгандимки, юлдузларга етиш учун ойлаб, йиллаб, ҳатто асрлаб учиш керак, деб… Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Hayot, adabiyot va til haqida
28 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 81 йиллиги
Эркин Воҳидовнинг адабий нуқтаи назари,фикрлари «Шоиру шеъру шуур» номли китобда намоён бўлади. Бу китобнинг пайдо бўлишида ҳиссам борлигини, яъни «Ёш гвардия» нашриётида ишлаб юрганимда айни менинг ташаббусим билан адибларнинг адабий ўйларини акс эттиражак рукн ташкил этилган эди. Бу рукн остида илк нашр этилган китоблар «Шоиру шеъру шуур» билан Абдулла Ориповнинг «Эҳтиёж фарзанди» тўплами бўлган эди. Davomini o'qish
Ansoriddin Ibrohimov. Bobur – aruzshunos
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Аруз” рисоласи икки жиҳатдан муҳим: биринчидан, у ўзбек шеър назариясини бойитгани, такомиллаштиргани билан беқиёс аҳамиятга молик бўлса, иккинчидан, антология сифатида ҳам улкан эътиборга сазовордир. Davomini o'qish
«Ochun» turkumidan: Zahiriddin Muhammad Bobur
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Davomini o'qish
Nodir Normatov. Bisot & Ummon yuzidagi mavjlar & Sirojiddin Ibrohim. Giyohi behishtni qidirib…
24 декабрь — Таниқли ёзувчи Нодир Норматов таваллуд топган кун
Таниқли ёзувчи Нодир Норматов (1950-2017) ҳам умрини тинимсиз юришда – ўша рамзий “гиёҳи беҳишт”ни қидириб ўтказди. “Гиёҳи беҳишт”га ўхшаш алафлар орасидан уни топиш осон бўлмагандир, ҳар нечук. Топдими? Қайдам, буни ёлғиз ўзи ва Ўзи билади… Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Qisqa hikoyalar
Аловиддин соялар шаҳридан сеҳрли чироқни ўғирлаб олгач, қизиқиб чироқни ишқалади. Чироқ ичидан жин чиқди… Davomini o'qish
Mirza G’olib. G’azallar & Amir Fayzulla. Erurman Turkiston naslidan…
Буюк ватандошимиз Мирзо Ғолиб таваллудининг 220 йиллиги олдидан (27 декабр)
Мирзо Ғолибга замондош бўлган ҳиндистонлик шоир Наййар шундай деб ёзади: «Ҳиндистонда форс шеърияти Лочин уруғидан бўлган туркдан бошланиб, Ойбек уруғидан бўлган туркда ниҳоясига етди»… Davomini o'qish
Olim Jumaboyev. Uy buzilmasin
…Ўша воқеадан бир кун илгари бизникига Ўлжабой акис (болалар шундай атардик) келганди. Қўлида бир парча қоғоз, ручка бор эди. Davomini o'qish
Zuhra Ochilova. Yangi she’rlar
Ўзига хос шеърий дунёсини яратаётган, ҳар бир шеърида дунё ва инсон ҳаётини янгича тарзда идрок этиш қобилияти бўй кўрсатган ижодкорлардан бири Зуҳра Очилованинг янги шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Adabiy asar — til hodisasi. Yozuvchi Ahmad A’zam bilan suhbat & Ahmad A’zam. Soyasini yo’qotgan odam
Янги мустақиллик тузуми, мустақил давлатга чиққандаги фикр эркинлиги айни бадиий тафаккурнинг эски маҳсулларидан қониқмай, унда ҳам ўзгаришлар қилиш талабини қўйди. Бу табиий ҳол, лекин бозор талаблари, эркинлик ҳавоси деб адабиётни ўз ҳолига ташлаб қўйишда жамият ўзгариши билан бирга ўзимиз “яратган” сабаблар ҳам бор. Китоб тарқалиши, савдоси буткул издан чиқиб, бадиий адабиётни тарғиб этадиган матбуотнинг номи кўпайгани ҳолда тиражининг тамом тушиб кетгани ҳам бир омил. Davomini o'qish
Saydi Umirov. Erkin Vohidov va ona tilimiz.
Устоз Эркин Воҳидов таваллуд куни олдидан
Тил, сўз ҳақида тўлиб, яйраб, ёйилиб ёзишга, дил тўрида, тил учида турган фикр-мулоҳазалар, орзу-армонлар, изланиш-кузатишларни бемалол ифодалашга кенг майдон очиб берадиган жанр илмий-бадиий публицистикадирки, Эркин Воҳидов унинг имкониятларидан унумли фойдаланиб келмоқда. Кўпчиликнинг ёдида бор, ўтган аср саксонинчи йиллар адоҚида, маънавий қадриятларимиз тақдири учун кураш қизиган кезларда, тилимизга давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги қонуннинг илк лойиҳаси матбуотда босилиб, муҳокамага қўйилганди. Ўшанда шоиримиз Эркин Воҳидов “ЎзАС” саҳифасида “Ўзбекча саломга ўзбекча алик бўлсин” деган ўткир, дадил мақола билан чиқди. Davomini o'qish
