Юртимизга баҳор кириб келди. Шеърият майдонига кириб келаётган ёш шоир ҳам баҳор нафаси билан кириб келиши, адабиёт иқлимида ўзгаришлар олиб кириши керак. Гулрух Худоёрованинг «Қайғу билан бахт орасида» ёзилган шеърларида қишнинг даласини нафаси билан илитаётган эрта баҳор нафасини илғагандай блдим. Юрагимни яшнатган шеърларни ёш шоирага қаратилган энг эгу истаклар ила тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Bo'lim: Yoshlar ijodi
xXI asr o’zbek she’riyatining yangi avlodi ijodi
Jontemir. Yangi she’rlar
Жонтемирнинг шеърларини бефарқ ўқиёлмайсиз, улар сизни муносабат билдиришга мажбур қилади. Кимлардир унинг шеърларини олқишласа, яъни бош силкиб ўқиса, яна кимлардир уларни бош чайқаб ўқийди. Бугун фейсбукдаги саҳифасида Жонтемирнинг мана бу сўзларини ўқидим: Англадимки, ҳар ким Яратган берган даражагача фикрлай олади. Дейлик, кимдир дарахтда ўтинни, сиз эса тобутни кўрсангиз, демак иккингизда ҳам айб йўқ… Санъатнинг вазифаси, одамиятни фикрлашга ундаш!..» Davomini o'qish
Mahfuza Imomova. She’rlar
Маҳфуза Имомованинг шеърлари сайтимизга шоир Сирожиддин Иброҳим томонидан тавсия қилинди. Шоиранинг ўзига хос изланишлари акс этган ижод намуналарини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Muslimbek Musallam. She’rlar
Ростини айтсам, нафратсиз, ғафлатсиз, қўрқув ва кибрдан холи, меҳрибон дарахтларга ҳаваси келган Муслимбекка бир мухлис сифатида ҳавас қиламан ва Худога оналар кўнглидан ўтиб бораётганига ишонтиролган бир ўзбек шоири юрагининг қақроқ ерида унган Ватан деган табаррук гиёҳ нафаси, атри, сабри Сўз билан қадрдон кўнгилларга етишидан, иншаоллоҳ, умидворман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish
Zulxumor Orifjonova. She’rlar
Зулхуморнинг шеърларини кутубхонамизга тақдим этган Жонтемир мухтасар қўшимча ёзибди: «Менда бир ғалати одат бор: Бирор ёзарманнинг ижодини ёқтириб қолсам, аввал унинг феълу атвори, суратию сийратини билишга уринаман. Ана кейин шеърларини тушуниш, руҳиятига кириш силлиқ кечади. Зулхумор ичу-таши ҳаёга ўралган, ҳисларини ҳеч кимга – ҳатто қоғозга ҳам – ёйинламайдиган сирли шоира. Билмадим буни қандай эплайди?..» Davomini o'qish
Shohrux Najot. She’rlar
Шоҳрух Нажот 1993 Хоразм вилоятида туғилган. Унинг шеърларида, деярли барча ёш шоирларга хос оҳангу қофияда, фикр тиниқлигида ҳали тажрибасизлик аломатлари кўринса-да, шунга баробар янги сўз айтишга интилиш яққол намоён бўлмоқда. Айни шу интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида шеърларини сизга тақдим этишни маъқул кўрдик. Davomini o'qish
Mehrinoz Abbosova. Bir qo’shiq bor qalbimda…She’rlar
Бу «кўҳна дунёга ўзини овутгани, юрагини совутгани келмаган» Меҳринознинг шеърлари ёшлик айёмининг покиза туйғуларидан, миллий шеъриятимиз тажрибаларига ҳамнафасликдан туғилган. Бугунги саҳифамизда унинг шеърларини тақдим этаётганимиздан бениҳоя мамнунмиз. Davomini o'qish
Suhrob Ziyo. She’rlar
Ажойиб ижодкор дўстим Дилмурод Дўст тавсия қилган ёш шоир Суҳроб Зиё ўз шеърларига илова қилган мактубида шундоқ ёзибди: Ассалому алайкум, устоз! Бардаммисиз? “Самарқанд шеър оқшомлари”да суҳбатинингизни олишга иймангандим. Лекин ўшанда сизга шеърларимни юборишга ният қилдим. Асли ёзганларимни кимгадир кўрсатгим келмайди. Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Yangi turkum
Бугунги саҳифамизда иқтидорли ёш шоирлардан Рафиқ Сайдуллонинг янги изланишларидан намуналар билан танишасиз. Davomini o'qish
Alisher Fayzullayev. Uch hikoya: Tong bo’zarib kelayotgandi & Baxt & To’ng’ich botir
Тонг бўзариб келаётганди. Аллақаердан хўроз қичқириғи, кетидан итнинг акиллаши эшитилди. Гўдак безовта бўлиб ғимирлаб қолди, алаҳсираб ёнига ўгирилмоқчи бўлди. Уйқусираган аёл асабий ғўнғиллади. У бобиллаб аллакимнингдир гўрига ғишт қалади, қарғанди, тақдиридан ёзғирди. Гўдак овози борича чинқириб йиғлай кетди. Аёл бутун оламни унутиб гўдакнинг олов бўлиб ёнаётган пешонасига лаб босди. Davomini o'qish
Jontemir. Oy. Nur. Iztirob. Kuzatuvlar
Мен сизга ой тасвири билан боғлиқ ташбеҳлар ясашни кўрсатиб қўймоқчи эмасман! Бутун бошли шеърдан айириб олинган сатр ҳеч нарсани англатмаслиги ёки айни вақтда ҳаммасини кўрсатиб бериши мумкиндир, фақат менинг мақсадим бўлак. Мақсадим тенгқурларим орасида ажралиб, учқунлаб турган ёш шоиралар ижоди ҳақда икки оғиз (мақтов ва танқиддан ҳоли) холис фикр юритишга жазм этдим. Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. Bir surat tarixi & Ikki hikoya: Shamollar makoni & Ko’k bo’ri
Бу воқеани қачондир, кимгадир гапириб бераман деб ўйламагандим. Тўғри, орадан анча йиллар ўтди; ўшанда эндигина тўртинчи синфни тугатган бола бўлсам, мана бугун ёши қирққа қараб бораётган кап-катта одамман. Орадан қарийб ўттиз йил вақт ўтиб, болалик давримдаги воқеани икир-чикиригача эслашим мумкин бўлмаган ҳолат, бунинг устига хотира кучим билан унчалик ҳам мақтана оладиган одам бўлмаганим ҳолда, ўша олис болалик давримдаги воқеани майда-чуйда қисмларигача эслай олишим ўзимни ҳам ҳайратда қолдиради баъзан… Davomini o'qish
