Erkin A’zam. Qo’shiq aytiladi & Erkin A’zam “Hammasi hayot haqida” va “Ikki eshik orasi” teledasturlarida & Ertak bilan xayrlashuv (qissalar va hikoyalar)

04   Салом, эй соғинтирган ардоқли оҳанглар! Салом, эй унутилган ҳислар, орзу-хаёллар!.. Қандоқ тотли, қандоқ дилбар, қандоқ оромижонсиз! Шунча маҳал қайда эдингиз?.. Чекин, эй сукунат, ўлик сукунат! Бағримда сенга — ғафлатга, сокинликка ўрин йўқ! Салом, кенг осмон! Мунча беғуборсан, мунча порлоқсан! Бағрим ҳозир сенинг беғуборлигингга, порлоқлигингга, рангин наволарингга лиммо-лим… Сизни шарафлайман, ҳаётбахш оҳанглар! Салом, соғинтирганларим!.. Davomini o'qish

Jontemir. Yangi she’rlar

08

   Янги руҳий ағдармаларимни юборяпман, Хуршид ака. Балки уларни бутун шеър деб бўлмас, қандайдир қолипларни ҳатлаб ўтган ҳам чиқарман, бироқ, шоир ички жазбасининг ҳосиласидан (агар ёзганлари қай маънодадир ўзини оқласа албатта!) тонмаслиги керак назаримда. Davomini o'qish

Shermuhammad Munis. G’azallar, hikmatlar

003Тийрак нигоҳ билан теварак-атрофни кузатувчи Ҳерман Вамбери 1863 йили Хоразмга келганида Огаҳий билан танишгани ҳақида ёзганди.У ўзининг «Ўрта Осиёга саёҳат» асарида , » Мен Хивада икки оға-ини билан танишдим.Бири Мунис — аъло поэмалар ёзган. Иккинчиси—мироб..Огаҳийдир», дея таъкидлайди. Аслида Вамбери Огаҳий билан учрашиб, Муниснинг асарлари билан танишганди (Умид Бекмуҳаммаднинг «Огаҳийнинг огоҳлиги» мақоласидан. Мақолани мана саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Mirzohid Muzaffar. Tajribalar

07   Икки ҳикоямни жўнатаяпман…рости уларни нима деб аташга ҳам ҳайронман. На сюжет, на бошқа нарса бор уларда. Мансура деб ҳам атолмадим…(Мирзоҳид Музаффарнинг мактубидан) Davomini o'qish

Bayram Ali. Ertaklar aslida ham «ertak»mi? & Oltin beshik ( O’zbek xalq ertaklari)

03   Мен бугун Сизга бадиий китоблар мутолааси ҳақида эмас, айнан Эртакларнинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида гапирмоқчиман. Нима? Эртак ҳақида “эртак” эшитишга катталик қиламан, дейсизми? Эртак воқеалари мен учун жудаям оддий-ку, дегандай бўлдингизми? Йўқ, менимча ундай эмас! Davomini o'qish

Rajab Xolbek. Qora yo‘rg‘a. Qissa (21-48)

08     Саттор човоғон яқинлашган сайин, қора йўрғанинг тезлиги ортаверди.Бу йўл билан бирор иш битмаслигига Саттор човоғоннинг кўзи етиб турса-да,лекин отни топган жойда, қўл силтаб, ортига қайтиб кетишни-да, ўзига лозим топмасди. Шу зайлда Саттор човоғон кечга қадар қора йўрғанинг ортидан от ўйнатиб юрди. Davomini o'qish