O’rinboy Usmon. Adabiyot uchun yaralgan inson & Shukur Xolmirzayev. Tabassum

043     Шукур ака, мен Сиз билан ҳеч қачон юзма-юз ўтириб суҳбатлашмаганман. Лекин аслида Сиз билан жуда кўп марталаб суҳбатлашганман. Бу суҳбатларни унутиб бўлмайди. Ҳеч қачон! Айни шу суҳбатлар мени адабиётга бўлган меҳру муҳаббатимни кучайтирган, ҳикоя ёзишга ундаган, ижод жараёнида қандайдир бир талабчан, лекин меҳрибон ўткир нигоҳ кузатиб турганини ҳис эттирган… Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. She’rlar

047    Муслимбек Мусалламнинг шеърларида нафақат бугунги ёш қаламкашларнинг  қалб тажрибалари, шу билан баробар шу кундаги ўзбекча шеърнинг табиатида  яна қайта уйғонаётган дард билан сўзнинг омухталигига интилиш намоён бўлмоқда. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Majnuntol tagida…

002    Ўзимнинг пушаймонларим бор: шу бир-икки учрашувда яқин бўлгандек бўлдик, Миртемир юрагини очиб гапирди. Ҳозирлари ўзимдан хафа бўлиб кетаман: домлани гапга солиб, бошидан нималар ўтганини бир-бир ёзиб олмайманми!.. Davomini o'qish

Nomiq Kamol.Jaloliddin Xorazmshoh.Fojia. Xurshid Davron (Nafisa Sultonqulova hamkorligida) tarjimasi.

045  Буюк ватандошимиз Жалолиддин Мангуберди (Хоразмшоҳ) ҳаёти ва фаолияти ижодимнинг дастлабки йиллариданоқ менда катта қизиқиш уйғотган. Мана шу қизиқиш натижаси ўлароқ дастлаб «1231 йил 16 август» сарлавҳали шеър, кейинчалик улуғ турк адиби Номиқ Камол қаламига мансуб »Жалолиддин Хоразмшоҳ» фожиасининг таржимаси, улуғ аллома Шайх Нажмиддин Кубро ҳаёти ва тариқати ҳақида ҳикоя қилгувчи «Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро  тушлари»  қиссасидаги Жалолиддин Мангубердига оид  битиклар пайдо бўлди.  Davomini o'qish

Qamchibek Kenja. Ikki hikoya

09 Таниқли ёзувчи Қамчибек Кенжани 70 ёши билан чин юракдан қутлаймиз

     Мен акамнинг балиқ тутишини кўришга ишқибоз эдим. У балиқ овлашга уста эди. Тўрдаям, санчиқдаям бир зумда бир пақирини илинтирарди. Ҳатто қўлдаям. Сув остига шўнғиб, балиқларни ўз камаридан тутиб чиқарди. Ҳеч нарсадан, илондан ҳам қўрқмасди. Илон кўрдими, тамом, уни думидан ушлаб айлантириб-айлантириб отиб юбормагунча кўнгли жойига тушмасди… Davomini o'qish

Mirkarim Osim. To’maris. Tarixiy qissa

007 Ёзувчи ва таржимон Миркарим Осим таваллудининг 100 йиллиги олдидан

   Ўғли билан келинига қараб Тўмариснииг севинчи ичига сиғмас эди. Бироқ ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоронғи, деб бекорга айтмаганлар. Бахт осмонида бир парча булут пайдо бўлиб, чўл маликасининг юрагини ғаш қила бошлади. Мамлакат чегарасидан келган чопарлар унинг ҳузурига Эрон шоҳининг элчиси келаётганидан дарак берган эдилар… Davomini o'qish

Nodir Normatov. Mangu lahzalar.

033 Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев  таваллуд топган куннинг 85 йиллиги олдидан

      Атоқли рассом, академик  Раҳим Аҳмедов ёзганидек: “Рўзи Чориев изланишлари кўœлами кенг. Рассомнинг турли жанрлардаги асарларининг композицион ечими ранг-баранг, техникаси ва услуби турлича бўлишига қарамай, уларни бирдан таниб олиш мумкин”.
Davomini o'qish

Usmon Azim. Tong otgan taraflarda. Dramatik doston

00313 август – Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллуд топган кун.   

     Бу асар, — деган эди Усмон Азим учрашувдаги суҳбатларимиздан бирида, — “Ватанни қандай севиш керак?” деган саволга менинг жавобим. Янада очиқроқ айтсам, васиятимдир. Шу сабабдан асардаги ҳар бир ҳаракат, ҳар бир сўз шу ғояга бўйсундирилган (Матлуба Фозилованинг «Усмон Азим ижодида «Алпомиш» достони мотивлари» мақоласидан). Davomini o'qish

Yoqutxon Akramova. Nurli kunlar soyasi

045    Нурли кунлар эди унда. Иккови бир-бирини еру кўкка ишонишмасди. Ажиб оҳанглар сарчашмаси бўлмиш болалиги ўз ўрнини ўсмирликка бўшатиш арафасида эди. Билмайди, не сабаб фақат уни кўргиси, фақат уни дегиси келади. Кеча-кундуз уни ўйлайди. Шу ажиб тароватли, фараҳбахш ҳиссиётга алданди-ю, болалигидан айрилди… Davomini o'qish

Erkin A`zam. Pakananing oshiq ko`ngli

00210 август — Таниқли ёзувчи Эркин Аъзам таваллуд топган кун

   Ҳамма бало шундаки, у ўзи ҳақида бошқача фикрда эди. Ўзини барвастаю басавлат деб билмаса-да, ҳарқалай, хийлагина улуғвор ҳисобларди. (Кўнглида, албатта.) Юрганда жуссасига яраша пилдирабгина юрмай, салмоқ билан, бутини йиртгудек йирик-йирик қадам ташлар, гапирганда маврид-бемаврид сўлиш олиб, салмоқ билан, таъсирчанликка интилибми ёки диққатни тортиш учунми, худди махфий бир синоатни очаётгандек пичирлаб гапирар эди. Бари бефойда! У пак-пакана эди… Davomini o'qish

Saodat Fayziyeva. She’rlar

092    Шоира қизим Саодатни никоҳ тўйи — янги ҳаёт дебочаси билан табриклаб, «илоҳим, қутлуғ бўлсин» дейман. Унинг ижодий фаолияти бардавом бўлишини, қўшгани билан қўша қариб, ували-жували ва албатта, келажакда эл назарига тушган ижодкор бўлишини тилаб қоламан. Davomini o'qish