Ойбек улуғ Навоийни бутун умри давомида тавоф этгани, унинг ўлмас сиймосини шоир ва адиб сифатида ҳам, адабиётшунос олим сифатида яратгани, халқ қалбидаги унга бўлган муҳаббат туйғуларини ўзининг фараҳбахш ижодий меҳнати билан мавжлантириб юборгани учунгина эмас, балки ўзининг инсоний камолоти, руҳий гўзаллиги, ҳотамтойлиги ва ўта меҳнатсеварлиги билан ҳам бошқа барча ижодкорларга инсбатан “ўзбек шеъриятининг қуёши”га яқиндир. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Xurshid Davron. «Oy menga hamqadam…»
10 январ – Атоқли ўзбек адиби ва шоири Ойбек таваллуд топган кун
Ойбек шеърияти сирли, мўъжизага бой, ғоят залвор туғёнлар жо бир ғалаён, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиққа ўхшайди. Шу билан бирга, оташин юрак кечинмаларининг ёдномасидир. Мен бу шеърларни ўқиганимда вужудимда шундай бир тасвири ноаён ҳайрат ва дард сезаманки, бу – дунёда яшашдан мақсадим, олаётган ҳузурларимнинг энг гўзали ва ёқимлиси бўлиб туюлади. Davomini o'qish
Mahmud Bo’ron. Hikoyalar
Тоғ олди қишлоғидан олти эркак якшанба куни айиқ овлагани бормоқчи бўлишди. Енгилгина лайлақ қор ёғиб турарди. Икки киши трактор кабинасида, тўрт киши тиркамада тоққа ўрмалашди. Жабборали тоға роса тоғ оралаб бир умр қўй боққанмасми, айиқнинг ғори қаерда, бўри, тулкининг ини қаерда — яхши билар эди. Davomini o'qish
Nargiza Odinayeva. She’rlar
Назаримда, бу қизимиз барча истеъдодли устозлари каби адабиётга катта шоира бўлиб кириб келаяпти. Шеърлари ҳис-ҳаяжонга тўла, юракни ҳапқиртирадиган даражада таъсирли – оғриқли дардлар, аллақандай соғинч, ўзига сиғмай тўлғанишлар, дашту дала янглиғ табиийлик… (Усмон Азимнинг «Қувонч хат» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Ikki hikoya.
Чол ва кампир шом намози учун таҳорат оладиган палла эди. Бола тўсин ва синиқ шиферлари тутундан қорайган, деворлари ис босиб кетган тандирхонадаги пастак лойўчоқда ғўзапоя ёқиб, қумғонда сув қайнатди, қайноқ сувни обдастага қуйиб совуқ сув билан човуштирди, кейин кафтига қуйиб кўрди: бобоси айтганидек, оби-тобида. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Jajman (To’liq matni) & Adabiyotda kashfiyot bo’lmasa…(Yozuvchi bilan suhbat)
ХХ аср ўзбек ҳикоячилигининг энг етук намуналаридан бири сифатида тан олинган «Жажман» ҳикояси уни илк маротиба интернет тизимида тақдим этган сайт хатоси туфайли чала ҳолида эълон қилинган эди. Таниқли ёзувчининг 65 ёшга тўлиши арафасида хатони тузатиб, ҳикояни тўлиқ матни ва бир суҳбатни сизга тавсия этишни ўйладик. Davomini o'qish
Shahodat Ulug’ova. She’rlar
«Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида иқтидорли ёзувчи Шаҳодат Улуғнинг асосан насрий асарлари: «Дўмбира» қиссаси, улуғ саркарда Жалолиддин Мангубердининг жасоратларга тўлуғ ҳаётидан ҳикоя этувчи «Жайхун эпкинлари» романидан парчалар ва «Кузакнинг сўнгги хўрсиниқлари» ҳикоясини эълон қилганмиз. Бугун Шаҳодатнинг шеърларидан айрим намуналарни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Abdulla Qahhor. Ashula to’g’risida (1962)

Абдулла Қаҳҳорнинг бундан 53 йил аввал ёзилган мақоласидаги ҳар бир сўз худди бугун ёзилгандай. Айниқса, мана бу сўзи: «Менинг назаримда ҳамма иллат шундаки, ашула жанрига халтурачи — текинтомоқ одамлар суқилиб кириб олган, жанрга ҳамма ерда ҳам бирдай ақли расо, кенг маълумотли, шу ишдан хабардор одамлар раҳбарлик қилмаётипти». Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. She’rlar
Кўнгилдан чиқиб, қоғозга тўкилган ҳайрат мевалари ўзга кўнгилларга ҳам ҳаяжон солади. Ёзганларидан кўнгил кишиси экани аён бўлиб турган Абдунаби Бойқўзининг шеърларидан самимият, ҳалоллик, жонфидолик “тўкилиб” туради (Қозоқбой Йўлдошнинг «Кўнгил суратлари» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Qalb hamisha o’rtada. Esse
Ҳар бир ижодкор қалбга йўл излайди. Шу ниятда ўзича сўқмоқ очади, йўл очади. Лекин Иброҳим Ғафуров ижодининг сеҳри, жозибаси, санъаткорлик феноменида бирламчи унсур, бош фигура – СЎЗ! Шунчаки сўз ёки сўзлар эмас, ҳар куни-ҳар гурунгда сийқаси чиқариб юборилган, сўзбозликлардан тўкилган-сочилган алланималар эмас, “сўз заргари”нинг ўзи топган, ЎЗИНИНГ сўзлари. Davomini o'qish
O’zbekiston xalq rassomi Malik Nabiyev 100 yoshda
5 январ – Ўзбекистон халқ рассоми Малик Набиев таваллудининг 100 йиллиги.
«Ҳаётда ўз қўшиғини топа олган, уни қайтарилмас оҳангда кўпчиликка манзур қилиб куйлай олган санъаткорни бахтли деса бўлади»,— деб таъкидлаган эди таниқли рассом Ўрол Тансиқбоев. Шу маънода р ассом Малик Набиев ҳаёти ва ижод йўлига назар ташласак, у нафақат ўз овозига, балки бахтига ҳам эришган устоз санъаткор даражасига кўтарилди. Davomini o'qish
Ra’no Uzoqova. To’rtliklar, g’azallar
Шоира Раъно Узоқова таваллудининг 100 йиллиги олдидан
1916 йилнинг баҳорида Сурхондарёнинг Жарқўрғон райони, Оққўрғон қишлоғида туғилган истеъдодли шоира Раъно Узоқова жуда оз яшади: 31 ёшида уни юрак хасталиги олиб кетди. Шоиранинг ҳаётлигида фақатгина «Мардона юринг» шеърлар тўплами нашр этилган ва бу мўъжаз китобчада асосан, шоиранинг уруш мавзусига оид шеърлари тўпланган эди. Ёш кетган эсада, Раъно Узоқовадан бой мерос: жуда кўп шеърлар, ўнлаб ажойиб ҳикоялар, пьесалар қолди. Davomini o'qish
