style=»text-align: center;»>
Ўлжас Сулаймонов иккита улкан маданият: туркий ва рус маданияти ўртасида туриб,икковидан ҳам тенг озиқ олаётган шоир. Кенгроқ айтганда, у рус тилида ёзадиган қозоқ шоири, шахс сифатида эса Шарқ зиёлисидир. Рус шеърий санъатига ўзига хос дунёқараши билан кирган бу ижодкор дунё адабиётининг энг илғор намояндаларига қаторида турибди. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Loyiq. Onaginam. She’rlar.
Бугун атоқли тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган кун
ХХ аср Шарқ шеъриятининг забардаст намояндаларидан бири, атоқли тожик шоири Лоиқ ҳаёт мазмунини ҳақиқат инкишофи ва бунёдида деб билди. Умр бўйи миллатни Рўдакий қадар, Фирдавсий ва Ҳофиз қадар кўтармоққа, юксак тоғлар бошидан заминга олиб тушмоққа интилди… Davomini o'qish
Loyiq. Ey, mening telba dilim, devona bo’l!.. & Шералӣ Лоиқ. Куллиёт
20 май — Атоқли тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган кун
Лойиқ (Шерали Лоиқ) 20 асрда тожик халқининг энг улкан шоири эди десам, асло хато қилмайман. Бир пайтлар Хайём, Рўдакий, Ҳофизнинг саноқсиз сатрларини ёд билган шеърият мухлислари сўнгги қирқ йил давомида Лойиқ шеърларини оғиздан қўймай,ҳайрату ҳаяжон билан такрорлаб юришади. Тожик адабиёти сўнгги асрларда узоқ кутилган илоҳий туҳфага Лойиқ исмли шоир сиймосида мушарраф бўлди… Davomini o'qish
Kechirgan hayotingga nazar tashla… & Muhammadjon Xolbekov. Onore de Balzak va uning «Inson komediyasi»

20 май — жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоси Оноре де Бальзак таваллуд топган кун
“Ёзувчининг ўз олий ҳаками бор – бу келажакдир”, деганди Бальзакнинг ўзи. Улуғ санъаткор айтган бу ҳикматнинг нечоғлик рўёбга чиққанини жаҳон халқларининг адиб ижодига катта қизиқиш билан қараб келаётганидан ҳам билсак бўлади. Davomini o'qish
Mirtemir ijodi misolida O’zbek-Qoraqalpoq adabiy aloqalari haqida suhbat
Адабий алоқаларни алоҳида ижодкорлар фаолиятисиз тасаввур қилиш мушкул. Ўзбек-қорақалпоқ адабий алоқаларини мустаҳкамлашга, унинг тараққиётига ўзининг янги янги асарлари билан сезиларли таъсир кўрсатган ижодкорлар талайгина. Davomini o'qish
Sofokl. «Dunyo adabiyoti» turkumidan & Sofokl. Shoh Edip. Filmspektakl
Софоклнинг ижоди чўққиси бўлган бу асар ўтган 2500 йиллик вақт мобайнида жаҳон театри саҳнасидан тушмай келмоқда. У ҳамиша долзарб, ҳамиша замонавий, барча тузум ва замонларга хос. Ҳали инсоният бадиий тафаккури тарихида «Шоҳ Эдип» каби фожиали қисмат қаламга олинмаган. Davomini o'qish
Antuan de Sent–Ekzyuperi. Kichkina shahzoda. Radiospektakl & Qissadan falsafiy fikrlar & Xurshid Davron. Eng hayotiy ertak.
Чорак асрча аввал суҳбатлардан бирида: “Мабодо узоқ сафарга чиқадиган бўлсангизу сизга беш китоб олишга имкон берилса,қайси ёзувчиларнинг китобларини олган бўлардингиз?” — деб берилган саволга жавоб бериб, оладиган китобларим ичида албатта Антуан Де Сент-Экзюперининг “Кичик шаҳзода”си бўлишини айтиб ўтган эдим. Davomini o'qish
Muhammad Fuzuliy. Devon. 1-2 jild & Mirzo Kenjabek. Oshiqi sodiq Fuzuliy
Фузулий ўзидан кейинги барча туркча ижод қилган шоирлар, жумладан, ўзбек шоирларига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Фузулий таъсирида, унга эргашиб шеърлар битиш, шоир ғазалларига назира-татаббуълар ёзиш, мухаммаслар боғлаш деярли барча шоирлар ижодида учрайди. Фузулийнинг озарбайжонча девони ўзбек халқи орасида 18—19-асрлардаёқ кенг тарқалган ва бир неча бор ўзбек тилида нашр қилинган. Ғазал, мураббаъ ва мухаммаслари куйга солиниб, асрлар давомида хонандалар томонидан куйланиб келмокда («Шифойи васл қадрин ҳажр ила бемор ўландан сўр…» ва б.). Davomini o'qish
Nurilloh Atach. Kitobxonlik haqida. Kichik esse.
Дунёда, бу ҳаётда китобдан гўзал нарса йўқ!? Тасаввур қилинг: кўз ўнгингизда икки юз, уч юз саҳифалик қалин бир китоб… Бу асар нималар ва кимлар ҳақида ёзилган, қай мавзудан баҳс кетмоқда? Билмайсиз… Фақат асарнинг муқоваси устидаги номини ўқияпсиз, холос. Davomini o'qish
Korney Chukovskiy. Chexov. Badia & Garov. Chexov hikoyasi asosida radiohikoya & Anton Pavlovich Chexov. Tanlangan asarlar. 1-2 tom. Hikoyalar
Корней Чуковскийнинг мазкур бадиасини Ортиқбой Абдуллаев таржимасида 8 йилча аввал сайтимизда эълон қилган эдик. Уни яна қайта янгилашга эса «Жаҳон адабиёти» журналининг апрел сонида босилган Аҳмаджон Мелибоевнинг «Чеховни англаш» мақоласи сабаб бўлди. Бу сабаб шундаки, А. Мелибоев бутун мақола давомида Корней Чуковский хотираларидан бир неча ўринда фойдаланади-ю, аммо бирон бир жойда манбани ва таржимонни қайд этмайди. Бу эса илму адабиётда мавжуд ақидаларга мутлақо зид ҳолатдир. Шунингдек, бу ҳолатда «Жаҳон адабиёти» журнал таҳририяти, унинг раҳбари ва, албатта, Аҳмаджон Мелибоев мақоласини нашрга тайёрлаган муҳаррирнинг ноширлик ва муаллифлик ҳуқуқларини билмаслиги аён кўринади. Davomini o'qish
Kostas Valetas. Orden. Hikoya
У ўрнидан туриб зални бироз айланган бўлди. Залда ўн бештача одам бор эди – уларнинг энг ёши ўзи экан. Ҳамма жим ўтириб кутар, ҳамманинг эгнидаги костюми худди уникидай шилвираб осилиб турарди. У ойна олдига келди ва кўнгли кўтарилди: ҳарқалай унинг костюми бошқаларникидан дурустроқ эди… Davomini o'qish
O’rxon Vali. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
13 апрел — Таниқли турк шоири Ўрхон Вали туғилган кун
Ўтган асрнинг 30-40-йилларида турк шеъриятига ўзига хос овозга эга бўлган,турк халқининг аламли кулгусига,шодон қувончларига шерик бўлган,бир-бирига ҳамқадаму ҳамнафас бир авлод кириб келди.Бу Ўрхон Вали,Мелиҳ Жевдат Ондай,Ўқтой Рифат,Фозил Ҳусню Дағларжа,Рифат Илгаз,Невзят Устюн каби вақт ўтиб умумжаҳон шеъриятида ўчмас из қолдирган ноёб истеъдодлар авлоди эди. Davomini o'qish
